Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Янги молия вазири. XVIII аср ўрталарида Францияда ўзгаришлар 
зарурати ҳар қачонгидан ҳам ортиқроқ ҳис қилинди. Молия Бош
назоратчиси (вазири) лавозимига амалда мамлакатнинг барча ички 
ишларига раҳбарликни ўз зиммасига оладиган янги одам керак эди. 
Бунинг устига у сарой доиралари билан боғланмаган бўлиши ло-
зим. Шундай одам қадим норманд зодагонлари оиласидан чиққан 
Жак Тюрго эди. Тюрго физиократлар (грекчадан physis – табиат ва 
cratos – ҳокимият дегани) мактабининг Кенэ сингари йирик номо-
яндалари билан бир сафда туради. Унинг йўли инсоний жасорат 
ва дадил ислоҳотлар йўлидир. Бироқ бу йўл эски тартибдаги барча 
кучларнинг қатьий қаршилигига учради. Тюрго истеъфога чиқишга 
мажбур бўлди.
Тюрго нимага эришмоқчи эди? Энг аввало у инсоннинг табиий 
ҳуқуқлари – шахсий эркинлик ва хусусий мулк ҳуқуқларини пой-
мол қилаётган мавжуд эски феодал тартибларни танқид қилди. 
Тадбиркорлик ва хўжалик ташаббуси эркинлигининг чекланишида 
у «табиий ҳуқуқ»нинг ҳалокатли бузилишини кўрди. Фақат тўлиқ 
рақобат эркинлиги, хўжалик ҳаёти ташаббусининг чекланмаган кен-
глигигина, унинг нуқтаи назарида, «табиий ҳуқуқ»ларга мос кела-
ди. Шунинг учун ҳам Тюрго нон савдоси эркинлигини сўзсиз ҳимоя 
қилди. Давлат назоратидан озод қилинган савдогарлар аҳолини нон 
билан таъминлаш масаласини энг маърифатли маъмуриятчидан 
кўра дурустроқ ҳал этишига унинг ишончи комил эди.
Саноат соҳасида Тюрго цех тизимига қатъиян қарши чиқди. Цех-
лар фақатгина саноатнинг ривожланишига халақит берар, ишчи-
нинг ташаббусини сиқиб қўяр, ишлаб чиқаришда майдакашликни 
мустаҳкамларди. Тюрго ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини цехлар 
томонидан чекланишининг бекор қилинишини талаб этди.
Инсон онгининг қудратига, унинг фаровонлиги учун меҳнат 
шароитини яратадиган фаннинг имкониятларига чексиз ишонч 
маърифатчилик асрининг асосий ғоясини ташкил қилади. Маъри-
фатчилар байроғига «Фан ва тараққиёт» деган шиор ёзиб қўйиш 
мумкин бўларди. Инсон онгининг яратувчанлик кучига доимо ишо-
нар эканлар, аксарият маърифатчилар, феодал тартиблар билан 
курашнинг инқилобий усулларига салбий муносабатда бўлдилар. 
Улар маърифатнинг ривожланиши ўз-ўзидан мавжуд тартиблар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


172
нинг ўзгаришига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблар эдилар. Эски
назариялар ва ғояларга қарама-қарши тарзда маърифатчилар про-
грессив ва ўз даври учун инқилобий бўлган янги ғояларни илгари 
сурдилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish