Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Халқ ҳаракатларининг бостирилиши. Левеллерлар аскарларга 
чақириқ билан мурожаат қилдилар: «Худди бир кишидек сизнинг 
ишончларингизни алдаган ва ҳар куни сизларни қул қилишга интил-
ганларга қарши ўз эркингиз учун курашга отланинг...» Бу чақириққа 
жавобан қўшинларда жонланиш бошланди.
Қўшиндаги левеллерларнинг қўзғолонини бостиришга Кромвел-
нинг шахсан ўзи бошчилик қилди. Энди, тадбиркорлар ва янги зода-
гонлар ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олганидан кейин, тўқимачилар 
ва деҳқонлар билан иттифоқ уларни ортиқ қизиқтирмасди. Кром-
вель қўшинни барча ўзгача фикрловчилардан тозалади. Бунинг учун 
парламент унга «чин қалбдан ташаккур» эълон қилди, Лондондаги 
Ситилик бойлар эса қимматбаҳо совға – олтин коса ва идишлар ҳадя 
қилди.
Кромвелнинг буйруғига биноан диггерларнинг Жерард Уинстен-
ли бошчилигидаги ҳаракати ҳам бостирилди.
Жерард Уинстенли 1609 йили Ланкаширда дунёга келган, унинг 
ўлган вақти номаълум. У қаттиққўл пуритан оиласида тарбия топ-
ди, ёшлигида жуда кўп ўқиди. 12 ёшидаёқ Жерард Лондонда сав-
до фирмасида шогирд бўлиб ишлади. Ўз ҳаётида у оғир меҳнат 
ва умидсиз муҳтожликни кўрди. Бу унда фақат сиёсийгина эмас, 
мулкий тенглик ҳам бўладиган жамият ҳақида орзу уйғотди... 1649 
йил апрелда Уинстенли бир тўда маслакдошлари билан Лондон 
яқинидаги муқаддас Георгий тепалигидаги бўш ётган ерда колония 
ташкил қилиб, ерга ишлов беришни бошладилар. Уинстенли халқни 
бўш ерларни эгаллаб олишга (уларнинг номлари ҳам шундан келиб 
чиққан: «диггер» – қазувчи, ковловчи) ва бойлар учун эмас, ўзлари 
учун меҳнат қилишга даъват қилди. Уинстенлининг асосий ғояси – 
ерга бўлган хусусий мулкчиликдан воз кечиш эди. Бу ҳақда диг-
герларнинг Уинстенли томонидан ёзилган манифестида шундай 
дейилади: «... Биз адолатли ишлашимиз ва ерни ҳамма учун – бой 
учун ҳам, камбағал учун ҳам – умумий хазинага айлантириши-
миз лозим. Мамлакатда туғилган ҳар бир киши уни ўстирган она 
www.ziyouz.com kutubxonasi


147
ердан яратишни бошқарган онгга мувофиқ кун кўра олсин, лекин 
ҳамма бирга, бир отанинг болаларидек ишлаб, бир оила аъзолари-
дек бирга овқатлансинлар ҳамда ҳеч бири бошқаси устида ҳукмрон 
бўлмасин...
... Бу хусусий мулкнинг лаънатли эканлиги эса ерни сотаётган-
лар ва сотиб олаётганлар лендлордлар бўлишини, уни ёки зулм, ёки 
ўғирлик билан олганликларини ва барча лендлордлар еттинчи ва 
саккизинчи оятлардаги «ўлдирма» ва «ўғирлама» деган даъватларга 
риоя қилмай яшаётганларини аниқ ифодалайди.
Билингки, токи ерсиз қашшоқлар жамоа ерларини ҳайдаш ва 
ишлов беришга рухсат олмас экан ва токи ўраб олинган қўрғонларда 
яшаётган лендлордлардек мўл-кўлчиликда яшамас эканлар, Англи-
яда озод халқ бўлмайди».
Диггерлар ҳаракати ўзининг тинч характерига қарамасдан Дав-
лат Кенгашининг эътиборини жалб қилди. Лендлорлар ҳам бу 
ҳаракатда ўзларининг ерга эгалик ҳуқуқлари учун катта хавфни 
кўрдилар. Барча мулкдорларни ташвишга солаётган ушбу муам-
мони Кромвель ўз нутқларидан бирида шундай ифодалайди: «Зо-
дагонлар, жентльменлар, йоменлар, улар ўртасида фарқ мавжуд; 
бу фарқ миллат учун жуда муҳим. Аммо тенглик принципига амал 
қилувчилар томонидан миллатнинг ана шу табиий ҳолати вайрон 
қилинмадими? Уларнинг мақсадлари деҳқонларни ҳам лендлорлар 
сингари эркин қилиш эмасми?»
Шундай нутқдан сўнг лендлорларнинг диггерларга қарши 
ҳаракати бошланганлиги ҳеч ажабланарли эмас. Лендлорларга Фер-
факс солдатлари ҳам ёрдамга келдилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish