Ирландия ва Шотландиянинг забт этилиши. «Янги тур»даги
армиянинг қайта туғилиши. Армияда левеллерларнинг тор-мор
қилиниши Кромвелнинг қўлларини бўшатди ва у энди Ирландия ма-
саласи билан шуғулланиши мумкин эди. Бу пайтга келиб Ирландия
Англиядан тўлиқ ажралиб чиққан эди. Ирландиянинг вице-қироли
маркиз Ормонд Карл I нинг вориси бўлган Карл II байроғи остида
тарқоқ элементларни бирлаштира олди. «Яшил орол» роялистлар
фитнасининг асосий майдонига айланди. Бир йўла иккита лаво-
зимга – Ирландия ҳукмдори ва экспедицион армия Бош қўмондони
лавозимларига тайинланган Кромвель ирландларни тор-мор қилиш
режасини туза бошлади. 1649 йил 13 августда яхши қуролланган 10
минг аскари бўлган 132 кемадан иборат қўшин Англия қирғоқларини
www.ziyouz.com kutubxonasi
148
тарк этди ва икки кундан кейин Ирландияга етиб келди. Бу юриш
бир неча вазифани бажариши керак эди: «яшил орол»ни Англия му-
стамлакасига айлантириш; ирланд ерларини аскар ва офицерларга
бўлиб бериш ва шу билан қўшиндаги инқилобий кайфиятни бости-
риш.
Ирландияга етиб келган Кромвель «Худонинг хоҳиши билан
биз бу ерга инглиз эркинлигининг шон ва шуҳратини қўллаш учун
келганмиз, бу эркинликда ирланд халқи ҳам унинг барча имкони-
ятларига шерик бўлиши, инглизлар билан биргаликда эркинлик ва
мулкдан баб-баробар фойдаланиши мумкин», – деб эълон қилди.
Ирландиядаги уруш мисли кўрилмаган аёвсизлик билан олиб бо-
рилди. Масалан, 3000 кишилик Дрогеда гарнизонидан 30 га яқин
киши тирик қолди, Уэксфорд қалъасини олиш пайтида 2000 киши
ўлдирилди. Фақат катта ваҳшийликлар эвазига Ирландия эгалланди.
Мамлакат аҳолисининг 1/3 қисми ҳалок бўлди. «Ирландиянинг тузи-
лиши ҳақида статут»га биноан қўлига қурол олиб Кромвелга қарши
курашган барча ирландияликларнинг ерлари мусодара қилинди.
Кўпгина офицер ва генераллар, шу жумладан, Кромвель ҳам улкан
ер майдонларининг эгалари бўлиб олдилар. Ерларидан айрилган
ирланд деҳқонлари очликдан ўлимга маҳкум эдилар. Аҳолининг
катта қисми ўлиб кетди. «Қашшоқлар галаси бу мамлакатнинг бар-
ча қисмларида изғиб юришарди... баъзилари кўпинча от гўшти ва
ўт-ўлан истеъмол қиладилар, бошқалари эса очликдан ўлардилар...
Ота-онасини йўқотган бечора болалар тақдир ҳукмига ҳавола
қилинарди, улардан баъзи бирлари бўриларга ем бўларди...», – деб
ёзишганди ўшанда. Минглаб ирландлар ўз ватанларини «кўнгилли
бўлиб» тарк этдилар, бошқа давлатлар қўшинига аскар бўлиб ёллан-
дилар, Америкадаги мустамлакаларга «оқ қуллар» сифатида олиб
борилар эди. Ирланд ерларининг учдан икки қисмини босқинчилар
эгаллаб олди, кейин эса уларни бой зодагонлар, савдогарлар, тад-
биркорлар сотиб олди. Натижада қўшин қўмондонлари ва бой сав-
догарлар инглиз лендлордларининг янги қатламини ташкил қилди.
«Янги тур»даги инқилобий армия шу тарзда босқинчи армияга
айланди. Шундан кейин Кромвелнинг қўшинлари Карл Iнинг ўғли
Карл IIни қирол деб эълон қилган Шотландияга бостириб кирди ва
уни босиб олди. Шотландиянинг мустақиллиги тугатилди. Янги
зодагонлар ва буржуазия назарида Кромвелнинг орзуси амалга
ошди. Парламент уни совғаларга кўмиб ташлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
149
Do'stlaringiz bilan baham: |