Маърифатчилик даври ижтимоий-сиёсий ғоялари
Табиий ҳуқуқ
назарияси
Халқ суверенитети
назарияси
Ҳокимиятнинг
бўлиниши назарияси
Маърифатчилик асри бадиий адабиёти
Робинзон ва Гулливернинг ғаройиб саргузаштлари. Болалик-
дан севимли бўлган қаҳрамон – Робинзон Крузо Маърифатчилик
асрида дунёга келган. Шотландиялик денгизчи Александр Сель-
крикнинг кимсасиз оролдаги 27 кунлик саргузаштлари инглиз
ёзувчиси Даниель Дефонинг (1660
–1731) романида 29 йиллик
ғаройиб саргузаштлар баёнига айланди. Дефо кўп марталаб боши-
дан тақдир ўйинларини ўтказди: хавфли жанжалларга аралашди,
қашшоқлашди, бойиди, яна қашшоқ бўлди, яна бойлик тўплади. У
савдогар, денгизчи, журналист, жосус, сиёсий арбоб касбларини си-
наб кўрди, 59 ёшида ёзувчи бўлди.
Робинзон ҳақидаги роман катталар учун ёзилган, лекин мутлақо
уларга эрмак, кўнгил очиш учунгина эмас. Дефо ўз қаҳрамонини
ишбилармон, меҳнатсевар, ўз кучига ишонувчи қилиб яратди. Ро-
бинзон кимсасиз оролда қандай тиришқоқлик ва ўжарлик билан уй
қургани, идиш-товоқ тайёрлагани, мебель ясаганини, ҳайвонларни
ўргатгани ва кўпайтирганини эслайлик. Ўз кунларини меҳнат би-
лан ўтказар экан, Робинзон бошқаларни ҳам ишлашга мажбур қила
олади, ўлимдан қутқариб олинган ёввойи Жумавойни у ўз хизматко-
ри қилиб олади. Робинзон қиёфасида буржуа белгиларини, учинчи
табақа вакилининг уддабуронлигини ва соғлом фикрлашини осон-
гина билиб олиш мумкин. «Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ғаройиб
саргузаштлари» романи меҳнат, аниқ инсоний фикр, тиришқоқлик
ва жасорат мадҳияси бўлиб қолди.
Қишлоқ руҳонийси, кейинроқ эса Ирландиядаги Дублин ибо-
датхонаси раҳбари Жонатан Свифт (1667 –1745) маърифатчилар-
нинг олийжаноб ғоялари одамларни ўзгартирмаганлигини, буржуа
www.ziyouz.com kutubxonasi
173
жамияти ҳам феодал жамият сингари мукаммалликдан анча йироқ
эканлигини кўриб турарди.
1726 йили унинг «Гулливернинг саёҳати» романи пайдо бўлди.
Свифтнинг қаҳрамони билан Робинзон – замондош, Маърифатчи-
лик асри одамлари, лекин Гулливернинг қарашлари чуқурроқ. Бал-
ки шунинг учун ҳам унинг йироқ мамлакатларга қилган саёҳатлари
шундай қувончсиз бўлгандир.
Лилипутлар мамлакатини «Оламнинг қувончи ва даҳшати» деб
аталувчи ушоқдеккина бир махлуқ бошқаради. Лилипутия ёзувчи-
га замондош бўлган инглиз конституцион монархиясига карикатура
эканлигини ўқувчи англаб олиши қийин эмас. Улканлар мамлакати-
нинг маърифатли монархи XVIII аср файласуфлари ўлчами билан
«бичилган». Доно, сахий қирол-олим урушни қоралайди, санъатни
севади, фанларга ҳомийлик қилади, ақлли тартиб ўрнатишга ҳаракат
қилади. Бироқ у ҳам ўз одамларининг кўпчилигидаги аҳмоқлик,
очкўзлик, сурбетликни енга олмайди.
Онгли отлар мамлакатида Гулливер кутилмаганда нафратли йе-
хуларни учратиб қолади. Бу махлуқлар «кучли ва чаққон, лекин
шу билан бирга қўрқоқ ҳамки, бу уларни муттаҳам, олчоқ ва ёвуз
қилади». Йехулар қачонлардир кема ҳалокати натижасида орол-
га чиқариб ташланган одамларнинг авлодлари эканини қаҳрамон
даҳшат ичра билиб қолади.
Муаллиф ана шу қайғули нотада ҳикоясини тўхтатади. Лекин
Свифтни аччиқ ҳақиқатни гапиришга инсон табиатини бепар-
во кузатиш эмас, одамларга сидқидилдан ачиниш, уларга инсо-
нийликни сақлаб қолишда кўмаклашиш, ёввойилашиб кетишдан
огоҳлантириш истаги мажбур қилган эди. «Инсон сиз ўйлагандан
кўра қадрлироқ». Свифтнинг ақл ёлқини ва қобилият кучи Маъри-
фатчилик асрини сўнмас нур билан ёритиб туради. Аммо бу асрда
буюкликда ундан кам бўлмаган сиймолар ҳам анчагина эди. Улар
орасида Пьер Бомарше (1732–1799) ўзига хос ўрин тутади.
Дворянлик унвонини сотиб олган, қирол саройига йўл топ-
ган бу парижлик соатсознинг ўғли «бу дунё зўрлари»нинг нархи-
ни яхши биларди. Унинг «Фигаронинг уйланиши» комедиясининг
қаҳрамони – чаққон, ёқимтой хизматкор. Фигаро ҳам ўзининг яра-
тувчиси каби «ахмоқларни масхара қилиб ҳазиллашар, жаҳлдорлар
олдида қўрқмас, ўз қашшоқлигидан куларди, лекин ҳеч қачон ўз ин-
соний қадрини сотмас» эди. Муаллифнинг ўйлаганига кўра, Фига-
www.ziyouz.com kutubxonasi
174
ро – «миллатнинг энг кулдирувчи одами». Бомарше қаҳрамонининг
ўткир сўзларини Париж театр ишқибозлари шаҳар бўйлаб
тарқатишди. Улар сўзлашув нутқига кирди, улар билан аслзода-
ларни масхара қилдилар. Қирол Людовик XVI ғазаб билан: «Буни
саҳнада қўйиш учун Бастилияни вайрон қилиш керак», – деб хитоб
қилган бўлса ҳам комедия барибир саҳнада қўйилди. Бир неча йил-
дан кейин эса қиролнинг нафратли зиндони – Бастилия қулади.
1789 йил 14 июлда Франциянинг бош қамоқхонасини штурм
қилишга борган одамлар учун Фигаро умумий эркатой бўлган бўлса,
у адабий қаҳрамонлар дунёсида ҳам ёлғиз эмас эди. «Фигаронинг
уйланиши» билан қарийб бир пайтда Фридрих Шиллернинг (1759–
1805) пьесалари ҳам дунё юзини кўрди. Чегара устунлари билан уч
юзтадан ортиқ майда князликларга бўлиб ташланган Германия улар-
дан маърифат алифбосини ўрганди. Театр немислар учун ўз тақдири
ва бутун миллат тақдирининг ойнаси эди. Театр ўриндиқларини
тўлдириб ўтирган одамлар ёқиб қолган қаҳрамонлари билан бирга
зулмдан озод бўлишни орзу қилар, обрўли муттаҳамларнинг айёр-
лигидан ғазабланар, ёш севишганларнинг ҳалокатига аччиқ-аччиқ
йиғларди.
Пьесалардан бирида зодагон Фердинанд ва оддий мусиқачининг
қизи Луиза ўз ўлимлари билан муҳаббатини ҳимоя қиладилар, чун-
ки ҳақиқий севги аждодларнинг беш юз йиллик имтиёзларидан
юксакроқ эди. Карл Маор ўзи яшаётган дунёнинг сохта безаги ва
пасткашлигига уруш эълон қилади: «Менга худди ўзимдай бир неча
жасур кишиларни беринглар ва Германия республика бўлади...».
Маркиз Поза инсоннинг эрки ва қадр-қимматини қизғин ҳимоя
қилади:
... инсон қадрлироқ сиз ўйлагандан,
Асрлик уйқунинг йўлин бузиб у
Ўзининг ҳуқуқин сўрар қайтадан.
Ўз асрини, онг ва ёруғлик асрини ифодалайдиган қаҳрамон излаб
бошқа бир буюк немис шоири Иоганн Вольфганг Гёте (1749 –1832)
доктор Фауст ҳақидаги қадимий афсонани қайта ёзди. Яратилишига
60 йил сарф қилинган фалсафий драма ўз ғоялари учун Инсон кура-
шининг буюклигини тасдиқлаш билан Маърифат асрини якунлай-
ди. Кексайиб қолган Фауст мангу ҳақиқатни англашга етиб келади:
www.ziyouz.com kutubxonasi
175
Узоқ ҳаёт йўлин ўтдиму босиб,
Олам ҳикматини айладим якун:
Фақат шу муносиб ҳаёт ва эркка,
Ким ҳар кун улар-чун курашга кирса!
Do'stlaringiz bilan baham: |