Маскнинг жамоаси: электромобиллар, ракеталар ва нейрочиплар ортида турганлар



Download 20,13 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi20,13 Kb.
#792009
Bog'liq
Маск жамоаси


Маскнинг жамоаси: электромобиллар, ракеталар ва нейрочиплар ортида турганлар
2008 йилда Tesla Roadster электромобилининг оммавий ишлаб чиқарилиши бошланди. 2016 йилда туннель қазиш машинаси тирбандликларга қарши чиқди. 2020 йилда коинотга илк бор хусусий парвоз амалга оширилди.
Яқин келажакда Илон Маск гуманоид роботларни яратиш, одамларни нейрочиплар ёрдамида даволаш ва Марсга хусусий парвозларни ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Бу ғояларнинг барчасини амалга ошириш ортида узоқ йиллар давомида Маск билан ишлаган ва ҳатто ақлга сиғмайдигандек туюлган ғояларни амалга оширган инсонлар турибди.
Бу мақолада Tesla, SpaceX, The Boring Company ва Neuralink бизнесларини бошқараётган ва Маскга ўзининг улкан мақсадларига эришишда ёрдам бераётган кучли еттилик билан танишишингиз мумкин.
Закари Киркхорн, Tesla молиявий директори
У молия йўналишига масъул бўлган Tesla менежерлари учлигига киритилган. Унинг қўл остида компания акциялари нархи 1000% дан кўпроққа кўтарилди, 2020 йилда биринчи марта Tesla фойда кўрди, 2021 йилда эса унинг соф фойдаси деярли саккиз бараварга ўсди.
Teslaдaги фаолиятидан аввал Киркхорн Microsoft ва McKinsey & Company компанияларида молия ҳамда бизнес разведкаси бўлимида ишлаган. У компанияга 2010 йилда молиявий таҳлилчи сифатида ишга кирган ва 2018 йилга келиб молия бўйича вице-президент лавозимига кўтарилган. У бош молия директори лавозимини 2019 йилда, Tesla`нинг йиллик зарари қарийб 1 миллиард долларни ташкил қилган бир пайтда эгаллаган.
2021 йилда у "Тахтлар ўйини" сериалидаги каби "Танга устаси" унвонини олди ва Fortune "40 ёшгача 40" рўйхатига кирди.
Дрю Баглино, Tesla компаниясининг катта вице-президенти
Эндрю Девид (ёки Дрю) Баглино Tesla компаниясининг энг кекса ходимларидан биридир. 2019 йилдан бери у электр узатиш ва энергетика бўйича катта вице-президент лавозимида ишлаб келмоқда.
Баглино янги энергия соҳасида ихтисослашган. Стенфорд университетида электротехника бўйича ўқиган ва "Келажак манбалари" нотижорат ташкилотида тадқиқотчи бўлиб ишлаган.
У Tesla компаниясига 2006 йилда электротехника бўйича муҳандис сифатида қўшилди ва компаниянинг биринчи автомобили 2008 йилги Tesla Roadster`нинг иш фаолиятини яхшилаган ускуналар устида ишлади. 2014 йилда у Tesla Energy компаниясининг техник директори бўлди, Tesla Model C икки двигателли тизими ва узатишни бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқди.
2016 йилда Баглино Tesla`нинг технология бўйича вице-президенти бўлди, 2019 йилда эса Илон Маск ва Закари Киркхорндан ташқари катта вице-президент ва компаниянинг уч нафар етакчи раҳбарларидан бирига айланди. Янги литий-ионли аккумуляторлар, моторлар, қувват электроникаси ва ҳайдовчи қурилмаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Tesla энергия маҳсулотларини яратиш муҳандислик бўлимларига раҳбарлик қилади.
Гвин Шотвелл, SpaceX президенти ва бош директори
Маскнинг SpaceX`даги ўнг қўли – Гвин Шотвелл бўлади. У компаниянинг ривожланиши, барча операцион фаолияти, асосийси мижозлар ва давлат идоралари билан алоқалари учун жавобгардир.
Эшли Венс “Илон Маск ва фантастик келажак изланишлари” фильмида Шотвеллни аэрокосмик фахрийси деб атаган. У амалий математика бўйича докторлик диссертациясини қўлга киритди, 10 йил давомида Aerospace Corp тадқиқот марказида муҳандис бўлиб ишлади, кейин Microcosm`да космик тизимлар директори бўлиб ишлади ва у ерда ўз бизнесини ўн баробар катталаштиришга эришди.
2002 йилда Гвин Шотвелл SpaceX компаниясининг биринчи ходимларидан бирига айланди, у ерга Microcosm бўйича собиқ ҳамкасби Ханс Коэнигсманн ва Илон Маск томонидан таклиф қилинди. Маскнинг ўзининг ракета двигателини яратиш орқали учириш харажатларини камайтириш мажбурияти уни ҳайратда қолдирди. Жуда хавфли лойиҳа ва аввалги барқарор ишини тарк этишни истамаганига қарамай, у охир-оқибат бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президент бўлиш таклифини қабул қилди.
Шотвелнинг SpaceX`даги биринчи йирик муваффақияти NASA мижоз сифатида ХКСга юкларни етказиб бериш ва бошқа транспорт хизматлари учун 1,6 миллиард долларлик бюджетга эга бўлди. 2008 йилда у компания президенти этиб тайинланди.
2020 йилда Гвин Шотвелл Times`нинг энг қудратли одамларидан бири ва Forbes талқини бўйича 100 та энг кучли аёллардан бири деб топилди.
Пол Меролла, Neuralink асосчиларидан бири
2016 йилда Neuralink нейротехнология стартапини ишга туширишда иштирок этган саккиз нафар олимлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда улардан фақат иккитаси - Пол Меролла ва Донжин Сео компанияда ишлашда давом этмоқда.
Пол Меролла ақлли компьютерларни яратиш бўйича тадқиқиотларни амалга оширади. У неврология, биоинженерия ва машинани ўрганишдан илҳомланади.
Меролла Пенсилвания университетида биоинженерия бўйича PhD ва Виржиния университетида электротехника бўйича бакалавр даражасини олди.
Донгжин Сео, Neuralink асосчиларидан бири
Калифорния Беркли университетида электротехника ва компьютер фанлари бўйича докторлик даражасини олган. Университет лабораториясидаги ишининг бир қисми сифатида у "нейрон чанг" тушунчасини яратди - мия интерфейси, бу ҳайвонларнинг миясига сингдирилган ва нейрон сигналларни ёзиб оладиган минглаб кичик электрон сенсорлари саналади.
Neuralink компаниясида у мияга имплантация қилинадиган кам қувватли симсиз компьютерларни ишлаб чиқувчи жамоани бошқаради. Донгжин Сеонинг сўзларига кўра, унинг асосий ҳиссаси мия сигналларини тўғри йиғиш ва қайта ишлаш имконини берувчи босма платалар ва микросхемаларни яратишдадир.
2020 йилда у MIT Technology Review`нинг "35 ёшгача бўлган инноваторлар" рўйхатига киритилган.
The Boring Company президенти Стив Девис
The Boring Company раҳбари Стив Девис Илон Маск билан 2003 йилдан бери ҳамкорлик қилади. Илгари у SpaceX`га биринчилардан бўлиб қўшилган. 16 соатлик иш кунидан сўнг ҳам иштиёқли ва фидойи ходим эканлигини исботлаган. Буни синаб кўриш учун Маск Девисга 5000 долларлик бюджетга 120 000 долларлик қисм қуришни буюрди. Топшириқ 3900 доллар эвазига қуриш режасини топиш билан якунланди.
2016 йилда Маск уни янги туннель қуришга ихтисослаштирилган компаниясини бошқариш учун танлади.
Стив Девис атом физикаси ва аэрокосмик муҳандислик бўйича иккита магистр даражаси, яна иқтисод фанлари номзоди даражасига эга.
Маск оилавий идораси раҳбари Жаред Бирчалл
2016 йилдан бери у Илон Маск Excession оилавий офисининг раҳбари саналади ҳамда дунёдаги энг бой инсоннинг ишлари ва бойлигини бошқаради. Bloomberg Бирчаллни миллиардернинг ўнг қўли деб атаган, бу ҳақида алоҳида мақола ҳам тақдим этганмиз.
Tesla ва SpaceX акциялари Маск капиталининг асосий қисмини ташкил қилгани боис, уларни сотмаслик учун у янги лойиҳаларга сармоя киритиш учун банклардан кредит олишга мажбур. Жаред Бирчалл банклардан кредитларни олиш билан шуғулланади.
Хусусан, у 2022 йилда Twitter`ни сотиб олиш бўйича келишувни ташкил этишга раҳбарлик қилlb. Morgan Stanly банкидан 12,5 миллиард доллар ва бошқа инвесторларнинг маблағларини жалб қилишга ёрдам берган.
Бирчалл, шунингдек, миллиардерга уй-рўзғор масалаларини ҳал қилишда ёрдам беради, кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширади ва ходимларни ёллайди. Бундан ташқари, у ҳужжатларда Neuralink нейротехнологик компаниясининг бош директори сифатида қайд этилган. Шундай бўлсада, у компания ишларига умуман аралашмайди.
Forbes.com cайтидаги мақоладан таржима
Download 20,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish