6.2. ФОНД БИРЖАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ. «ТОШКЕНТ» РФБ ВА
УНИНГ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра фонд биржаси – бу қимматли
қоғозлар бир маромда муомалада бўлишини зарур шарт-шароитини таъминлаш, уларнинг бозор
баҳосини (қимматли қоғозлар талаб ва таклифи ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи
нархларни) белгилаш ва уларга доир маълумотларни керагича тарқатиш, қимматли қоғозлар
бозори қатнашчиларининг касб маҳоратини юқори даражада сақлаб бориш фаолиятининг
алоҳида соҳаси бўлган ташкилотдир.
Фонд биржаси қимматли қоғозлар билан биржа фаолиятини юритиш учун лицензияга эга
бўлиши керак. Фонд биржаларининг муассислари бўлиб қимматли қоғозлар билан
операцияларни амалга ошриш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ва жисмоний
шахслар қатнашиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, уларнинг ходилари
ва мутахассислари сифатида иштирок этиши мумкин эмас.
Фонд биржасида қимматли қоғозлар билан операциялар қуйидаги асосий тамойилларга
мувофиқ амалга оширилади:
- биржа савдоларининг иштирокчилари, шунингдек, биржа хизматкорлари томонидан
қонунчилик ва биржа қоидаларига қаътий риоя қилиниши;
- биржа савдоларининг барча иштирокчилари учун тенг шароитлар яратилиши;
- биржа савдолари ўтказилишини олдиндан белгиланган жой ва вақт билан регламентлаш
йўли орқали ушбу савдоларнинг регламентланишини таъминлаш;
- тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги;
- амалда юзага келган талаб ва таклиф асосида нархни белгилаш;
- биржа савдоларига рухсат этилган қимматли қоғозлар ҳақидаги ишончли ва тўлиқ
маълумотларни зудлик билан эълон қилиш ҳамда биржа савдолари иштирокчиларини биржа
битимларининг нархлари тўғрисида хабардор қилиш;
- қонун йўли билан талаб этиладиган биржа ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш;
- товламачилик, нархлар билан найрангбозликлар қилиниши, қасддан нотўғри ахборот
берлишининг тақиқланиши ва тақиқлаб қилиниши ва ҳ.к.
Биржада қуйидагилар тақиқланади:
- қалбаки, сунъий қисқа муддатли битимларнинг тузилиши;
- монополияга қарши сиёсатни юритишга вакил этилган орган билан олдиндан
келишувларсиз бир-бирининг мулкини назорат қилувчи бир шахс ёки шахслар гуруҳи
томонидан бирор бир эмитент акцияларининг 35 ва ундан ортиқ фоизини таъминловчи ёки
акциядорлар овозларининг 50 фоизидан ортиғини таъминловчи акцияларни харид қилиш ҳамда
битимларни рўйхатга олиш;
- бир шахс томонидан бевосита ёки баҳолар котировкасига таъсир кўрсатишни мақсад
қилган сохта шахс орқали қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш) бўйича кўламли
битимларнинг тузилиши;
- қимматли қоғозлар бозори коньюктурасининг сунъий равишда ўзгаришига олиб келиши
мумкин бўлган ёлғон хабарларни тарқатиш ва қимматли қоғозлар билан савдолар қилишнинг
асосий тамойилларига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган бошқа ҳаракатлар.
Фонд биржалари ўзини-ўзи тартибга солувчи ташкилотлар жумласига киради. Бу шуни
англатадики, биржалар қимматли қоғозлар билан биржа савдолари қоидларини, биржанинг
таркибий тузилмалари, уларни аъзоларининг ишини тартибга солувчи ҳужжатларни мустақил
равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бироқ буларнинг барчаси қимматли қоғозлар бозори
тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида амалга оширилиши лозим. Хусусан, биржа
операцияларининг қоидалари мажбурий тартибда қуйидаги таърифларни назарда тутиши керак:
- муайян биржада қимматли қоғозлар билан савдо-сотиқ қилиш тамойиллари;
- биржа савдолари иштирокчиларининг таркиби ва уларга нисбатан қўйиладиган талаблар;
- биржа йиғилишларининг жойи ва вақти ҳақида ахборот;
- қимматли қоғозларнинг биржа савдоларига рухсат этилиши тартиби;
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
108
- биржа битимлари;
- мижозларнинг брокерларга топшириқномлари (буйруқлари)нинг турлари;
- савдоларни ташкил этиш;
- битимларни рўйхатга олиш ва расмийлаштириш тартиби;
- битимларни тузишда фойдаланадиган шартномалар, аризалар, ҳисоботлар, хабарнома
шакллари ва бошқа биржа ҳужжатларининг намуналари.
Биржа савдоларининг ички қоидалари, биржанинг устави мажбурий тартибда Ўзбекистон
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи орган билан келишилиши зарур.
ўз вазифаларини бажариш учун фонд биржалари:
- биржа аъзолигига кириш учун зарур бўлган инвестиция муассасаларига нисбатан
қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаши;
- савдоларда биржа аъзоларининг вакилларига қўйиладиган малака талабларини
белгилаш;
- эксперт, малака, котировка, баҳсларни ҳал этиш учн низолар бўйича комиссия, маслаҳат
ва маълумотномалр бюросини ташкил этиши;
- кириш ва жорий аъзолик бадаллари, битимларни рўйхатга олиш, техник хизматлар,
биржага доимий ва бир марталик келиб кетувчиларнинг ташрифи учун тўловларни белгилаши
ва ундириб олиши;
- уставни, савдолар қоидаларини бузганлик учун, рўйхатга олиш йиғимларни ўз вақтида
тўламаганлик учун жарималарни ундириб олиши;
- биржа қўлланмалари, маълумотлари, тўпламларини нашр қилиши мумкин.
қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолияти фонд биржасининг махсус фаолият тури
бўлганлиги боис, қонунчилик билан унинг даромад манбалари қаътий регламентланган.
Чунончи, биржа фаолиятини молиялаш ўз акцияларини, пайларини, брокерлик жойларини
сотиш, мунтазам аъзолик бадаллари, биржа битимларини рўйхатга олишдан тушган йиғимлар,
қимматли қоғозлар билан операцияларда воситачилик қилганлик учун воситачилик ҳақлари,
шунингдек, ахборот ва айрим бошқа хизматлардан олинган даромадлар ҳисобидан амалга
оширилиши мумкин.
«Тошкент» Республика фонд биржаси Президент И. А. Каримовнинг 1994 йил 21 январда
қабул қилинган “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини
ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига
асосан 1994 йилнинг 8 апрелида ташкил топди. Шу йилнинг ўзида биржа орқали 30 млн. сўмга
тенг қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилди. 1994 йилда биржада 13 та
брокерлик идоралари аккредитациядан ўтган. 1995 йилга келиб брокерлик идоралари 83 та
ташкил этди ва биржада қимматли қоғозлар билан 1,3 млрд. сўмлик савдолар амалга оширилди.
Биринчи бор биржанинг Самарқанд, Андижон, Бухоро шаҳарларида шуъба бўлинмалари
очилди. Шу йилнинг ўзида «Тошкент» Республика фонд биржаси Истамбул шаҳрида
жойлашган Евроосиё фонд биржалари федерациясига қабул қилинди. 1999 йилдан бошлаб
биржада эркин конвертлаштирилган валютада савдолари амалга оширила бошлади ва у 1,4 млн.
АҚШ долларини ташкил этди. 2000 йил февралидан бошлаб биржада Тасикс (Tasix) Эркин
Фонд Индекси ҳисобланадиган бўлди. 2001 йил сентябрида «Тошкент» Республика фонд
биржаси МДҲ мамлакатларининг “Халқаро биржалар ассоциацияси”га қабул қилинди.
«Тошкент» Республика фонд биржаси очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил
этилганлиги туфайли уни бошқариш органларининг таркиби ўзига хос хусусиятга эга.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши бошқарувнинг олий органи ҳисобланади, бу фақат
инвестиция муассасалари бўлиши мумкин. Акциядорларнинг умумий йиғилишлари
оралиғидаги даврда биржани бошқаришни билан Кузатувчи кенгаш шуғулланади. Кенгашнинг
аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади. Биржанинг жорий
фаолиятини бошқаришни биржа аъзоларидан таркиб топган бошқарув амалга оширади, унга
Раис бошчилик қилади. Бошқарув фаолиятини текширувчи орган тафтиш комиссияси бўлиб,
унинг хулосаларисиз акциядорларнинг умумий йиғилиши Бошқарувнинг йиллик ҳисоботини
тасдиқлаш ҳуқуқига эга эмас.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
109
«Тошкент» РФБнинг барча функционал бўлинмаларини икки гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳ - бу оддий корхоналарга хос бўлинмалардир. Бунга қуйидагилар киради: ишлар
бошқармаси, биржага тўланиш лозим бўлган йиғимлар ва тўловларнинг ўз вақтида келиб
тушишини назорат қилувчи ҳисоб-китоб тўловининг молия бошқармаси, ҳуқуқий бошқарма,
нашриёт хизмати, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш хизмати ва ташқи алоқалар
хизмати билан ахборот бошақрмаси. Мазкур бўлинмаларнинг вазифалари барчага маълум, яъни
исталган бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг вазифалари билан бир хил. Иккинчи гуруҳ -
бу муайян биржа хусусиятларига эга бўлган фақат фонд биржаларига хос бўлган бўлинмалар.
Уларга қуйидагилар киради:
- савдоларни тайёрлаш ва ўтказиш бошқармаси, у савдоларни ташкил этишга доир амалга
ошириладиган бутун чора-тадбирлар мажмуасига – брокерларни тенглаштиришдан тортиб, то
улар томонидан битимлар тузиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича
операцияларнинг тўлиқ тугалланишигача жавоб беради. Унга қуйидагилар киради:
- савдоларни тайёрлаш ва ўтказиш хизмати, у савдоларни тайёрлаш, ташкил этиш ва
ўтказиш ишларининг тўлиқ жараёнини, яъни брокерлардан қимматли қоғозлар олди-сотдисига
доир талабномаларни қабул қилишадн тортиб, то махсус дастурий – техник савдо мажмуаси
ёрдамида ўтказиладиган савдоларга хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади;
- битимларни рўйхатга олиш ва расмийлаштириш хизмати, у биржада тузилган
битимларни рўйхатга олиш, савдо тадбирларининг якунловчи босқичида уларнинг
расмийлаштириш ишларини амалга оширади;
- ХИФлар дастурига хизмат кўрсатиш хизмати, у махсус компьютер дастуридан
фойдаланган ҳолда хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини ХИФларга сотиш бўйича
электрон кимошда савдоларининг ўтказилишини ташкил этишнинг ўзига хос вазифаларини
амалга оширади;
- акциядорлар, биржа аъзолари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва шуъба хўжалик
жамияталри фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, у акциядорлар билан ишлаш, биржага
аъзоликни
расмийлаштириш,
брокерлик
идораларини
аккредитациялаш,
уларнинг
пастпортларини юритиш, такшилий талабларга риоя этишини назорат қилиш (брокерларда
шаҳодатномаларнинг мавжудлиги, аъзолик бадалларининг ўз вақтида тўланиши, йил давомида
брокерлик жойидан фойдаланиш), брокерлик жойларининг ижара шартномаларини, биржа
аъзоларининг таркибидан чиқишни расмийлаштириш вазифаларини амалга оширади,
шунингдек, биржанинг минтақавий шуъба корхоналрининг фаолятини назорат қилади;
- техникавий таъминот бошқармаси биржа тизимлари хизмати, оргтехникадан
фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш хизмати ҳамда алоқа хизматидан таркиб топган.
Биржа тизимлари хизмати қимматли қоғозлар билан савдо қилишнинг амалдаги
тизимининг тегишлича ишлашини таъминлайди, унинг фаолият кўрсатишини назорат қилади,
такомиллашуви устида иш олиб боради. Биржа савдо тизимларининг ривожланишини биржани
фаолият кўрсатишининг бошланғич босқичидан (у вақтда савдолар бита бинода «овоз орқали»
ўтказилди (1994-1995 й.й.)), оралиқ босқичидан (унда савдолар «овоз орқали», лекин селектор
алоқаси орқали биржанинг имкониятлардаги минтақавий бўлинмаларини қўшиш билан (1995-
1996 й.й.)) бошлаб ва то ҳозирги босқичгача (унда савдоларнинг электрон тизими мавжуд
бўлиб, унинг фаолият кўрсатишизамонавий асбоб-ускуна ва алоқа воситалари, шу жумладан,
йўлдош алоқаси билан жиҳозланган ягона савдо мажмуасини таъминлайди) кузатиш мумкин.
Оргтехникадан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш хизмати мураккаб биржа савдо
тизими ҳамда фонд биржасининг турли бўлинмаларида мавжуд бўлган компьютер паркини
таъминлайди.
Алоқа хизмати ишининг ўзига хослиги шундаки, аниқ вақт тизимида (on line) биржа
савдоларини ўтказишда биржанинг марказий савдо зали ва республика минтақаларида
жойлашган савдо майдончалари ўртаисда барқарор алоқа таъминланиши зарур. Яъни шуни
таъкидлаш жоизки, савдо залидаги автоматлаштирилган, брокерлик жойлари телефонлар билан
жиҳозланган, улар орқали брокерлар савдоларнинг бутун жараёни давомида мижозлар билан
турли мавқелар бўйича шартларни аниқлаш мумкин.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
110
Эксперт –котировка хизмати, таҳлилий хизмат ва методология хизматини ўз ичига олган
эксперт-таҳлилий бошқарма тегишли равишда қимматли қоғозлар нархининг биржа
котировкаси, қимматли қоғозлари биржа савдоларида котировка қилинаётган ёки котровкага
тақдим қилинган эмитентларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш; ўтган
савдолар ҳақида турли хил ҳисоботлар ва маълумотларни тайёрлаш (биржа айланмаларини
вилоятлар, тармоқлар, уюшмалар, концернлар, бирламчи ҳамда иккиламчи бозорлар ваш у
кабилар бўйича гуруҳлаш) билан боғлиқ ишлар мажмуасини амалга оширади; яқин ва узоқ
хориж фонд биржаларининг иш тажрибаларини ҳам қонуний, ҳам техникавий нуқтаи назардан,
шунингдек, уни маҳаллий шароитларда қўллаш имкониятларини тадқиқ қилиш.
Фонд биржасининг таркибий тузилмалари қаторида комиссиялар алоҳида ўрин тутади.
Улар, одатда, фонд биржасининг ходимлари – юқори малакали, тажрибали мутахассисларида
таркиб топади.
Эксперт-котировка комиссияси қимматли қоғозларнинг биржа савдоларида котировка
қилинишига рухсат этилиши имкониятларини аниқлайди, листинг, делистинг, релистинг ваш у
каби тадбирларни амалга оширади.
Малака комиссияси тегишли имтиҳонларни ўтказиш йўли билан брокерларга биржа
савдоларида қатнашиш учун рухсат бериш имкониятларини аниқлайди.
Низолар бўйича комиссия савдоларни ўтказиш, битимларни ижро этиш жараёнида
брокерлар ўртасида, брокерлар ва уларнинг мижозлари ўртасида, мижозлар ва биржанинг
мутахассислари ўртасида юзага келадиган баҳсли вазиятларни ҳал этиш билан шуғулланади.
Интизомий комиссия биржа савдоси қоидалари, устав ва биржанинг бошқа асосий
ҳужжатлари бузғунчиларнинг айбдорлик даражасини аниқлайди ҳамда тегишли жазоларни
тайинлайди, жазоларнинг ижро этилишини назорат қилади.
Ҳозирги кунда «Тошкент» Республика фонд биржаси республиканинг ҳар бир вилоятида
ўзининг шуъба бўлинмасига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |