Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қиролнинг қатл қилиниши. Парламент иттифоқчилари бўлган 
шотландлар қароргоҳига тушиб қолган қирол Карл I уларни ўз 
тарафига оғдиришга уриниб кўрди. Лекин бу ҳеч қанақа натижа 
бермади. Амалда шотландлар асирни парламентга сотдилар. 1647 
йилнинг февралида қирол Нейзби яқинидаги қалъага қўриқланган 
ҳолда жойлаштирилди. Парламент депутатларининг аксарияти, шу-
нингдек, Кромвелнинг ўзи ҳам фақат қирол ҳокимиятининг чекла-
нишини хоҳлардилар. Бироқ ўз характерининг кучи ва дунёқараши 
туфайли Карл келишишга кўнмади.
Бу орада қўшиндаги аскарлар «... қонли Карл Стюартни у тўккан 
қон учун ва Худонинг ишига ҳамда бу талон-торож қилинган мамла-
кат аҳолисига келтирган зарар учун жавоб беришга тортилиши»ни 
талаб қила бошладилар. Бу талабга парламент депутатларининг бир 
қисми ҳам қўшилди. Жамоалар палатаси ҳар иккала палатадаги 
юристлар, офицерлар, амалдорлардан тузилган 150 кишидан иборат 
«собиқ қирол Карл Стюарт» устидан ҳукм чиқарувчи фавқулодда 
суд ташкил қилди.
Қирол устидан суд 1649 йили 20 январь куни бўлиб ўтди. Қора 
кўйлак кийган, қўриқчилар – ўн икки солдат қуршовидаги Карл I 
суднинг қонунийлигини тан олмаслик белгиси сифатида шляпаси-
ни бошидан олмади. У ўзини устун тутар ва келишувга эришишга 
уринмас ҳам эди.
Бир неча кунлик қизғин баҳслардан кейин Карл I айбдор деб тан 
олинди ва «золим, хоин, қотил ва давлат душмани» сифатида қатл 
этилишга ҳукм қилинди. Прокурор Кук: «У ўлиши, у билан бирга 
монархия ҳам ўлиши керак», – деди.
1649 йилнинг 30 январь куни Карл I Стюарт саройдан қатл май-
донигача бўлган йўлни аскарлар билан суҳбатлашиб, пиёда босиб 
ўтди. Қатл супасидаги сўнгги сўзида у ўз фуқароларига улар қирол 
www.ziyouz.com kutubxonasi


145
билан бирга давлатни бошқармоқчи бўлганлигини таъна қилди. 
Унинг хулқ-атворида пушаймонликнинг сояси ҳам кўринмас, ўзини 
тутишида қўрқувдан асар ҳам йўқ эди. Қатлига бир неча дақиқа 
қолганда ҳам Карл I абсолют монархия тузумини ҳимоя қилишда 
давом этди.
Армия тантана қиларди, лекин мамлакат аҳли воқеаларнинг бун-
дай бурилишига тайёр эмас эди. Қатл пайтида иштирокчилар ора-
сида сидқидилдан
йиғлаганлар, қиролга ачинганлар ҳам оз эмасди.
Қиролнинг қатл этилиши ҳақидаги хабар Европа монархлари-
нинг саройлари бўйлаб даҳшат тўлқини мисол қалқиб ўтди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish