Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Вольтер. Вольтер тахаллуси билан ёзган Франсуа Жан Мари 
Аруэ (1694 –1778) ажойиб файласуф олим, публицист, шоир, дра-
матург ва сиёсий арбоб эди. У Парижда ўртача амалдор оиласида 
дунёга келди. Ўз асарлари учун бир неча марта (1717 й. ва 1725 й.) 
Бастилияга қамалди, Франциядан Англияга кетишга мажбур бўлди.
Ўзининг ажойиб асарлари билан Вольтер зулмат ва феодал тар-
тибларнинг муросасиз душмани сифатида майдонга чиқди. Дониш-
манд энг адолатли тузумни инсоннинг эркинлиги, тенглиги ва мулк 
ҳуқуқи билан боғлади.
Бундай адолатли жамиятни қандай қуриш керак? Қирол 
ҳокимияти ўтказадиган ислоҳотлар орқали жамиятни тинч йўл би-
лан қайта қуриш – мана «онг ҳукмронлиги»га олиб борадиган йўл, 
дер эди у. Вольтер «яхши қирол самодан ерга берилиши мумкин 
бўлган энг ажойиб совға» деб ҳисобларди. «Одамлар учун энг кат-
та бахт, – деган эди у, – ҳукмдорнинг файласуф эканлиги». Воль-
тер маърифатли монархия тарафдори эди. Маърифатли монарх 
фақат хоҳласа бўлди, жамиятда эркинлик, тенглик ва хусусий мулк 
ҳукмрон бўлади, деб ўйларди у. Шунинг учун ҳам Вольтер Фри-
дрих II, Екатерина II, Швеция, Дания ва Польша қироллари билан 
хат ёзишар ва дўстона муносабатга эга эди. Қироллар эса унинг 
машҳурлигидан ва номидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга 
уринишарди. Людовик XV Вольтерни ўзининг воқеанависи қилиб 
тайинлаган эди.
Вольтернинг черков билан муносабатлари ҳам мураккаб эди. 
«Алдовнинг эски биноларини вайрон қилинг!», «Лаънатини ян-
чиб ташланг!» – деб чорларди Вольтер, католик черковини назарда 
тутиБ. Аммо донишманд черковни фош этар экан, Худонинг мав-
жудлигини ва диннинг халқ учун зарурлигини тан олар эди. «Агар 
худо бўлмаса эди, уни ўйлаб топиш лозим бўларди», – деб ёзган эди 
Вольтер.
Ўлими олдидан донишманд католик одати бўйича дуо ўқиш 
ва тавба қилишни истади, аммо черков уни диний расм-русум 
билан кўмишга рухсат бермади. Дўстлари уни яширинча чекка 
қишлоқлардан бирида кўмишга мажбур бўлишди.
Француз инқилоби йилларида Вольтернинг хоки Франциянинг 
буюк кишилари кўмилган мақбара – Пантеонга кўчирилди ва қабр 
www.ziyouz.com kutubxonasi


167
тошига «Инсон онгини шарафлаган ва уни озод бўлишга ўргатган 
шоир, тарихчи, файласуф» – деб ёзиб қўйилди.
Вольтердан фалсафий қисса ва романлар, «Диний бағрикенглик 
ҳақида рисола», «Фалсафий луғат» асарлари мерос бўлиб қолди ва 
уни маърифатчиликнинг бош ғоявий раҳнамосига айлантирди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish