Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Тараққиётнинг асосий йўналишлари
XVII асрда Франциянинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тарақ-
қиёти зиддиятли характерга эга эди. Капиталистик муносабатлар-
нинг кириб келиши натижасида юз берган иқтисодий ўсиш, абсо-
лютизмнинг мустаҳкамланиши, солиқларнинг ошиши, халқ омма-
си аҳволининг ёмонлашуви ва доимий халқ қўзғолонлари билан 
қўшилиб кетди. Янги иқтисодий муносабатлар, айниқса, қишлоқда 
жуда қийинчилик билан ўзига йўл очаётган эди.
XVI аср охири – XVII аср бошларида Франция иқтисодий 
ўсиш даврини бошдан кечиради. Бунга қирол Генрих IV даври-
да (1589 
–1610) солиқларнинг камайтирилиши, мануфактуралар 
учун қулай молиявий шароитнинг яратилиши, ишлаб чиқаришни 
рағбатлантирувчи бож солиқларининг жорий қилиниши, техник 
қулайликларнинг қўллаб-қувватланиши орқали эришилди. Қирол 
билан буржуазия ўртасидаги иттифоқ мустаҳкамланиб, халқнинг 
норозилиги ҳам пасайди. Натижада мухолифатнинг ҳаракати учун 
ижтимоий асос ҳам анча қисқарди.
1610 йили Генрих IV ўлдирилгандан сўнг Қирол Людовик 
XIII нинг ёшлиги сабабли ҳокимият унинг онаси Мария Меди-
чи қўлига ўтди. Аслида мамлакатни бева қироличанинг маъшуқи 
флоренциялик Кончини, кейин эса Люинь бошқарди. Бу давр-
да шаҳзодалар ва қирол оиласининг кўп сонли бошқа аъзола-
ри қироличага ўз ҳуқуқларини даъво қилиб 1614 –1620 йиллари 
мамлакатда бошбошдоқликни вужудга келтиришга қаратилган 
ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳаракат на буржуазия, на деҳқонлар 
томонидан қувватланмади. Францияда абсолютизмнинг узил-кесил 
мустаҳкамланиши кардинал Ришельё биринчи министр бўлган йил-
ларга (1624 –1642) тўғри келади. Кардинал Ришельё ҳукумати абсо-
www.ziyouz.com kutubxonasi


182
лютизмни янада мустаҳкамлаш сиёсатини олиб борди: гугенотлар-
нинг сиёсий автономияси йўқ қилинди, 1632 йилги феодал зодагон-
ларнинг исёни бостирилди, маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳуқуқлари 
провинциялар интендантлари
1
фойдасига қисқартирилди.
Франциянинг ички ривожланиши ва марказий ҳокимиятнинг 
мустаҳкамланиши фаол ташқи сиёсат олиб бориш имкониятини ярат-
ди. Америкадаги француз мустамлакаларига асос солинди. Ўттиз 
йиллик урушнинг (1618 –1648) охирги босқичида Франция Габ-
сбургларга қарши коалицияга бошчилик қилди ва 1648 йилги Вест-
фаль тинчлик сулҳига биноан Эльзаснинг анчагина қисмини қўлга 
киритди. Аммо ҳарбий харажатларнинг оғирлигидан норози халқ 
қатор қўзғолонлар кўтарди. XVII асрдаги шундай қўзғолонлардан 
энг йириги Фронда (1648 –1653) номини олган йирик ҳаракат бўлди. 
Бу ҳаракатнинг бошида қиролнинг абсолют ҳокимиятидан норози 
бўлган феодал-зодагонлар бўлиб, Фронда бостирилгандан сўнг 
улар Францияда фаол сиёсий куч сифатида барҳам топди.
XVII асрнинг иккинчи ярми, айниқса 1665 –1685 йиллари Фран-
ция саноатида сезиларли ўсиш юз берди. Тошкўмир қазиб чиқариш 
бошланди, металлургия маҳсулотлари кўпайди, ишлаб чиқаришнинг 
кўплаб соҳаларида тарқоқ мануфактура ва ҳунармандчилик ўрнига 
марказлашган мануфактура кела бошлади. Мануфактура ташаббу-
сини қўллаб-қувватлаш айниқса Савдо, саноат ва молия бош на-
зоратчиси Жан Батист Кольбер (1619 –1683) даврида ҳукуматнинг 
асосий иқтисодий сиёсатига айланди. Бироқ саноат ва савдодаги 
муваффақиятлар олдида қишлоқ хўжалигидаги турғунлик айниқса 
кўзга ташланарли эди. XVII асрнинг сўнгги эллик йилида ўнга яқин 
қурғоқчилик йиллари бўлиб, очлик умуммамлакат миқёсида роста-
кам офатга айланди. Очлик ва касалликдан минглаб одамларнинг 
қирилиши натижасида Франция аҳолиси 1650 йили 20 млн дан 1710 
йили 16 –17 млн кишигача камайиб кетди.
Ички зиддиятларга қарамасдан XVII асрнинг иккинчи ярми ва 
XVIII асрнинг бошларида Франция фаол ташқи сиёсат олиб борди. 
Людовик XIV даврида (у 1643 йили тахтга келиб, 1661 йилдан 1715 
йилгача 54 йил мустақил бошқарган) француз абсолютизмининг 
юқори чўққига эришганлиги ҳам шундай ташқи сиёсат юргизиш 
учун имконият яратди. 1667–1668 ва 1672 –1678 йиллари Испания 
1
Провинцилар интендантлари – (французча intendant – бошқарувчи) XVII–XVIII
асрларда Францияда мавжуд бўлган, провинцияларни бошқариш учун марказдан тайинла-
надиган махсус лавозимли шахс.
www.ziyouz.com kutubxonasi


183
ва Голландия билан бўлган урушлардаги ғалаба Францияга Франш-
Конте, Фландриянинг бир қисми, Лотарингияни қўшиб олиш ва 
Европада сиёсий гегемонлигини ўрнатиш учун шароит туғдирди. 
Бироқ Англия билан рақобатда (1701–1714 йиллари Испания тахти 
учун бўлган урушда) Франция енгилди.
XVI–XVII асрларда француз миллатининг шаклланиши юз бер-
ди. Ички бозорнинг вужудга келиши, вилоятлараро аҳолининг эркин 
кўчиши, матбуотнинг кенгайиши бутун мамлакат бўйлаб шимолий 
француз тилининг тарқалишига олиб келди. XVII асрда орфография 
ва синтаксисни тартибга солиш бўйича ислоҳотлар ўтказилиб, бу 
ислоҳотлар ҳозирги замон француз тилини яратиш бўйича муҳим 
қадам бўлди. 1631 йил 30 майдан мунтазам чиқа бошлаган умум-
миллий газета («Газет») ҳам бу ишда муҳим роль ўйнади. Карди-
нал Ришельё ташаббуси билан 1635 йил 10 февраль куни ташкил 
қилинган Франция Фанлар академияси эса миллий-маърифий иш-
ларнинг марказига айланди.
Ички бозорнинг кенгайиши аҳолининг ўсишига олиб келди. 
Инқилоб арафасида Франция аҳолисининг сони 20 млн киши-
дан кўп эди. XVIII аср ўрталаридан бошланган ташқи сиёсатдаги 
муваффақиятлар Франциянинг ички зиддиятлари билан қўшилиб 
кетди. Австрия тахти учун бўлган урушдаги (1740 –1748) мағлубият 
ва айниқса 1756 –1763 йиллардаги етти йиллик уруш оқибатида 
Франциянинг Канададан ва Ҳиндистондаги асосий мустамла-
каларидан ажралиши халқ олдида (айниқса, буржуазия олдида) 
ҳукуматнинг обрўсини тушириб юборди. Бунга 1774 –1776 йилла-
ри Бош назоратчи А.Р. Тюрго ислоҳотларининг имтиёзли қатламлар 
қаршилиги туфайли амалга ошмай қолиши қўшилиб, сиёсий ва 
иқтисодий ислоҳотларнинг абсолютизм билан сиғишмаслигини 
кўрсатди. Жамиятда ижтимоий зиддиятлар кучайиб, мамлакатни 
инқилобий бўҳрон ёқасига олиб келди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish