Молия бозори kitob


 ТИЖОРАТ БАНКЛАРНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА ФОНД



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

5.2. ТИЖОРАТ БАНКЛАРНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА ФОНД 
БОЗОРИДАГИ БАНК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ УЮШТИРИШИ 
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунига биноан 
тижорат банкларига қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги операцияларни амалга оширишига 
рухсат этилган: 
- қимматли қоғозлар (вексель, акция, облигациялар, депозит сертификатлари ва бошқалар) 
чиқариш; 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


86 
- қимматли қоғозларни сотиб олиш, сақлаш, улар билан бошқа операцияларни амалга 
ошириш; 
- товар етказиб бериш ва хизмат кўрсатишдан келиб чиқадиган талаб ҳуқуқини олиш, 
бундай талабларни инкассация қилиш; 
- мижозлар ишониб топширган операцияларни: маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш, 
қимматли қоғозларни бошқариш ва ҳоказо ишларни бажариш; 
- фонд бозори иштирокчиларига бу борадаги банк фаолияти юзасидан маслаҳатлар бериш. 
Юқорида санаб ўтилган фаолият турларини амалга ошириш борасида тижорат банклари 
учун чеклашлар йўқлиги сабабли улар фонд бозорида профессионал қатнашчи-инвестицион 
институт сифатида иш тутади. қимматли қоғозлар бозоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, тижорат 
банки қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган у ёки бу операцияларини, фаолият 
йўналишларини танлайди. Банк сиёсати бир йўла кўплаб мақсадларни кўзлаган ҳолда 
юритилади. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятидан асосий мақсадлари 
қуйидагичадир: 
- қимматли қоғозларни чиқариш асосида анъанавий кредит ва ҳисоб-китоб фаолияти 
юритиш учун қўшимча пул ресурсларини жалб этиш; 
- қимматли қоғозларга сарфланган ўз инвестицияларидан банкка тўланадиган фоиз, 
двидендлар эвазига ва қимматли қоғозларнинг курс қиймати ошиши туфайли фойда олиш; 
- мижозларга қимматли қоғозлар операцияларига доир хизматлар кўрсатишдан фойда 
олиш; 
- эркин рақобат асосида банкнинг таъсир соҳасини кенгайтириш ҳамда корхона ва 
ташкилотларнинг капиталларида қатнашиш эвазига мижозларни жалб этиш; 
- танқис ресурслардан баҳраманд бўлиш ҳуқуқини берадиган ва банкники бўладиган 
қимматли қоғозлар орқали шундай ресурслардан фойдаланиш; 
- банкнинг ликвидли маблағларига қўйилмаларнинг даромадлилигини таъминлаган ҳолда 
ликвидликни зарурий захирасини сақлаб бориш; 
- мижозларнинг қимматли қоғозларни меъёрида олиб – сотишдан ҳамда молиявий 
таваккалчиликларини қимматли қоғозлар ҳосилалари билан амалга ошириладиган операциялар 
орқали суғурта қилиш; 
- молиявий лизинг; 
- халқаро банк амалиётига мувофиқ, лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти олинган умумий банк 
лицензияси доирасида амалга оширилади. Марказий банк берган умумий банк лицензияси 
тижорат банкларига қимматли қоғозлар бозорида қўшимча лицензиясиз фаолият юритиш 
имконини беради. Тижорат банкларининг қимматли қоғозларга оид операцияларни амалга 
оширадиган мутахассисларига нисбатан биргина чеклаш бор. Улар Молия вазирлиги томонидан 
ташкил этилган «қимматли қоғозларга доир операциялар» курсида ўқиб, фонд бозори 
мутахассислари сифатида номлари ёзилган малака аттестатларини олишлари керак. 
Қонунларда тижорат банкларига акциялар, облигациялар, депозит сертификатлар ва 
жамғарма сертификатлар, вексельлар каби қимматли қоғозлар турларини чиқаришига рухсат 
берилади. Банклар акцияларини устав фондларини шакллантириш мақсадида чиқаради. 
Банклар қарз маблағлари жалб этиш учун ўзининг қарз мажбуриятлари – облигациялар, 
депозит жамғарма сертификатлар, вексельлар чиқармоқда. Бундан ташқари, улар қимматли 
қоғозлар ҳосилалари (опционлар, фьючерслар) чиқариши мумкин. 
Фақат йирик саноат корхоналарнинг қарз мажбуриятлари ёки акцияларгина банк 
қимматли қоғозлар билан жиддий рақобатлаша олади. Бироқ реал секторни маблағ билан 
таъминлаш, даромадлилик жиҳатидан банк фоизларига тенглаша олмайди. 
Шундай қилиб, банк қимматли қоғозлари узоқ муддатли манфаатларини кўзлайдиган 
инвесторлар учун ҳам, вақтинча ишлатилмай ётган маблағларини жойловчилар учун ҳам анча 
манфаатли қўйилма объектидир. Узоқ муддатга мўлжалланган мақсадларни амалга ошириш 
кўзланганда йирик ва ўртача тижорат банкларининг акцияларига маблағ инвестициялаш энг 
юқори самара бериши мумкин. Бундай ҳолда акциядор иқтисодиётнинг у ёки бу соҳаларидаги 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


87 
конъюктура тебранишларидан бирмунча кафолатланган бўлади, яъни банкнинг ўзи унинг 
маблағлари сарфлаётган тармоқларнинг аҳволини эътибор билан кузатиб боради ва имкони 
борича ўз кредит портфелини диверсификациялайди. 
Ҳозирги вақтда мавжуд қоидаларга биноан банкларнинг депозит сертификатлари ва 
вексельлари Марказий банкда, акциялар, облигациялар, қимматли қоғозлар ҳосилалари – 
Давлат мулки қўмитаси қошида ташкил этилган қимматли қоғозлар бозори фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан рўйхатга олинади. 
Қимматли қоғозлар бозорида молиявий брокер сифатида банклар комиссион шартнома 
ёки топшириқ шартномаси асосида мижознинг ҳисобидан амалга ошириладиган қимматли 
қоғозлар олди-сотдисида воситачилик (агентлик) вазифаларини бажаради. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish