Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVIII асрда Англия
XVIII асрда Англиянинг давлат тузуми. XVIII асрда ҳокимият 
тўлалигича икки палата – лордлар палатаси ва жамоа палатасидан 
иборат парламент қўлида эди. Жамоа палатаси аҳоли томонидан 
сайланса-да, мамлакатнинг 5,5 млн аҳолисидан фақат 250 минг ки-
шигина сайлов ҳуқуқига эга эди. Кўпгина йирик саноат шаҳарлари 
парламентда ёки бутунлай ўз депутатларига эга эмас ёки депутат-
лар сони жуда кам эди. Масалан, 500 минг аҳолига эга бўлган Лон-
дон шаҳри 4 та депутатлик ўрнигагина эга эди. Аср охирига келиб 
қиролнинг парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган партиялар ва-
килларидан вазирларни тайинлаши одат тусига кирди. Бу пайтда 
парламентда ўринга эга бўлган асосий партиялар иккита – тори ва 
виги эди. Улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилар эди?
Торилар қиролнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда мавжуд тар-
тибларнинг бузилмаслигини қувватларди. Вигилар эса парламент 
ҳуқуқларини фаол ҳимоя қиларди ва мамлакат ҳаётида муҳим 
иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказилишининг тарафдорлари 
эдилар. Аср бошларида бу партияларнинг энг кўзга кўринган ар-
боблари герцог Мальборо
1
(виг) ва виконт Болингброк
2
(тори) эди. 
Кўпчиликнинг қувватлашидан маҳрум бўлган партия ҳокимиятга 
бўлган ҳуқуқини ҳам йўқотар ва ҳукумат истеъфога чиқар эди.
1707 йили парламент Англия билан Шотландия ўртасидаги уни-
яни қонунлаштирди. Энди мамлакат Буюк Британия деб атала бош-
лади. Шотландия парламенти тугатилиб, унинг депутатлари Англия 
парламенти таркибига қўшилди.
1716 йили парламент ваколатининг уч йиллик муддати ўрнига 
олти йиллик муддат ўрнатилди. Бу билан мамлакатни идора 
қилишда профессионал бошқарувчилар қатламининг шаклланиши-
га кенг йўл очилди.
1714 йили Англия тахтида турган Оранскийлар сулоласининг 
охирги вакили вафот этди. 1701 йили қабул қилинган «Тахт ворис-
1
Мальборо, Жон Черчилль, герцог, 1650 –1722 йиллари яшаган, инглиз давлат арбоби.
2
Болингброк, Сент-Жон Генри, виконт, 1678 –1751 йиллари яшаган, инглиз давлат ар-
боби.
www.ziyouz.com kutubxonasi


156
лиги тўғрисида билль» Стюартларнинг тахтга қайтиши учун имко-
ният қолдирмаган эди. Билль Яков IIнинг қизи Аннани тахт вориси 
деб эълон қилади ва унинг вафотидан сўнг (агар у фарзандсиз бўлса) 
тахт Яков I неварасининг авлодлари бўлган ганноверликлар сулола-
сига ўтиши тартибини ўрнатади. Судьяларни тайинлаш ва ишдан 
олиш парламент ихтиёрига ўтади. Қиролдан ташқари яна бир ва-
зир (одатда қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига киритган 
вазир) томонидан ҳам имзоланган қонун актларининг ҳақиқийлиги 
белгилаб қўйилади. Вазирларнинг парламент олдида масъуллиги 
принципи киритилади. Шундай қилиб, давлат сиёсатининг муҳим 
масалаларини ҳал қилиш бўйича амалда парламент устуворлиги 
ўрнатилади.
Яков II Стюартнинг тахтга келишидан қўрқиб (у католик эди) 
ва юқорида айтилган «Тахт ворислиги тўғрисида билль»га асосла-
ниб парламент ганноверлик немис князлари сулоласидан, Яков I 
нинг аждоди Георг I (1660 –1727) ни Англия тахтига таклиф қилади. 
Ганноверликлар протестантлар эди ва инглиз тахтини бутун XVIII 
аср давомида ва XIX аср бошларигача эгаллаб турдилар. Бу суло-
ладан бўлган дастлабки қирол Георг I инглизча сўзлашмас ва дав-
лат ишларига аралашмас эди. Ганноверликларни виглар қўллаб-
қувватлаганлиги туфайли Георг I ҳам, Георг II (1683 –1760) ҳам шу 
партияга суянарди. Амалда ҳокимият виглар партиясининг Роберт 
Уолпол
1
сингари йўлбошчилари қўлида эди. Р. Уолпол 20 йилдан 
ортиқроқ (1721–1742) виглар партиясига, парламентга, ҳукумат ва 
мамлакатга бошчилик қилди. Унинг тимсолида вигларнинг харак-
терли томонлари ўз аксини топди: бебурдлик, тадбиркорлик, уста-
монлик ва иқтисодий фаоллик. Уолпол олиб борган нисбатан тинч 
ташқи сиёсат вигларнинг асосан мустамлакалар ҳисобига бойиб 
бораётган қисмини қаноатлантирмас эди. Улар янги ерларни босиб 
олишни, янги бозорларни эгаллашни талаб қиларди. Мухолифат-
га Катта Уильям Питт
2
бошчилик қилди. У мустамлакалар талон-
чилари оиласидан эди. Уолпол ҳукуматнинг сиёсати парламентни 
қаноатлантирмай қаттиқ танқидга учрай бошлаганда бутун кабине-
ти билан истеъфога чиққан биринчи бош министр бўлди. 1756 –1761 
йиллари бош министр лавозимини Катта Питт эгаллаб турди.
1
Роберт Уолпол, граф, 1676 –1745 йиллари яшаган, инглиз давлат арбоби.
2
Уильям Питт (катта), граф Четэм, 1708 –1778 йиллари яшаган, инглиз давлат арбо-
би.
www.ziyouz.com kutubxonasi


157
1760 йили ҳокимиятга келган Георг III (1738 –1820) отаси ва бо-
босидан фарқли ўлароқ ҳокимиятни амалда бошқаришга ҳаракат 
қилади. У вазирларни шахсан тайинлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, 
бу лавозимларга қиролга содиқ ва асосан бўйсунувчи кишиларни 
танлайди. Бу кишилар «қиролнинг дўстлари» номини олиб, 60 –70
йиллар уларнинг сиёсий террор ва бошбошдоқлик йиллари бўлди.
Георг III нинг сиёсатини ториларнинг ҳам бир қисми қувватлай-
ди, чунки бу пайтга келиб ториларнинг асосий қисмини ҳали ҳам 
сквайрлар ташкил қилаётган бўлса-да, иқтисодий ўзгаришлар ту-
файли улар фаолиятининг характери бир қадар ўзгарган, яъни улар-
нинг кўпчилиги фойда олишнинг буржуача усулларини ўзлаштириб 
олишган эдилар.
1773 йили ҳукуматга Кичик Питт
1
бошчилигидаги янги тори-
лар келди. Кичик Питтнинг парламентни ислоҳ қилиш борасидаги 
ҳаракатлари депутатларнинг қаршилигига учради. Шунда Кичик 
Питт парламентни тарқатиб юборди ва янги сайловлар эълон қилиб, 
унда ғалаба қозонди. Бироқ Кичик Питтнинг парламент ислоҳоти 
қирол ва виглар қаршилиги туфайли амалга ошмади. Кейин эса 
бошланиб кетган Француз инқилоби ва унинг оқибатлари ислоҳотга 
тўсқинлик қилди...

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish