Бугунги кунда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда



Download 15,94 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi15,94 Kb.
#226381
Bog'liq
2 5282971956340067619


Божхона институти ”Божхона иши”факултети 4-курс БИ-417 гуруҳ курсанти Усмонов Шахризод Эркин ўғлининг “Чегара орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, уларнинг қўл юки ва багажларига нисбатан хавфни бошқариш тизимини қўллаш” мавзусидаги битирув маьлакавий ишига

ТАҚРИЗ
Бугунги кунда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги саъйи ҳаракатлар натижасида меъёрий-ҳуқуқий база такомиллашиб бормоқда, тариҳий обидаларимиз тикланмоқда, хорижда мамлакатимизнинг туристик салоҳияти тарғиб қилинмоқда, визасиз режимлар жорий қилинмоқда, туристик агентликларга асос солинмоқда, туризмга йўналтирилган ҳунармандчилик такомиллашмоқда, меҳмонҳоналар қурилмоқда, ҳалол стандартлари жорий этилмоқда ва ҳаво транспортининг йўл чипталари нарҳлари пасайтирилмоқда.
Шунингдек, қўшни чегарадош давлатлар билан халқаро иқтисодий ва ижтимоий алоқалар ривожланиши оқибатида бир қанча чегара божхона постлари очилди ва очилиши кутилмоқда. Бу эса мамлакатимиз чегарасида жисмоний шахслар ҳаракати ошишига сабаб бўлмоқда. Натижада жисмоний шахсларни божхона назоратидан ўтказишда бир қанча муаммолар вужудга келади. Хавфни бошқариш тизимини қўллаш орқали эса юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш имкони мавжуд бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрьдаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида божхона органларида хавфни бошқариш тизимини қўллаш бўйича топшириқлар берилган. Ўтган вақт мобайнида божхона органларида хавфни бошқариш тизимини қўллаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Лекин жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари ва багажларига нисбатан хавфни бошқариш тизими қўлланилмаябди. Бу эса битирув малакавий ишининг долзарблигини кўрсатиб беради.
Битирув малакавий ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги , битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, тлитй янгилиги, амалий аҳамияти очиб берилган.
Битирув малакавий ишининг биринчи I боби чегара орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, уларниг қўл юклари ва багажларига нисбатан хавфни бошқариш тизимини қўллашниг умумий қоидалари, жисмоний шахсларни божхонаназоратидан ўтказишда хавфни бошқариш тизимининг роли, мақсад ва вазифалари ёритиллган.
II бобида чегара орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари ва багажларига нисбатан хавфни бошқариш тизимини қўллашда хориж тажрибаси ўрганилган.
III бобда чегара орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари ва багажларига нисбатан хавфни бошқариш тизимни қўллашда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари кўрсатиб берилган.
Хулоса ва таклифлар қисмида битирув малакавий иши юзасидан қилинган умумий хулосалар ҳамда амалиётга чегара орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари ва багажларига нисбатан хавфни бошқариш тизимини қўллаш учун бир қанча таклифлар берилган.
Битирув малакавий ишининг ижобий жихатлари билан биргаликда, унда қуйидаги камчиликлар хам мавжудлигини айтиб ўтиш жоиз:

  • битирув малакавий ишининг айрим жойларида имловий хатоларга йул куйилган.

  • битирув малакавий ишининг матнида илмий жумлалардан кўпрок фойдаланиш тавсия этилади.

Хулоса қилиб айтганда, Божхона институти “Божхона иши” факултети 4-курс БИ-417 гуруҳ курсанти Усмонов Шахризоднинг “Чегара орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари ва багажларига нисбатан хавфни б шқариш тизимини қўллаш” мавзусидаги ёзган битирув малакавий иши Ўзбекистон Ресбупликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг талабларига жавоб беради ва Давлат Аттестация комиссиясида ҳимоя қилишга тавсия этаман.

Тақризчи:



...

Download 15,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish