Маъруза матни давлат байроғининг яратилиш тарихига назар


мовий, оқ ва яшил йўл-йўлларни ўз қўли билан чизиб



Download 24,52 Kb.
bet3/3
Sana24.06.2022
Hajmi24,52 Kb.
#698433
1   2   3
Bog'liq
ДАВЛАТ БАЙРОҒИНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ

мовий, оқ ва яшил йўл-йўлларни ўз қўли билан чизиб, комиссияга тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси парламенти еттинчи сессиясида Ўзбекистон давлат рамзларининг вариантлари қандай тайёрланаётганлиги тўғрисида конституциявий комиссия ахборот берди. Шундан кейин танловда ғолиб деб топилган давлат байроғи лойиҳасининг уч варианти парламент муҳокамасига қўйилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг уларнинг иккинчиси кўпчилик овоз билан асос сифатида қабул қилинди.
1991 йил 30 сентябрь куни давлат байроғининг эмблемаси парламент қарори билан қабул қилинди. 1991 йил 18 ноябрь куни парламент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон суверенитетини белгилайдиган рамзлар орасида Давлат байроғи алоҳида ўрин тутади. Зеро, байроқ халқнинг ўтмиши ва бугуни, мустақиллиги, тинчлиги ва барқарорлигининг тимсолидир.
Қадимдан юртимиз давлатчилигида байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган. Соҳибқирон Амир Темур салтанатида давлат туғи адолат, буюк куч-қудрат рамзи ҳисобланган. Жангу жадалларда юксак мардлик ва жасорат белгиси сифатида энг кучли баҳодирларга ҳадя қилинган. Бобомиз Нажмиддин Кубро ёв қўлида шаҳид бўлса-да, чангалида маҳкам тутган яловни ҳеч ким ололмаган.
Давлатимиз байроғи Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, халқаро кўргазмаларда, спорт мусобақаларида Ўзбекистоннинг тимсоли сифатида ҳилпираб туради.
Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси олдида, давлатимизнинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик, савдо ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бинолари олдида ҳилпираб турган, миллий ҳаво кемаларимизга тасвири туширилган Ўзбекистон байроғи барчамизда фахр-ифтихор ҳиссини уйғотади.
Давлатимиз байроғида акс этган ҳар бир ранг, белги юртимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз, бебаҳо қадриятларимизни, Ватанимизнинг буюк келажагини ифода этади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини ўрнатиш, унинг мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган бошқа шахслар томонидан ҳурмат қилиниши қонунга асосан муҳофаза қилинади.
Давлат рамзлари қонун билан белгилаб қўйилган вақтда ва жойда ўрнатилиши, кўтарилиши, ижро этилиши ва бу жараёнга хос жиҳатларини эътиборга олиш жуда муҳим ҳисобланади.
2010 йилнинг 24 декабрида «Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақида»ги айрим қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунга биноан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида» ги, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонунлари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Уларга асосан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси тўртинчи қисмидаги «Янги ой ва юлдузларнинг» деган сўзлар «Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилди. Бу байроғимиз тасвири ҳақидаги тасаввурни янада аниқлаштирди. Маълумки, ҳилол – қўлга киритилган мустақиллигимизни, ўн икки юлдуз эса муқаддас Ватанимизда яшаётган инсонлар ҳамиша комилликка интилиши ва саодатга элтувчи йўлни танлашини билдиради. Бу жараён бевосита ва билвосита оқ ранг тимсолидаги тинчлик ва покликка дахлдордир. Қонунчиликка киритилган мазкур ўзгартиш эса халқимизнинг асрий қарашлари ва ҳаёт фалсафасига асослангани билан аҳамиятлидир.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонунга янги 51- ва 52-моддалар ҳам киритилиб, Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби мустаҳкамланди.
Янги 51-моддага кўра, Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилар Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемалари давлат реестри ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари давлат реестрига киритилган ҳаво кемаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳисобида турувчи экс­периментал ҳаво кемаларига, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда автомототранспорт воситалари ва улар тиркамаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисига қўйилади. Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин. Киритилган 52-моддага биноан байроғимиз элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди, ундан товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
Қонунчиликдаги бундай ўзгаришлар давлатимиз рамзлари элементларидан хусусий манфаат йўлида фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади. Асосийси, тарихий ва боқий қадриятларимиз асосида яратилган, халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги тимсоли бўлган давлатимиз байроғи ва гербига нисбатан ҳурматни қонун жиҳатидан мустаҳкамлайди.
Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига юкланиши «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасида, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида белгилаб қўйилди.
Мазкур қонунларнинг мос равишда 12- ва 7-моддаларида «Ушбу Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари томонидан ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат эса ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади», деб кўрсатилганлиги улар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Давлат рамзларидан фойдаланиш тартиб-қоидаларини назорат қилиш бўйича масъул органлар аниқ белгиланиб, илгари кўзда тутилган умумийликка барҳам берилганлиги ҳам эътиборга молик. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда рамзлардан фойдаланишда эътиборсизлик ва камчиликларга йўл қўйган раҳбар ходимлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланганлигини айтиб ўтиш жоиз.
Шу мақсадда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс «Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш», деб номланган янги 2031-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, «Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
Бугун жаҳоннинг юксак минбарларида, дунё саҳнасида, Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз, тобора улкан куч-қудрат ва салоҳият касб этаётган ҳарбийларимиз қўлида сарбаланд бўлган юртимиз байроғи ҳар биримизга юксак ғурур, фахр-ифтихор бағишлайди. Ана шундай лаҳзаларда қалбларимизда шу байроққа, унинг тимсолида она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш уради.
Дунёда миллат ва элатлар, халқлар ва давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон битта. Унинг байроғи ҳам ягона. Ана шу байроқ остида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу мақсадлар сари олға бораверамиз.


Download 24,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish