Маъруза матни давлат байроғининг яратилиш тарихига назар



Download 24,52 Kb.
bet1/3
Sana24.06.2022
Hajmi24,52 Kb.
#698433
  1   2   3
Bog'liq
ДАВЛАТ БАЙРОҒИНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ


МАЪРУЗА МАТНИ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИГА НАЗАР
Мустақил Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу азим юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, ифтихор бағишлайди. Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусининг кучайганини ҳис этамиз.Миллий рамзларимизга бўлган ҳурмат-эътиборни сақлаш, улар тўғрисидаги қонунларни мукаммаллаштириш давр талабидир. 
Байроқ – инсоният тарихини акс эттирадиган ўзига хос рамзлардир. Улар халқлар ҳаётида содир бўлган энг муҳим ҳодисалар моҳиятини билиб олишда калит ҳисобланади. Байроқлар олис ўтмиш қаърида, эрамиздан аввалги III-II минг йилликда пайдо бўлган. Аслида байроқлар ва бошқа рамзлар қабилаларни бир-биридан фарқлаб кўрсатувчи белги сифатида юзага келган. Кейинчалик улар ҳукмдорлар, лашкарбошиларнинг ҳукмронлигини билдирадиган рамзга айланган.
Ҳозирги пайтда эса байроқлар давлат мустақиллиги рамзи саналиб, унда мамлакатнинг миллий ўзига хослиги, тарихи акс этади.
Бизнинг ҳудудимизда ҳам байроқлар жуда қадим замондан пайдо бўлиб, биз уларни қадимги адабий ёдгорликларда, тасвирий санъат асарларида кўришимиз мумкин.
Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида темирчи Кова коржомаси этагини байроқ қилиб кўтариб, халқни золим шоҳ, одамхўр Заххокка қарши қўзғолонга бошлагани ҳикоя қилинган. Алишер Навоийнинг достонида Искандар аскарлари “байроқлар остида” Доро лашкарига қарши жанг олиб боргани манбааларда маълум.
Бобокалонимиз Амир Темур тузган давлат, унинг мустаҳкам ва қудратли эканлигини ҳам байроқларда кўришимиз мумкин.
Темурийлардан Бобур байроқларида эса ўзига хослик бошқа байроқлардан кенглиги, энли матодан қалинлиги, ҳажм жиҳатдан катталиги билан ажралиб турган.
Ҳозирги тинч ва осойишта даврда байроқлар мустақиллик ва миллийликни акс эттириб туради. Мустақил Ўзбекистон байроғи сарҳадимизда қадимдан мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда республикамизнинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Байроғимизда яхшилик, шон-шуҳрат, садоқат, поклик, халқнинг навқиронлиги акс этган.
“Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи республика давлат суверенитетининг рамзидир”. Бу Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган бўлиб, унинг стандарт бўйича узунлиги 250 сантиметр, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Ранг энлари кенглиги бир хил.
Янги ой ва юлдузлар тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70х30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қатор уч ва қуйи қатор беш юлдуздан иборат бўлиб, бу ўн икки юлдуз тасвири туширилган. Ўзбекистон Республикаси байроғидаги бу ўн икки юлдуз қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Юлдузлар сарҳадимизда қадимги давлатлар илмий тафакурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.
Ўзбекистон мустақилликка эришганининг дастлабки йилиданоқ мамлакат суверенитетининг муҳим белгиси – Давлат байроғига эга бўлди. 1991 йил 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Байроқ суверенитетимизнинг рамзи ҳисобланиши, шу билан бирга халқаро муносабатларда давлат тимсоли бўлиши мазкур қонунда белгилаб берилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, герби ва мадҳиясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёни икки ярим йилдан кўпроқ муддатни ва амалий аҳамиятга эга бўлган бир неча босқичларни ўз ичига олган.

Download 24,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish