Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Бастилиянинг олиниши – инқилобнинг бошланиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Бастилиянинг олиниши – инқилобнинг бошланиши. Шу пайт-
да қирол саройи қўшинларни Парижга яқин олиб кела бошлади, 
Людовик XVI эса Миллий кенгаш талабларига мойиллик билдирган 
вазирларни истеъфога чиқарди.
Ҳукумат қўшинлари Бастилияга тўпланган ва унинг тўплари 
шаҳарга қаратилган, деган миш-мишлар Париж бўйлаб тарқала 
бошлади. Ҳамма жойда митинглар бошланиб кетди. 1789 йил 12 
июнь куни туш пайтида одамлар уларни қуролланишга чорловчи 
нотиқларни тинглашарди. Санкюлотлар
1
қурол дўконларига бо-
стириб кирдилар, халқ қуроллана бошлади. Бутун тун бўйи шаҳар 
тўла ёритилган, кўчада патруллар юришарди, улар қуролланган 
фуқаролардан тузилган эди.
Қурол омборларини эгаллаб олган парижликлар Бастилияни 
штурм қилишга тайёрланардилар. Барча табақалар қирол зулми-
нинг рамзи бўлган Бастилияга нафрат билан қарашарди.
1789 йил 14 июлда қуролланган тўдалар қамоқхонани қамал 
қилдилар. Гарнизонга таслим бўлишни таклиф қилишди. Аммо гар-
низондагилар парламентёрларни тўп ўқлари билан кутиб олдилар. 
Шунда ғазабга келган халқ, кўтариб қўйиладиган кўприкларнинг 
занжирларини узиб, қалъага бостириб кирди. Гарнизоннинг таслим 
бўлишига тўғри келди, қалъа коменданти Маркиз де Лонени ўзлари 
суд қилишди. Инқилоб биринчи кунданоқ оддий халқнинг ана шун-
дай шафқатсиз террори
2
билан ривожлана бошлади.
14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси Людовик XVIни уйғотиб, Бас-
тилиянинг олинганлигини хабар қилдилар. «Ахир бу исёнку!», – 
дея хитоб қилди у. «Йўқ жаноб, бу инқилоб!», – деб жавоб беришди 
қиролга.
Людовик XVI қўзғолончиларга «бир томчи ҳам халқ қони 
тўкилмаслиги учун» ён беришга қарор қилди.
Қирол Таъсис мажлисининг қонунийлигини тан олди. Пойтахт-
да ҳокимият шаҳар кенгашига (Париж Коммунаси) ўтди.
Инқилоб Франциянинг янги байроғини ўрнатди. Учинчи 
табақанинг қизил ва кўкиш рангларига бурбонларнинг оқ ранги 
қўшилди. Бу уч ранг учинчи табақанинг қирол билан ярашганлиги-
ни англатарди.
1
Санкюлотлар – Буюк француз инқилоби давридаги ватанпарварлар, инқилобчилар-
нинг номлари, калта иштон (кюлот) кийган шаҳар қашшоқларининг масхаромуз лақабидан 
келиб чиққан.
2
Террор – қўрқитиш чораси.
www.ziyouz.com kutubxonasi


192
Қирол шахсан Парижга келди ва ўз шляпасига унинг уч рангли 
рамзини қадаб қўйди. Унга тантанали қабул уюштиришди. Бир неча 
ой ичида парижликлар ўзлари ёмон кўрадиган қалъани бутунлай 
вайрон қилишди, ҳосил бўлган майдонда эса «Бу ерда рақс туша-
дилар» деган сўзлар ёзилган хотира ёдгорлиги ўрнатилди. Ҳар йили 
Францияда 14 июль куни француз халқининг миллий байрами си-
фатида нишонланади.
Ҳукмрон доираларнинг эски феодал тартиблар келтириб 
чиқарган зиддиятларни ўз вақтида ҳал қила олмаганлиги ёки ҳал 
қилишни хоҳламаганлиги шу тарзда инқилобга олиб келди. Абсо-
лют монархия қулади. 

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish