Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

«Озодлик, Тенглик, Биродарлик!». «Барча одамлар озод ва 
тенг ҳуқуқли бўлиб туғиладилар», – дейилади 1789 йил 26 август-
да Таъсис мажлиси томонидан қабул қилинган «Инсон ва фуқаро 
ҳуқуқлари Декларацияси»да. Ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ 
деб эълон қилинди. Феодал ва табақа имтиёзлари бекор қилинди. 
Декларация сўз, матбуот, қонун қабул қилишда иштирок этиш 
эркинликларини ҳамда хусусий мулк ҳуқуқининг «бузилмас ва 
муқаддас»лигини эълон қилди.
Декларация Францияда ҳуқуқий давлат қурилишига асос солди. 
Мажлисда депутатлар ўз қарорларига кўра иккига бўлиндилар. Ке-
лишув ва тартиб тарафдорлари ўнгда ўтирдилар – уларни «ўнглар» 
деб атадилар. Чап томонда ўзгаришлар тарафдорлари – «сўллар» 
1
Декрет – қонун.
13– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


194
ўтирдилар. Ўшандан буён «ўнглар» ва «сўллар» терминлари ана 
шундай маънода қўлланилади.
Бироқ бу пайт Парижда очлик ҳукмрон эди. Нон қимматлашар ва 
етишмасди. Нон дўкончаларида навбат катта, баъзан муштлашув-
лар бўлиб турарди. Ишсизлар сони ошиб борарди, ёпилган ману-
фактураларнинг ишчилари, Париждан кетиб қолган аристократлар-
нинг хизматкорлари, ишсизлар қаторини тўлдирарди. Навбатларда 
туришдан ҳаммадан кўп азият чеккан аёллар орасида қиролни Па-
рижга қайтариш учун Версалга юриш қилиш ғояси пайдо бўлди. 
Бунинг устига Людовик XVI қочмоқчи эмиш, деган гап тарқалди. 
«Сахий қирол»га болаларча ишониш Людовик Парижга қайтса, 
озиқ-овқатлар ҳам пайдо бўлади, деган умид туғдирарди.
5 октябрь куни эрталаб хотинларнинг катта тўдалари бутун тун 
бўйи дўконлар олдида бекорга навбатда турверишдан ғазаби жун-
бушга келиб, Ратушани «Нон беринг! Версалга!» деган қичқириқлари 
билан ўраб олишди. Ноғоралар чалинди. Тушга яқин асосан хотин-
лардан иборат бўлган 6 –7 минг кишилик оломон милтиқ, найза, 
тўппонча ва ҳатто иккита тўп билан қуролланиб, Версал йўлига 
тушишди. Уларнинг изидан Коммуна Кенгашининг буйруғи би-
лан Лафайет бошчилигидаги Миллий гвардия ҳам Версалга қараб 
юрди. Унинг вазифаси қиролни ҳимоя қилиш эди. Кундуз соат 16.00 
га яқин оломон «Яшасин қирол!» деган қичқириқ билан Версалга 
кирди. Людовик XVI аёллар делегациясини қабул қилди ва нон таъ-
минотини яхшилашга ваъда берди. Унинг пойтахтга қайтиб кели-
шига тўғри келди, Таъсис мажлиси ҳам ўша ёққа кўчиб ўтди. Шу 
воқеалардан кейин зодагонларнинг чет элларга қочиб кетишлари 
кўпайди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish