Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Адам Смит ва Жак Тюрголарнинг иқтисодий таълимоти



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Адам Смит ва Жак Тюрголарнинг иқтисодий таълимоти.
XVIII аср маърифатчиларининг юксак сафларида тенгсиз янги 
www.ziyouz.com kutubxonasi


170
иқтисодий таълимот яратган алломалар – инглиз Адам Смит 
(1723 –1790) ва француз Жак Тюрго (1727–1781) ҳам шарафли ўрин 
эгаллайди.
«Маълум илмийлик ва фуқаролик жасорати». Унинг ташқи 
кўринишида ҳеч қандай буюклик йўқ эди: бўйи ўртачадан бироз 
баландроқ, текис юзли, қора-кўкимтир кўзлар, йирик тўғри бу-
рун. Жуда оддий кийинган. Умрининг сўнггигача парикда юрган. 
Елкасида бамбук таёқчаси билан юришни яхши кўрган. Ўзи би-
лан ўзи гаплашиш одати бор эди. Бир сафар кўчада савдо қилувчи 
аёл уни ақлдан озган деб ўйлайди ва қўшнисига шундай дейди: 
«Эй, худо, бечорага қара! Яхшигина кийинган!» Бу одам Европа-
нинг машҳур кишиси эканлигини у қаёқдан ҳам билсин. Лондон 
ва Париждан, Берлин ва Петербургдан келган саёҳатчилар у би-
лан танишишга интилардилар. Унинг исми Адам Смит. У ўзидаги 
фикрлаш қобилиятини, ҳикоячилик маҳорати билан қомусий илм-
лиликни чинакам олийжаноблик ва илмий софлик билан бирик-
тирган эди.
Смитнинг бу фазилатлари жамият аҳлида иқтисодиётга қизиқиш 
уйғонишига кўп жиҳатдан таъсир қилди. Смитнинг фаолияти са-
ноат тўнтариши даврига тўғри келди. Ўзининг асосий илмий аса-
ри «Халқ бойлигининг табиати ва сабаблари ҳақида тадқиқот»да 
(1776 й.) капиталистик тузумни халқ фаровонлигини ва давлатнинг 
гуллаб-яшнашини таъминловчи «табиий тартиб» деб баҳолайди.
Смит одамларнинг ўз иқтисодий аҳволларини яхшилашга ури-
нишлари жамиятни тўкин-сочинликка олиб келишга қодир деб 
ҳисобларди. «... Давлатни қолоқликнинг энг пастки поғонасидан 
ободончиликнинг юксак поғонасига кўтариш учун, – деган эди 
Смит, – фақат тинчлик, енгил солиқлар ва бошқаришда сабр-қаноат 
керак, холос, бошқа барчасини воқеалар табиий оқимининг ўзи ҳал 
қилади. Воқеаларни мажбурий бошқа йўлга бурган ёки жамият ри-
вожини тўхтатиб қолишга уринаётган барча ҳокимиятлар – ғайри 
табиийдир».
Смитнинг фикрича, жамиятни ривожлантиришда рақобат катта 
роль ўйнайди, уни ҳатто врачларга, университет профессорларига 
ва руҳонийларга ҳам қўллаш мумкин. У ерни сотиш ва сотиб олиш 
эркинлигини ёқларди ҳамда ер ундан иқтисодий фойда оладиган 
мулкдорлар қўлига ўтиши керак, деб ҳисобларди. Смит халқ обо-
дончилигининг асосий манбаи меҳнат деб таъкидларди. Смитнинг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


171
асарлари ва фаолияти капиталистик иқтисод назариясининг шак-
лланишида катта роль ўйнади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish