143
Янги зодагонлар ва буржуазия учун инқилоб 1646 йилнинг охи-
рига келиб якунланган эди. Улар қиролни ҳам иззат-ҳурмат билан
қабул қилишга тайёр эдилар, фақатгина у черковнинг пуританча ту-
зилишига қарши бўлмаса ва парламент киритган ўзгаришларни ўз
кучида қолдиришга рози бўлса бўлгани эди.
Жон Лильберн ва левеллерлар. Парламент фаолиятидан ша-
ҳарлик, аксарият майда мулкдорлар норозилигининг ифодачиси –
левеллерлар (инглизчадан – тенглаштирувчилар) эди. Уларнинг
орасида Жон Лильберн (1614
–1657) ажралиб турарди:
Оливер
Кромвель каби у ҳам унвонсиз зодагонлардан бўлиб, пуританлар
оиласида тарбия топганди. Адолатга
интилиш Лильбернни аввал
абсолютизм билан, кейин эса парламент билан ҳам курашишга маж-
бур қилди.
Инқилобга қадар ҳам Жон Англияда пуританлик ғояларини
тарқатиш учун кўп иш қилганди. Бунинг учун у 1637 йилда судга
берилди. «Юлдузлар палатаси»нинг ҳукми билан 500 фунт стер-
линг миқдорида жаримага, қамчи билан савалашга ва шармандалик
устуни ёнига турғизиб қўйишга маҳкум этилди. Фуқаролар уруши
бошланиши билан у пиёда қисмнинг капитани унвонида асосан
лондонликлардан – шогирд ва устахона
хизматчиларидан иборат
бўлган гуруҳи билан «кавалерлар»га қарши жанг қилди. Лильберн
Кромвель билан ёнма-ён Марстон-Мур ёнидаги урушда ҳам ишти-
рок этди.
Лильберннинг кейинги ҳаёти фожиали бўлди. Унинг қарашлари
аввал парламент билан, сўнгра сайлаш ҳуқуқининг кенгайтирили-
шига қарши бўлган ва ҳокимиятни янги зодагонлар ҳамда йирик
буржуазия қўлида сақлаб қолишга интилаётган Кромвель билан ҳам
чуқур зиддиятларга олиб келди.
Ўзи озод бўлиб туғилган ва бир умр бошқаларнинг ҳам озодли-
ги учун курашган Жонни қамоққа ташлашди, мамлакатдан қувиб
чиқаришди, оиласидан ажратишди. У 1657 йил 29 август куни
ўзининг севимли хотини ва ҳамкори Элизабет қўлида жон берди.
Уни 400 га яқин киши чуқур қайғу билан сўнгги йўлга кузатдилар.
Левеллерларнинг асосий талаблари уларнинг дастурида (1646)
баён қилинган эди: 1. Қирол ҳокимиятини ва лордлар палатасини
йўқотиш. 2. Жамоалар палатаси ҳокимиятининг устуворлиги. 3. Бу
палатанинг ўз сайловчилари – Англия халқи
олдида масъул экан-
лиги. 4. Парламентга ҳар йили сайлов ўтказилиши. 5. Чекланмаган
www.ziyouz.com kutubxonasi
144
виждон эркинлиги. 6. Барча одамларнинг туғилишидан берилган
тенг табиий ҳуқуқларини тан олиш.
Левеллерларнинг дастури Ж. Лильберн, У. Уолвин ва Р. Овер-
тонларнинг кўплаб памфлетларида тўлиқ ифодаланган эди. Маса-
лан, Ж. Лильберн ўзининг «Эркинликни, эркин одамни ҳимоялаш»
памфлетида шундай ёзади: «Худо инсонни қалб ва
онг билан
ҳамда ўз шахсий сиймосига монанд қилиб яратган... Улардан ҳеч
бири ўз табиатига кўра бошқалар устидан қандайдир ҳукмронлик,
хўжайинлик қила олмайди ва ҳокимиятга ҳам эга эмас».
Do'stlaringiz bilan baham: