Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Энциклопедистлар. 1715 йили Францияда машҳур «Фан, санъ-
ат ва ҳунарлар энциклопедияси»нинг дастлабки томлари нашр-
дан чиқди. Нашрнинг бошида файласуф Дидро
1
ва математик 
д’Аламберлар
2
турардилар. «Энциклопедия»да Вольтер, Руссо ва 
бошқа буюк олимлар иштирок этди.
«Энциклопедия»нинг аҳамияти нимадан иборат эди? Нима учун 
иезуитларнинг талаби билан унинг икки томи қирол буйруғига 
кўра тақиқланди, 7 йилдан кейин эса бутун нашрга тақиқ тамғаси 
қўйилди?
1
Дени Дидро – 1713 –1784 йиллари яшаган француз ёзувчиси, маърифатпарвар-файла-
суф ва драматург.
2
Жон Лерон д’Аламбер – 1713 –1783 йиллари яшаган. Файласуф, математик ва механик. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


169
Гап шундаки, «Энциклопедия» жанговар характерга эга эди.
Дидро ва д’Аламбер XVIII аср ўрталаригача тўпланган барча 
би лимлар йиғиндисини бир тизимга келтириб, католик дини-
га қарши муросасиз уруш эълон қилишди. Улар феодал тузум-
нинг ўрнатилишини аёвсиз танқид қилдилар. Замондошлари 
«Энциклопедия»ни бекорга қадим Францияни штурм қилиш учун 
қурол олинадиган улкан аслаҳа омбори деб аташмаган.
Жан Мелье – феодал зулмга қарши курашчи. XVIII асрда 
Францияда коммунистик назарияларни яратган маърифатчилар ҳам 
бўлган. Улардан бири руҳоний Жан Мелье (1664 –1729) эди.
Ота-онасининг талабига кўра руҳонийликка ўқиган бу тўқи-
мачининг ўғли ўзининг бутун ҳаётини қишлоқдаги ибодатхонада 
ўтказди. Фалсафий баҳслар ўтказаётган, маълумотли ва эркин фик-
рловчи кишилар тўгараги йиғиладиган пойтахт ҳақида у орзу ҳам 
қилолмасди.
Бунинг ўрнига Мелье ҳар куни маросимлар ўтказиши, ўзи на-
фратланган динга хизмат қилиши ва ўзи ишонмайдиган эътиқодга 
бошқаларни даъват этиши керак эди. Бундай иккиюзламачиликни 
енгишга ўзида етарли куч топа олмаган Мелье ўз жонига қасд қилди.
Ўлимидан сўнг Мельедан унинг «Васияти» қолди, унда ўзининг 
барча азоблари, гумонлари, мажбурий ёлғони учун тавбаларини 
ифодалаган эди. Бутун умри бўйи ёзган ижод маҳсулида у Худога, 
қиролга ва бойларга уруш эълон қилди. «Мен истардимки, – деб 
ёзади Мелье, – бу даҳшатли махлуқни йўқ қилиш учун Геркулес 
кучига эга бўлсам...». Мелье
барча кулфатларнинг манбаи хусусий 
мулк деб ҳисоблар ва уни бекор қилиш тарафдори эди.
Мельенинг фикрича, дунёвий ва диний князлар кучига халқ 
ўзининг кучини қарши қўйиши лозим. «Бирлашсангчи ахир, халқ, 
агар сенда соғлом ақл бўлса..., бундай олийжаноб, дадил ва муҳим 
ишга бир-бирингизни чорланг, ҳаммангиз! Бир-бирингизга ўз фикр 
ва истакларингизни яширинча айтишдан бошланглар!», – чорларди 
Мелье.
Мельенинг оқибат мақсади қанақа эди? У ернинг бойликлари-
ни хусусий қилиб эгаллаб олишни билмайдиган ва ҳеч қандай ис-
тисносиз барча одамларга бахт ато этадиган янги жамият қуришдан 
иборат эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish