Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Луддчилик ҳаракати. Ишчилар ҳар доим ҳам янги турмуш 
тарзи ва саноат инқилоби пайтида ташкил топган меҳнат шарои-
тини итоат билан қабул қилган эмас. Уларни хўжайинлар зулмидан 
ҳимоя қиладиган қонунлар йўқ эди. Шунинг учун улар ўз кураш во-
ситаларини қўллашга мажбур бўлди. Аҳолининг ўсиши ва ёлланма 
меҳнатнинг жорий қилиниши натижасида ишсизлик ортиб, ишчи-
ларнинг сиёсий онги ҳам ўсиб борди.
Саноат тўнтариши даврида ишчиларнинг биринчи омма-
вий ҳаракати – машина ва дастгоҳларни бузувчилар ҳаракати 
пайдо бўлди. Бу йилларда маошлар қисқариб кетди, ишсизлик 
кўпайди. Кўпгина ишчилар ўз кулфатларига, ўзларининг ачинарли 
аҳволларига машиналарни айбдор деб ҳисоблардилар. Шу сабабли 
машиналарни бузиш ҳаракати кенг кўламда авж олди. Бу ҳаракат 
www.ziyouz.com kutubxonasi


164
иштирокчилари гўёки биринчи бўлиб дастгоҳ тузган афсонавий 
ишчи Нэд Лудд номи билан ўзларини луддчилар деб аташдилар.
Тобора кенг қулоч ёйиб ва авж олиб кетаётган луддчиликдан 
қўрқиб кетган тадбиркорлар парламентдан ҳимоя қилишини талаб 
қилди ва парламент 1769 йили машиналарни бузганлик учун ўлим 
жазоси бериш ҳақида қонун қабул қилди. 40 та луддчи қатл қилинди.
Буюк инглиз шоири Жорж Байрон бу воқеалар хусусида афсус 
билан ёзган эди:
Ажабмасми, очлик меҳмонга келиб,
Қашшоқ жон ҳолатда фарёдлар урса.
Дастгоҳ синдирганнинг суяги синиб,
Ҳаёт пайпоқдан ҳам арзонроқ турса.
Инглиз халқи учун қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги тараққиёт, 
савдодаги биринчилик жуда қимматга тушди.
* * *
Шу тариқа Англияда юз берган инқилоб туфайли ҳокимият 
феодаллар қўлидан буржуазияга ўтди, феодал муносабатлар ва 
уларнинг қолдиқлари йўқ қилинди. Капитализм тараққиёти учун 
шарт-шароитлар пайдо бўлиб, ишчиларнинг шахсий озодлиги, ка-
питалнинг тўпланиши, ички бозорнинг ривожланганлиги, мустам-
лакалардан кўплаб бойликларнинг ташиб келиниши, мануфактура-
дан фабрика ишлаб чиқаришига ўтиш, четга капитал чиқаришнинг 
бошланиши кабилар жамиятнинг қиёфасини тубдан ўзгартириб 
юборди. Янги техник ихтиролар одамларнинг меҳнат шароитлари-
ни яхшилашга, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига олиб 
келди. Кишиларда бойлик йиғиш, муносиб ҳаёт кечириш ҳисси ку-
чайди.
XVIII аср охирига келиб Англия дунёнинг биринчи саноат мам-
лакатига айланди. 

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish