5-мавзу. Мовороурнаҳр ва Хуросонни мўғуллар томонидан босиб олиниши. Жалолиддин Мангуберди жасоратлари. Мовороуннаҳр Чиғатой улуси таркибида



Download 120,34 Kb.
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi120,34 Kb.
#230093
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу маъруза матни.


5-мавзу. Мовороурнаҳр ва Хуросонни мўғуллар томонидан босиб олиниши. Жалолиддин Мангуберди жасоратлари. Мовороуннаҳр Чиғатой улуси таркибида.
Режа:

  1. Мавзунинг тарихшунослиги.

  2. Мўғул давлатининг ташкил топиши. Чингизхон ва Хоразмшоҳ муносабатлари.

  3. Мовароуннаҳрга мўғул босқинининг амалга оширилиши.

  4. Жалолиддин Мангуберди – Ватан қаҳрамони.

  5. Мўғуллар истилосидан кейинги сиёсий вазият. Чиғатой улуси давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, хўжалик аҳвол.

  6. ХIII асрнинг иккинчи ярми ва ХIV асрнинг биринчи ярмидаги маданий ҳаёт.



  1. Мавзунинг тарихшунослиги.

Юқоридаги мавзу юзасидан бир қатор тарихий манбалар мавжуд. Жумладан, улар орасида Хитой солномаларидан “Юань-ши”, “Шэн у цин чжэн лу”, Цзю “Тан-шу”, ўрта аср шарқи муаллифларидан Ибн ал-Асир, ан-Насавий, Жувайний, Рашидиддин, Абул Фидо, Ибн Биби асарлари муҳим ўрин тутади. Айниқса, XIII аср I-ярми воқелигининг шахсан гувоҳи бўлмиш тарихчи Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавийнинг араб тилида ёзилган “Сийрат ас-султон Жалолиддин Манкбурни” (“Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти”) асари XIII аср биринчи ярмида рўй берган сиёсий жараёнлар, воқеликларнинг батафсил маълумоти билан алоҳида ажралиб туради.
ХХ аср тарихшунослигида мўғуллар истилоси билан боғлиқ воқелик ва жараёнлар ғарбда М.Першерон, Р.Крауссет, А.Маккензи, Д.Мартин, Ж.Дюпон, Х.Ламба, Л.Гамбис, П.Рачневский, Ж.А.Бойл, рус ва совет тарихчиларидан В.В.Бартольд, Л.Л.Викторова, Б.Я.Владимирцев, И.П.Петрушевский, Н.Ц.Мункуев, З.М.Бунёдов, Е.И.Кичанов ва бошқалар томонидан чоп этилган турли характердаги адабиётларда ўз аксини топган. Шу билан бир вақтда покистонлик олим Х.Хон, Ироқ олими ал-Убид, туркиялк И.Кафес ўғли, эронлик Д.Сиёқий, иорданиялик Э.А.Латиф, ҳинд олими Р.Маҳапандита ва бошқалар асарларида мўғул истилосининг шарқдаги ҳолати, Жалолиддин Мангубердининг озодлик кураши кўпроқ даражада акс этган.
Республикамиз Президенти И.Каримовнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасида номи унут бўлган кўплаб буюк тарихий сиймоларнинг номлари қайта тикланиб, тарихий адолат қарор топди. Бу эса ўрта аср тарихини янада чуқур ўрганишга имконият яратди. Мустақиллик йилларида чоп этилган дарслик ва адабиётларда мазкур давр воқеалиги тўлиқ ўз аксини топа бошлади. Жумладан, ўзбек олимларидан Б.Аҳмедов, А.Аҳмедов, А.Муҳаммаджонов ва бошқалар масаларнинг турли қирраларини ёритиб бердилар. Мустақиллик йилларида ан-Насавийнинг машҳур асари ҳамда тарихчи олим З.М.Бунёдовнинг китоблари ўзбек тилига ўгирилиб, кенг китобхонлар оммасига ҳавола этилди. 1998 йили Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуманда эса мавзуни кўплаб ўрганилмаган қирралари маълум қилинди.
Мўғуллар ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд бўлиб, улар мену (менва) номи остида Хитойнинг Тан сулоласи (618-908) солномасида илк бора тилга олинади. Таъкидлаш жоизки, мўғул атамаси ҳалигача ўзининг илмий исботига эга эмас. Улар Олтой ва Жанубий Сибирдаги туркий қабилаларга яқин ва қондош бўлганликлари эҳтимолдан холи эмас. Бу хусусда олимлар турли фикрларни билдирадилар. Мўғул этногенези ҳам мураккаб масала бўлиб, ҳар ҳолда элат сифатида улар ХIII асрда юзага келган бўлиши керак. Х-ХI асрларда эса асли Амур дарёси бўйларида яшаган 16 та уруғ-аймоқларга бўлинган татан (татар)ларнинг таркибий қисми сифатида уларнинг бир уруғидан алоҳида, мохе (мўғул) қабиласи вужудга келган дейилади. Бу қабила тезда кучайиб 1135-39 йиллари Хитойга қатор юришларни амалга оширишади. Ҳатто Хитой императорлари 1147 йили мўғуллар билан иттифоқ тузишга ҳам мажбур бўлишади.


  1. Download 120,34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish