Табақа тизими. Ўрта асрлардаги каби монархия жамиятнинг уч
табақага: биринчиси – руҳонийлар, иккинчиси – зодагонлар, учин-
чиси – аҳолининг қолган барча қатламлари – бўлинишини ўрнатган
эди.
Қадимий бир формула ҳар бир табақанинг ҳаётдаги ўрнини аниқ
белгилаб берарди: «Руҳонийлар қиролга дуолари билан хизмат
қилади, зодагонлар – қиличи билан, учинчи табақа – мол-мулки
би-
лан». Биринчи ва иккинчи табақалар имтиёзли ҳисобланарди. Улар
солиқ тўламасди ва ерга эгалик қилишарди. Руҳонийлар ва зодагон-
лар биргаликда мамлакат аҳолисининг 4 фоизини ташкил қиларди
(130 минг руҳонийлар ва 350 минг зодагонлар). Черковнинг олий
1
Мопертюи, Пьер Луи Моро – 1698–1759 йиллари яшаган француз олими, Париж
Фанлар академияси аъзоси, математик, геодезист.
2
Ливи Баччи М. Демографическая история Европы / Серия «Становление Европы» /
Пер. с итал. А. Миролюбовой. – С Пб .: «Александрия», 2010. С. 165.
www.ziyouz.com kutubxonasi
187
мансабларига фақат зодагонлар, одатда, олий насаб оиланинг кенжа
фарзандлари тайинланарди. Кўпинча епископ ва архиепископлар
дунёвий турмуш тарзида яшардилар, улар ўзларини ҳашамлар би-
лан ўраб олардилар.
Зодагонларнинг юқори унвондагиларини 4 минг оила ташкил
қиларди. Бу одамлар қиролнинг совға ва нафақалари ҳисобига кун
кўрардилар. Масалан, Маркиз де Отишан тўртта нафақа оларди:
биринчиси, ёзувда кўрсатилишича, «марҳум отасининг хизматлари
учун, иккинчиси, ўшанинг ўзи учун, учинчиси худди яна шу асосда,
тўртинчиси худди шу сабабларга кўра».
Офицерлик лавозимига ҳам фақат зодагонлар тайинланар
эди. 1781 йилги Низомга кўра офицерлар ўз аждодларининг тўрт
поғонаси зодагонлар бўлганлигини ҳужжатлар билан исботлашлари
керак эди. Саройда турмайдиганлар ва муҳим лавозимларни эгалла-
маганлари эса тобора камбағаллашиб борарди.
Энг оғир тақдир учинчи табақанинг чекига тушганди. Унинг тар-
киби олақуроқ деҳқонлар, оддий шаҳарликлар, ҳунармандлар, савдо-
гарлар, саноатчилардан иборат бўлиб, ана шулар барча солиқларни
тўлар, лекин мамлакатни бошқаришга яқинлаштирилмас эди.
Буржуазия орасида бой кишилар жуда кўп эди, улар миллионлаб
маблағга эга эдилар. Улардан баъзи бирлари ҳатто қироллик сарой-
ига ҳам қарз берарди. Лекин улар сиёсий ҳуқуқларга эга эмасдилар.
Имтиёзларни йўқотишга, шахс эркинлигига интилиш абсолют
монархияни йўқотиш заруратига олиб келди. Илгаригидек XVIII
асрда ҳам француз қироллари абсолют ҳокимиятга эга эдилар. «...
Миллатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари – бари шу ерда, менинг қўлимда,
қироллик ҳокимияти эса фақат менинг шахсимда мужассамлаш-
ган», – деган эди 1776 йили Людовик XVI Париж парламентида.
Людовик XIV нинг вафотидан кейин унинг 5 ёшли чевараси Лю-
довик XV (1715 –1774) қирол бўлди. У вояга етгунга қадар герцог
Филипп Орлеанский регент деб эълон қилинди, мамлакатни у 8 йил
бошқарди, қирол эса рақс тушди ва ов қилди. Қирол саройи яна
ҳам байрамона мўл-кўлчиликда бўлди, хазина эса тобора бўм-бўш
бўлиб борарди. Людовикнинг ташвиши битта эди – мамлакатдан
сарой ҳашаматлари учун маблағ ундириб олиш. У «Биздан кейин
не бўлса бўлар» қабилида яшар ва мамлакатни бошқарар эди, шу-
нинг учун ҳам давлатни тўла хонавайронликка олиб келди. Барча
огоҳлантиришларга у «Менинг давримга етади, ўрнимга келадиган
www.ziyouz.com kutubxonasi
188
ворисим эса ўзи билганича иложини қилсин», – деб жавоб берарди.
Унинг ташқи сиёсати ҳам мамлакат учун ҳалокатли бўлди. У сулола
манфаатлари учун аралашган барча урушлар бой берилди.
Халқаро майдонда Франциянинг обрўйи тушиб кетди. Уруш ва
солиқлардан қийналиб кетган халқнинг аҳволи тобора оғирлашмоқда
эди. Буржуазия ва зодагонларнинг бир қисми қиролнинг сиёсатидан
ғазабланардилар. Франция инқилобга яқинлашарди.
1774 йилнинг май ойида Людовик XV вафот этди ва унинг на-
бираси, ёш, тажрибасиз, қатъиятсиз, ов қилишни ва чилангарлик
ишини севадиган Людовик XVI (1774 –1793) қирол бўлди. Касал-
манд, инжиқ ёш қирол давлат масалаларини ҳал қилишга ожизлик
қиларди. Унинг хотини Мария Антуанетта Австрия императори-
нинг қизи эди. Қувноқ, гўзал, дадил бу аёл ўз эрига катта таъсир
ўтказарди. Мария Антуанетта сарой кўнгил-хушликларининг таш-
килотчиси ва қалби эди.
Франция эса ўзгаришлар кутарди ва қирол ҳам уларни ўтказишга
мойил эди: у тахтга ўтириш маросимида совға сифатида келтирил-
ган 24 млн ливр пулдан воз кечди; барчанинг лаънатига учраган
канцлер Мопа билан аббат Террени ишдан бўшатиб, Париждан сур-
гун қилди; Париж парламентини тиклади; молия бош назоратчиси
лавозимига иқтисодчи олим Робер Тюргони тайинлади. Тюрго бу
лавозимга тайинланганлиги учун Людовик XVIга миннатдорчилик
билдираётиб, шундай деди: «Мен ўзимни қиролнинг қўлига эмас,
софдил инсоннинг қўлига топшираётирман». Бунга Людовик XVI:
«Ва сиз адашмайсиз», – деб жавоб берди. Бироқ орадан йигирма ой
ўтгандан кейин вазир истеъфога чиқди.
Тюргонинг дастури мамлакатни ислоҳот йўли билан инқироздан
чиқаришга қаратилган эди. У қўшимча солиқларни киритмаслик-
ни таклиф қилди, донга қатъи нархни бекор қилди, цехли тизим-
ни йўқота бошлади, зодагонлар ва черковнинг феодал ҳуқуқларини
тугатмоқчи эди. Афсуски, 1774 йил ҳосилсиз бўлди, доннинг нархи
кескин кўтарилиб кетди. Бу «ун уруши»ни келтириб чиқарди.
Парижда, уйларнинг қурумдан қорайиб кетган деворларида
қўлда ёзилган афишалар пайдо бўлди: «Агар нон арзонлашмаса,
вазирни алмаштирмаса биз қиролни ва бутун Бурбонлар авлодини
қириб ташлаймиз». Тюрго истеъфога жўнатилди, унинг қарорлари
бекор қилинди. Ислоҳот қилишга биринчи уриниш ана шундай
муваффақиятсизликка учради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
189
Мамлакатда тартибсизликлар давом этарди. Хазинага пул керак
эди, парижлик банкирлар эса энди қарз беришмасди. Шунда молия
бош назоратчиси лавозимига женевалик бой банкир Жак Неккер
(1732 –1804) тайинланди, у ислоҳотлар тарафдори эди. Лекин Нек-
кернинг ҳам истеъфога чиқишига тўғри келди, ҳар қандай ақлли
сиёсат сарой аслзодаларининг қаршилигига дуч келарди. Франция
боши берк кўчага кириб қолди. Мамлакат бўйлаб деҳқонларнинг
норозилик чиқишлари бўлиб турарди.
Шаҳарларда ишчилар иқтисодий талабларни олға сурарди-
лар, қиролга петициялар билан мурожаат қилишар, иш ташлаш-
лар ўтказишар, машиналарни бузишарди. Корхоналар ёпилар,
ишсизлар сони ошиб борарди. Булар ҳам етмаганидек, мамлакат-
га қурғоқчилик ва совуқ ҳам ҳужум қилди. Очлик авжга чиқдики,
бунақаси ҳеч бўлмаганди.
Людовик XVI ўз ожизлигини намойиш қилаётган бир пайтда,
унинг хотини бошчилигидаги сарой аҳли тўхтовсиз ўйнаб-куларди
ва пулларни совурарди. Франциянинг қарзлари 140 миллион ливр-
га етди, бошқа қарз олишнинг эса иложи йўқ эди. Бундай аҳволдан
вақтинча бўлсада чиқишнинг йўли битта – имтиёзли табақаларга
солиқ солиш эди. Шунда Людовик XVI 1694 йилдан буён йиғилма-
ган Генерал Штатларни чақиришга қарор қилди.
Қиролнинг қарорини билиб бутун Франция ҳаяжонга тушди.
Учинчи табақага эски тартиблар ўзгаришидан умид қилиш имкони
туғилди. Барча табақалардан Генерал Штатларга сайловлар пайти-
да уларга талаблар қўйиш ва топшириқлар беришга рухсат этилди.
Шаҳарликлар ва деҳқонлар биринчи марта ўз шикоятларини ёзма
тарзда баён қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
1789 йил 5 май куни Версаль саройида қирол Генерал Штатлар-
ни очди. Руҳонийлар ва зодагонлар саройга олтин ва кумуш иплар
билан тикилган шоҳи ва бахмал либосларда кириб келдилар. Зода-
гонлардан 270 депутат, руҳонийлар вакилларидан 291 депутат ва
қора кийим кийиб олган, учинчи табақадан сайланган 600 депутат
ўз ўринларини эгалладилар. Қирол тахтга ўтириб шляпасини кий-
ганида руҳоний ва зодагон депутатлар ҳам одат бўйича шляпалари-
ни кийдилар, бироқ шу пайт кутилмаган воқеа рўй берди, учинчи
табақа депутатлари монархнинг сўзини тинглашганда бош кийим-
сиз, тиззалари букилган ҳолда туриш ўрнига, улар ҳам шляпалари-
ни кийдилар ва тиз чўкдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
190
Людовик XVI янги солиқларни тасдиқлашни буюрди. Қиролнинг
нутқи учинчи табақа вакиллари – буржуазия, олимлар, юристлар-
нинг ғазабини қўзғатди. Табақалар ўртасида депутатлар қандай
овоз беришлари керак, умумийми ёки ҳар бир табақа алоҳидами? –
деган баҳс қизиб кетди. Учинчи табақа депутатлари имтиёзли
табақалар ўз иродасини ўтказиши мумкин бўлган овоз бериш тар-
тибига кўнмадилар.
Бу орада парижликлар тўдалари депутатлардан қатъи қарорлар
талаб қилиб, Версаль томон кела бошладилар. 17 июнь куни учинчи
табақа депутатлари ўзларини бутун миллат вакиллари, қарорларини
ҳатто қирол ҳам бекор қила олмайдиган Миллий мажлис деб эълон
қилдилар. Биринчи ва иккинчи табақа депутатларидан ислоҳот та-
рафдорлари бўлганлари халқ депутатларига қўшилдилар. Улар аб-
солютизмни тугатишга тайёр эдилар.
Ғазабланган қирол мажлислар залини ёпиб қўйишни буюр-
ди. Шунда учинчи табақа депутатлари тўп ўйналадиган залда
тўпландилар ва Франция учун Конституция тузмагунларича кетмас-
лик ҳақида машҳур қасамёдларини қабул қилдилар.
Учинчи табақа қарашларининг ифодачиси Габриэль де Мирабо
(1749 –1791) бўлди. У бой ва машҳур оиладан чиққан, тажрибали
ҳамда доно сиёсат арбоби эди. Ҳали инқилоб арафасидаёқ бутун
мамлакат бўйлаб унинг золимликни йўқотиш ҳақидаги талаблари
маълум бўлди. Мирабо учинчи табақани бирликка чақирди.
Бу қорачадан келган, калласи катта, қуюқ қора сочли, мағрур
юришли одам ўзига одамларнинг нигоҳларини тортар, кўзларида
ғазаб чақнар, юзида куч уфуриб турарди. Унинг нотиқлик санъати
мисли кўрилмаган эди.
Ўша пайтда ҳеч ким Мирабо каби шундай ишонарли қилиб ва
куч билан Франция олдида турган вазифаларни баён қилиб бера
олмасди. Мирабо муваффақиятларининг сири ана шунда эди.
Унинг ҳар бир нутқи мисли кўрилмаган олқишларга кўмилиб ке-
тарди. Ёшлар унинг экипажидан отларини ечиб олишар ва уни
қўлда кўтариб кетишарди. «Яшасин, Мирабо – Ватан отаси!» деб
қичқиришарди, улар.
1789 йил 9 июлда Миллий Кенгаш ўзини Таъсис мажлиси
деб эълон қилди. Париж газеталари, инқилоб бир томчи ҳам қон
тўкилмасдан якунланди, деб ёздилар. Аммо Париж хотиржам эмас-
ди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
191
Do'stlaringiz bilan baham: |