2-мавзу: янгиликлар киритиш мазмуни ва йўналишлар



Download 64,87 Kb.
bet1/4
Sana26.02.2022
Hajmi64,87 Kb.
#465820
  1   2   3   4
Bog'liq
2 МАВЗУ ЯНГИЛИКЛАР КИРИТИШ МАЗМУНИ ВА ЙЎНАЛИШЛАР


2-МАВЗУ: ЯНГИЛИКЛАР КИРИТИШ МАЗМУНИ ВА ЙЎНАЛИШЛАР
РЕЖА
1. Педагогик тизим ва Педагогик тизимда янгиликлар киритиш‖ тушунчалари ва уларнинг боғлиқлиги.
2. Педагогик тизимнинг таркибий қисмлари. Педагогик тизим модификацияси.
3. Педагогик тизимни такомиллаштиришнинг икки йўли: интенсив, экстенсив йўллар ва уларнинг ўзига хослиги.
4. Педагогик тизимда инновацион тузилмаларнинг бош йўналиши.
1.Махфуза
1. Педагогик тизим ва Педагогик тизимда янгиликлар киритиш‖ тушунчалари ва уларнинг боғлиқлиги.

  1. Таълим тизимида янгиликлар киритиш мазмуни ва йўналишлари масаласини ўрганишга киришишдан олдин «Педагогик тизим» ва «Педагогик тизимда янгиликлар киритиш» тушунчасини аниқлаб олайлик. Педагогик жараѐн биламизки, педагогик тизим асосида йўлга қўйилади. Педагогик тизим - бу ташкил этувчиларнинг бирлаштирилган мажмуи бўлиб, улар ўзгаришларда ҳам барқарорлигича қолаверади.

Агарда ўзгаришлар (янгилик киритиш) қандайдир мумкин бўлган чегарадан ошиб кетса, тизим бузилади, унинг ўрнига янги бошқа хусусиятли тизим юзага келади.
Педагогик тизим - элементларнинг жуда мустаҳкам бирлашувидир.
Ҳар қандай педагогик тизимнинг тузилиши ҳозирги даврда қуйидаги элементлар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ўзаро боғлиқ ҳолда қуйидаги кўринишга эга: ўқувчи; тарбиянинг мақсади; тарбия мазмуни; тарбия жараѐни; ўқитувчилар (ѐки ТТВ - таълимнинг техник воситалари); тарбиявий ишларнинг ташкилий шаклларидан иборат бўлади.

2.Рухшона


2. Педагогик тизимнинг таркибий қисмлари. Педагогик тизим модификацияси.
2. Бу тизимнинг таркибий қисмларидан ҳар бири ҳар қандай даражада элементларга бўлиб, ѐйиб кўрсатилиши мумкин.
Кўрилган тизимни мукаммал таркибий тузилиш эмас деб ҳисоблашга асосларимиз бор. Кўрсатиб ўтилганларга қўшила олмайдиганлар педагогик тизимнинг муҳим таркибий қисмлари, шунингдек, «натижалар», «ўқув тарбиявий жараѐнни бошқариш», «технология»лардан иборат, деб ҳам ҳисоблашлари мумкин. Улар берилган чизмадаги педагогик тизим моделида кўзга ташланади. Мақсадлар натижалар билан мос келиб, узлуксиз жараѐн ташкил этади. Мақсадларнинг натижа билан тўла мос келиши педагогик жараѐннинг ишончи, ўлчов кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Педагогик тизим бошқарув, бирлаштирувчи ҳамма таркибий қисмлари нисбатан мустақил қисм ҳисобланади, чунки улар ўз мақсад ва тузилишларига эгадир.


Педагогик тизимнинг ташкил этувчи таркибий қисми сифатида алоҳида омиллар бирлиги деб таъкидлаган ҳолда уларни кўпинча, ўқув-тарбия жараѐнининг технологияси деб кўрсатадилар. Бундай ѐндашишда педагогик тизим кўзланган мақсадга эришишни таъминлайдиган мустаҳкам ташкилий технологик комплекс бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, педагогик тизим ҳар доим ҳам технологиядир. Ана шу белгиси бўйича педагогик тизимнинг таркибий қисмлар ихтиѐрий «тўпламидан» ажратиб олиш осондир. Технология - бу қатъий ташкилий мантиққа бўйсунувчи имкониятларини белгиловчи тизимнинг ички сифатидир.
Шу билан бирга топшириқни баҳолаш даражасининг ўзидаѐқ, технолог маълум жараѐнлар ҳамда ҳодисаларга таянади. Маълум жараѐнлар муваффақият ифодасининг далили сифатида фойдаланилади, ажойиб ҳодисалар натижалари эса янги сабаб ва формула манбалари сифатида амалга оширилади. Ўқув технологияларни лойиҳалаштириш методик «тажрибаларни умумлаштиришдан» фарқли «мумкин эмас» деган хулосани бермайди. Технолог учун бу фақатгина вақт ва ҳаражатлар масаласидир. Технолог фақатгина яхши маълум, текшириб кўрилган, асосланган, шубҳа қилинмайдиган фикрларга асосланади. Технолог тажрибалар ўтказмай, аниқ кўзланган натижалар билан иш олиб боради. Технология вариантликка йўл қўймайди, унинг асосий вазифаси -аниқ кафолатланган натижа олишдир, у ҳар доим ҳам асосий ечимида оддийдир. Асосий ечимни тушуниш қолган ҳаммасини, ўзаро зарур элементлар тизими, тартибининг мазмунини очиб беради. Технологиядан ҳеч бир қисмини олиб ташлаб бўлмайди, у ерда ортиқчаси бўлмайди, бўлиши мумкин ҳам эмас. Бу жуда мураккаб ҳолат, ҳар иккинчи ўқитувчи излаш - тадқиқотчилик тартибида иш олиб боради ва шу билан боланинг мактабдаги ҳаѐти натижасининг ноаниқлигини кучайтиради.

Download 64,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish