Қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар. Англияда икки юз эллик
йил ичида юз берган «аграр инқилоб» оқибатида ерлар йирик мулк-
дорлар қўлида тўпланди, деҳқонлар йўқолди, қишлоқ хўжалигида
ёлланма ишчилар асосий куч бўлиб қолди. XVII аср 70-йилларига
келиб анъанавий ер эгалари – деҳқонлар қарийб қолмади.
Қироллик ерларини ва ирланд деҳқонларининг ерларини сотиб
олган янги мулкдорлар ижарачиларни жуда юқори ижара нархи
билан сиқиб қўйдилар. Лендлордларнинг ўзлари эса хўжалигини
юритишмас эди. Ерни улар энди йирик тадбиркорларга ижарага бе-
рар, улар эса ёлланма ишчилар меҳнатини фаол қўллар эди. Ўша
даврдаги инглиз қишлоғи учун характерли бўлган пирамида – ленд-
лорд, ижарачи фермер, батраклар – шаклланиб келаётган эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
159
XVIII асрдаги Англия қишлоқ хўжалиги шаҳарларни ва саноат
қўрғонларини муваффақият билан боқарди.
Йирик ер эгалигининг шаклланиши дон ишлаб чиқаришни оши-
риш учун шароит яратди, бу эса дон нархининг тушишига олиб
келди. Шаҳар аҳолисининг ўсиши чорва маҳсулотларига, хусусан
гўштга бўлган талабни оширди ва фермерлар чорвачилик билан
фаол шуғуллана бошладилар. Озиқ-овқат учун ишлатиладиган ва
қумлоқ ерларда ҳам яхши ўсадиган экинлар экила бошланди ва бу
авваллари ташландиқ бўлиб ётган ерларнинг ҳам ўзлаштирилишига
олиб келди. Марказлашган мануфактураларнинг сони ошиб, шаҳар
билан қишлоқ ўртасида савдо ривожланди. Ҳатто савдо янгиликла-
рини ёритадиган газеталар ҳам пайдо бўлди. Тобора фойдали бўлиб
бораётган савдо манфаатлари учун мамлакатда ариқлар қазилди,
янги йўллар ва тош кўприклар қурилди.
Саноат тўнтариши. XVIII аср ўрталарига келиб Англияда са-
ноат тўнтариши учун, яъни мануфактура ишлаб чиқаришидан ма-
шиналар кенг қўлланиладиган фабрика ишлаб чиқаришига ўтиш
учун шароит етилди. Бу ҳол мамлакатнинг бутун олдинги ривожи
билан тайёрланган эди. Бу биринчидан, якунланган аграр инқилоб
жуда кўп бўш ишчи кучлари заҳирасини яратди. Аҳолининг ўсиши
тезлашди. 1700 йили мамлакат аҳолиси 6 миллион, 1790 йили эса
8,2 миллион кишини ташкил қилди. Ортиқ ишчи кучининг ҳаммаси
саноатда ёлланиб ишлашга тайёр эди. Иккинчидан, маҳсулотни
сотиш бозори шаклланди. Шаҳарлар сони ва аҳолиси ўсиб борди.
Қишлоқлардаги бой ижарачиларнинг асбоб-ускуна ва ўғитга бўлган
эҳтиёжи ҳам ошиб борди. Учинчидан, мамлакат ичкарисида ер олди-
сотдиси, мустамлакаларни талаш ва қул савдоси натижасида савдо-
гар ва тадбиркорлар қўлида фабрикалар қуриш ва машиналар харид
қилиш учун зарур бўлган катта маблағлар пайдо бўлди. Машиналар
ихтиро қилиш эса жамиятнинг ўзига хос иқтисодий эҳтиёжига ай-
ланди. 1761 йили «Санъат ва саноатни рағбатлантириш жамияти»
томонидан йигирув машинаси кашф этган кишига катта мукофот
ваъда қилинган эди.
Саноат тўнтариши дастлаб тўқимачиликда бошланди. Бунинг
сабаблари тўқимачиликда ишлаб чиқаришни чегаралайдиган цех-
ларнинг йўқлиги, арзонлиги ва чидамлилиги жиҳатидан ҳинд мато-
лари билан беллаша оладиган маҳсулотга эҳтиёжнинг ошиб бораёт-
www.ziyouz.com kutubxonasi
160
ганлигида эди. Бу эҳтиёжни қондиришга фақат машиналар ёрдами-
дагина эришиш мумкинлигини кўпчилик яхши тушунарди.
Тўқувчи ва механик Жон Кей (1704 –1764) 1733 йили тўқув
дастгоҳи ихтиро қилди. Авваллари тўқувчининг ўзи ғалтак ипла-
ри орасидан ўрмакни ўтказиб туришга мажбур эди. Энди ўрмак
оёқ қурилмасини босиш орқали ўтказиладиган бўлди. Бу ихтиро
тўқиш жараёнини 2 марта тезлаштирди, лекин энди йигирилган ип
танқислиги пайдо бўлди.
1765 йили ланкаширлик тўқувчи Жеймс Ҳаргривс (туғилган
йили номаълум – 1778) бир йўла 15 –18 йигиргич ишлайдиган ме-
ханик урчуқ ихтиро қилди. У бу урчуқни ўз қизининг номи билан
«Женни» деб атади. Машина арзон, қурилиши жуда содда эди ва шу
сабабли тезда бутун дунёга тарқалди.
1767 йили дурадгор Хейс сув ғилдираги (чарх) билан ҳаракатга
келтириладиган машина яратди. Бундай машина юксак унумдор-
лиги билан ажралиб турарди. Йигирувдаги ютуқлар механик тўқув
дастгоҳлари яратилишини келтириб чиқарди. Эдмунд Картрайтнинг
(1743 –1823) янги дастгоҳи тўқувчилик ишлаб чиқариши унумдор-
лигини 40 мартага оширди.
Фабрикалар – машинали ишлаб чиқаришнинг бутун бир тизими
пайдо бўла бошлади. Сув двигателларидан фойдаланиш фабрика-
ларни фақат дарё бўйларидагина қуришга мажбур қиларди. Жеймс
Уатт
1
томонидан универсал буғ машинасининг яратилиши эса
бошқа ерларда ҳам фабрикалар қуриш имкониятини берди.
XVIII аср охирлари бошқа муҳим ихтиролар билан ҳам ажралиб
туради. 1784 йили металлург Корб
2
прокат станини
3
ихтиро қилди,
Модсли
4
эса токарлик дастгоҳини яратди.
Янги техника саноатнинг янгидан ташкил этилишига олиб кел-
ди. Мануфактура ўрнини фабрика эгаллади. Саноат тўнтариши
меҳнат унумдорлигини улкан юксалишга олиб келган ҳақиқий са-
ноат инқилоби эди.
Натижада XVIII аср охирига келиб саноат ишлаб чиқаришининг
кескин даражада ўсиши юз берди. Чўян ишлаб чиқариш 1740 йил-
1
Жеймс Уатт – 1736 –1819 йиллар яшаган, шотланд иженери, ихтирочи-механик,
Қироллик жамияти, Париж фанлар академияси аъзоси. Кучланиш ўлчов бирлиги Ватт унинг
номидан олинган.
2
Генри Корб – 1740 –1800 йиллари яшаган, инглиз инженер-ихтирочиси.
3
Прокат стани – металлни ёйиб, шаклга солувчи қурилма.
4
Генри Модсли – 1771–1831 йиллари яшаган, инглиз инженери, саноатчи-тадбиркор.
www.ziyouz.com kutubxonasi
161
ги 17350 тонна ўрнига 1796 йили 125079 тоннани ташкил қилди,
кўмир қазиб олиш 1700 йили 2,6 млн тонна бўлса, 1795 йили 10
млн тоннага етди. Янги саноат районлари пайдо бўлди. Ланкашир
тўқимачилик саноатининг марказига, Йоркшир, Уэльс, Шотлан-
дия – кўмир қазиб олиш марказларига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |