Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Кромвелнинг протекторати. Армиядаги олий мансабли офи-
церлар томонидан ишлаб чиқилган «Бошқарув қуроли» деб ата-
лувчи янги конституцияга мувофиқ давлат ҳокимияти унинг 
бошлиғи – лорд-протектор, парламент ва Давлат Кенгаши ўртасида 
тақсимланди. Ўрнатилган юқори сайлов цензи (йиллик даромад 
200 фунт стерлинг ва ундан кўп) парламентдаги ўринларнинг 2/3 
қисми катта мулкдорлар томонидан эгалланишини таъминлади. 
Бу билан катта ер эгалари вакиллигининг кучайишига эришилди. 
Бироқ Кромвелнинг сиёсати мамлакатда барқарорликни ўрнатмади. 
Деҳқон ижарачилар ерни ололмадилар, уларга жамоа ерларини 
ҳам бермадилар. Республика оммавий ишсизлик ва қимматчиликка 
қарши курашиш учун ҳам ҳеч нарса қилмади. Узоқ муддатли пар-
ламент ўз таъсирини йўқотди. Бой мулкдорлар тартибсизликлар-
га барҳам бера оладиган кучли якка ҳокимият ўрнатиш керак,
деган хулосага келдилар. Бунинг учун мос келадиган номзод армия 
доҳийси Оливер Кромвель эди. Эски парламентни тарқатиб юбор-
дилар, Кромвель эса «озод давлат Англия, Шотландия ва Ирландия-
нинг Лорд-протектори»
1
бўлди. Мамлакатда ижро ҳокимияти тўлиқ 
протекторга тегишли эди. У барча қуролли кучларнинг олий бош 
қўмондони, парламентни чақиради ва тарқатиб юборади, ички ва 
ташқи сиёсатни бошқаради, қонун кучига эга бўлган фармонлар 
чиқаради.
Аслида 1653 йили ҳарбий диктатура кўринишидаги Кромвель 
протекторати ўрнатилган аксилинқилобий тўнтариш рўй берган-
ди. Протектор ҳокимияти инқилобгача қироллик қилган Стюарт-
ларникидан анча катта эди. У қирол саройига кўчиб ўтди, у ерда 
тез-тез қабуллар уюштирар, диний кийиниб олиб, тахтда ўтирарди. 
«Худо, қиролни ўзинг асра!» деган дуони «Худо, протекторни ўзинг 
асра!» дуоси билан алмаштиришди. Кромвель Узоқ муддатли пар-
ламентнинг янги зодагонлар ва буржуазия манфаатларини ҳимоя 
қилувчи барча қарорларини тасдиқлади. 1655 йил ёзида мамла-
кат 11 та округга бўлиниб, уларга протектор томонидан тайинла-
надиган генерал-майорлар бош бўлди. Уларга ҳарбий губернатор-
ларнинг фавқулодда ваколатлари берилди. Мамлакатда байрамлар 
ва кўнгил очар йиғинлар тақиқланди. Ҳар қандай халқ йиғинлари 
исён деб баҳоланиб, унинг қатнашчилари қамоққа ташланди-
1
Протектор – ҳомий, ҳимоячи. Протекторат республика тепасида умрбод лорд-
протектор турадиган бошқарув шакли.
www.ziyouz.com kutubxonasi


150
лар. Шунингдек, «жаноби олийлари»га (протекторга) билдирил-
ган ҳурматсизлик учун ҳам қамоққа олинар эди. Якшанба кунига 
риоя қилиш ҳақидаги махсус фармон шу куни ишлашни тақиқлар 
ва ибодат қилиш ҳамда муқаддас китоблар ўқишни буюрарди. 
Аввалгидай черковга ҳосилнинг «ўндан бир»ини солиқ сифати-
да тўлаш сақланиб қолди. Гадо ва дайдиларнинг кўпайиб бораёт-
ган тўдаларидан қутулиш учун Кромвель уларни қотиллар ҳамда 
қароқчилар билан бирга Вест-Индия мустамлакаларига олиб бориб 
ташлашни буюрди. Улар Британия плантацияларида бепул ишлаш-
лари керак эди.
Лорд-протекторнинг асосан инглиз буржуазияси манфаатлари-
га мос ташқи сиёсати сўзсиз муваффақиятли бўлди. Шотландия ва 
Ирландиянинг Англия билан битта давлатга сиёсий бирлашуви юз 
берди.1654 йили Кромвель Англиянинг денгиз савдосидаги асосий 
рақиби бўлган Голландияга қарши урушни ғалаба билан якунла-
ди. Голландия 1651 йили Англия республикаси томонидан қабул 
қилинган «Денгиз қатнови акти»ни тан олди. Унга кўра Англияга 
денгиз орти товарларини олиб кириш ҳуқуқига фақат инглиз кема-
ларигина эга эди. Дания ва Швеция билан қулай савдо шартнома-
ларининг имзоланиши Англия учун Болтиқ денгизига эркин йўл 
очиб берди. Португалия билан тузилган савдо шарномаси эса бу 
мамлакатда Англиянинг савдо устунлигини таъминлади. Денгизда 
ҳукмронлик учун курашда Испания устидан ҳам ғалаба қозонилди. 
«Қитъанинг калитлари унинг белида осиғлиқ турибди», дейишарди 
протектор ҳақида. Ҳатто қиролнинг ўлими учун Кромвелни кечи-
ра олмаган абсолютизмнинг буюк ҳимоячиси ёш Людовик XIV ҳам 
бир сафар, агар Кромвелни ўзига тенг деб тан олишга тўғри келса, 
у шундай қилишини айтган ва «У Европада энг кучли одам», деб 
қўшиб ҳам қўйган эди.
Кромвель Англиянинг янги даврдаги мустамлакачилик сиёсати-
га ҳам асос солди. У Эспаньола (Куба) ни босиб олиш мақсадида 
Вест-Индияга ҳарбий экспедиция жўнатди. Куба билан бирга Ямай-
ка ҳам забт этилди.
Виждон эркинлигининг тан олинганлиги ҳам Кромвелнинг хиз-
матидир. У мамлакатга диний эркинликни киритди – католиклар 
ва яҳудийлар ўз динларига эътиқод қилаверишлари мумкин эди. 
Кромвелнинг ўзи жуда диндор бўлиб, парламент қўшинларининг 
ғалабасини худонинг иродаси деб тушунтирарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


151
Англиянинг ташқи қудратига протекторат тузумининг ички за-
ифлиги ҳеч ҳам мос келмас эди. Протекторатнинг молиявий аҳволи 
ҳалокатли даражага етди. Давлатнинг қарзи ошиб, жуда катта 
миқдор – 2 миллион фунт стерлингни ташкил қилди. Шаҳарликлар 
Кромвелга арзимаган қарзни ҳам бермай қўйишди. Солиқлар тушу-
ми ҳам тўхтаб қолди.
Бу орада протектор 58 ёшга кирди, унинг соғлиги заифлашди, 
юришидаги дадиллик йўқолди, қўллари қалтираб, қарийб ёза ол-
май қолди. У ўзини ёлғиз ҳис қилар, давлат арбобларидан ҳеч кимга 
ишонмасди. 1658 йили ёзда Оливер Кромвель касал бўлди ва шу 
йил 3 сентябрда вафот этди. Уни инглиз қиролларининг қадимий 
мақбараси – Вестминстер аббатлигида дафн қилдилар. Протектор-
лик унинг ўғли Ричард Кромвелга (1626 –1712) ўтди. Ричард на ақли 
ва на иқтидори билан эгаллаган лавозимига мос эмасди. Армия уни 
тан олмади. Кечагина отаси олдида тиз чўкишга тайёр турганлар 
ҳам унга бўйсинишни хохламадилар. Ричард бир неча ой ҳокимият 
тепасида бўлиб, 1659 йил май ойида истеъфога чиқди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish