Молия бозори kitob


 ФОНД БИРЖАСИНИНГ АЪЗОЛАРИ, БРОКЕРЛИК ЖОЙИ ТУШУНЧАСИ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
6.3. ФОНД БИРЖАСИНИНГ АЪЗОЛАРИ, БРОКЕРЛИК ЖОЙИ ТУШУНЧАСИ. 
РАСМИЙ ДИЛЕРЛАР (МАРКЕТ-МЕЙКЕРЛАР). БРОКЕРЛАРГА БИРЖА 
САВДОЛАРИГА РУХСАТ ЭТИШ ТАРТИБИ 
БИРЖА АЪЗОЛАРИ 
Маълумки, қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни ҳоҳловчиларнинг ҳаммасига 
ҳам фонд биржасига кириш учун рухсат берилмайди. Унда фақат биржанинг аъзоларигина 
иштирок этиши мумкин. ҳар бир фонд биржаси, одатда, биржа аъзолигига кириш, аъзоликни 
тўхтатиш, биржа аъзолиги мақомидан маҳрум этиш тартибини, биржа аъзоларининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини белгилаб берувчи биржа аъзолари ҳақида низомга эга. 
Фонд бирдасига ушбу биржадан брокерлик жойини сотиб олган юридик ва жисмоний 
шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар аъзо бўлиши мумкин. Биржага, 
шунингдек, исталган ташкилий - ҳуқуқий шаклдаги муассасалар аъзо бўла олади. Айни пайтда 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви, прокуратура, суд идоралари, уларнинг мансабдор шахслари 
ҳамда мутахассислари фонд биржасига аъзо бўла олишмайди. 
Биржа аъзоларини ташкил этиш масаласини «Тошкент» Республика фонд биржаси 
мисолида кўриб чиқамиз. Фонд биржаси аъзоларининг сони биржани бошқариш органлари 
томонидан тартибга солинади. Биржа аъзосидан брокерлик жойини ижарага олган юридик ва 
жисмоний шахслар биржанинг вақтинчалик аъзолари бўлади. Биржа аъзолари маълум ҳуқуқ ва 
мажбуриятларга эга. 
Фонд биржаси аъзоларининг ҳуқуқлари. «Тошкент» РФБнинг аъзолари қуйидаги 
ҳуқуқларга эга: 
- қимматли қоғозлар бозорининг мутахассиси малака шаҳодатномасига эга бўлган ва 
биржани ўзининг малака комиссиясидан савдоларда иштирок этиш учун рухсат олган ўз 
вақилларини биржада брокерлар сифатида аккредитлаш; 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


111 
- брокерлик фаолиятига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этида «Тошкент» РФБнинг 
аъзолари тўғрисида»ги Низомда кўзда тутилган тартибда иштирок этиш. 
- биржанинг хизматларидан амалдаги қонунчилик ва биржа ҳужжатлари билан 
белгиланган чегараларда фойдаланиш; 
- биржа Бошқарувига биржанинг фаолиятини такомиллаштириш масалаларига доир 
таклифлар киритиш; 
- брокерлик жойини ижрага беиш; 
- брокерлик жойини биржа томонидан белгиланган тартибда сотиш. 
Биржанинг вақтинчалик аъзоси ҳам унинг тўла ҳуқуқли аъзосига берладиган ҳуқуқларга 
эга, фақат брокерлик жойини сотиш ва иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқлари бунга кирмайди. 
Фонд биржаси аъзоларининг мажбуриятлари. «Тошкент» РФБнинг аъзолари қуйидаги 
мажбуриятларга эга: 
- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва умуман қимматли қоғозлар бозори 
тўғрисидаги бошқа меъёрий ҳужжатларга, хусусан фонд биржасининг ички ҳужжатларига, уни 
бошқариш органларининг қарорларига риоя қилиш; 
- мунтазам аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш; 
- тижорат сирларини сақлаш ва ўз мижозлари, контрагентлар ва биржа ҳақидаги махфий 
ахборотни ошкор этмаслик; 
- ишдаги одоб – ахлоқ меъёрларига риоя этиш; 
- биржага ўзининг юридик манзили ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида ўз вақтида хабар 
қилиш. 
Биржа аъзоларининг сафидан чиқариш брокерлик жойининг унинг эгаси томонидан 
сотилиши, бошқа шахсга ўтказилиши, совға қилиниши ваш у каби ҳолларда амалга оширилади. 
Биржа аъзолари томонидан биржанинг Устави, биржани бошқариш органларининг қарорлари, 
биржа савдоларининг қоидалари қўпол бузилган, ҳар чораклик аъзолик бадаллари белгиланган 
муддатларда тўланмаган, улар томонидан тижорий номуносиб ҳаракатларга йўл қўйилган, 
брокерлик жойидан бир йил давомида қимматли қоғозлар билан савдо операцияларини амалга 
оширишда фойдаланилмаган ҳолларда улар Кузатувчи кенгашнинг қарори билан ва кейинчалик 
Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқланган ҳолда биржа аъзоларининг сафидан чиқарилиши 
мумкин. 
БИРЖАДАГИ БРОКЕРЛИК ЖОЙИ 
Биржадаги брокерлик жойи деганда, фонд биржаси ўзининг тўла ҳуқуқли азосига яратиб 
бериши мумкин бўлган имкониятлар йиғиндиси тушунилади. Шулардан энг асосийси – биржа 
майдончасида қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки мижозлар ҳисобидан 
ҳамда уларнинг топшириғига кўра харид қилиш ёхуд сотиш имкониятидир. Сўзсиз, бундан 
ташқари, брокерлик жойларининг эгалари қимматли қоғозлар бозорининг қолган 
иштирокчиларидан фарқли равишда, бошқа кўпгина имкониятларга эга бўлишади. қимматли 
қоғозлар, улранинг эмитентлари, нархалари, брокер – контрагентлар ҳақида турли хил 
ахборотларни олиш, биржа фаолиятининг айрим жиҳатлари бўйича маслаҳатлар (масалан, 
баҳсларни ҳал этида Низолар бўйича комиссия мутахассисларининг маслаҳатларини) олиш 
имкониятлари, зарур ҳужжатлардан нусхалар кўчириш, шартномаларни тўлдириш ва 
расмийлаштириш бўйича биржа хизматларидан фойдаланиш шулар жумласидандир. 
«Тошкент» РФБдаги брокерлик жойи номаълум муддатга сотиб олинади, яъни брокерлик 
жойини сотиб олиб (бир карралик бадални тўлаган ҳолда) унинг эгаси биржа томонидан унга 
қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда биржа хизматларидан чегараланмаган муддатда 
фойдаланиш мумкин. Брокерлик жойига эгалик қилишнинг бутун вақти давомида биржа 
аъзолари унчалик катта бўлмаган суммадаги мунтазам аъзолик бадаллари тўлашади. 
Аъзоликнинг бундай тизими брокерлар учун жуда тежамли саналади. Бошқа мамлакатларда 
биржадаги аъзоликни сақлаб туриш учун ҳар ойда ёки ҳар йили рамзий эмас, балки жуда катта 
миқдордаги бадал тўланади. 
Брокерлик жойи сотиб олиниши, бегоналаштирилиши (сотилиши, совға қилиниши, мерсо 
қилиниши, устав фондига ўтказилиши ва ҳ.к.), ижарага берилиши мумкин. У бўлинмайди. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


112 
Унинг эгаси брокерлик жойининг бир қисмини бериши ёки сотиши мумкин эмас. Бир шахс 
фақат бита брокерлик жойига эгалик қилиши мумкин. Брокерлик жойлари учун усул билан 
сотиб олиниши мумкин: бевосита фонд биржасидан, биржа савдолари орқали, биржа 
савдоларисиз. 
Брокерлик жойини бевосита фонд биржасидан сотиб олиш. Мазкур усул харидор 
томонидан брокерлик жойини сотиб олиш истаги тўғрисидаги аризанинг берилишини назарда 
тутади. Биржа ушбу аризани 10 кунлик муддатда кўриб чиқади. Бошқарув ижобий қарор қабул 
қилган ҳолларда биржа ва харидор ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, битимнинг айрим бошқа шартлари келишиб олинади. Брокерлик 
жойи уни харид қилиш вақтида бошқарув томонидан белгиланган нархда сотиб олинади. 
«Тошкент» биржасининг фонд бўлими ва «Тошкент» РФБнинг вужудга келиши даврида 
аксарият кўпчилик ҳолларда брокерлик жойлари бевосита биржадан сотиб олинди. 
Брокерлик жойини биржа савдолари орқали сотиб олиш. Бундай ҳолатда брокерлик 
жойини сотиб олишни истовчи шахс биржа савдоларига рухсат этилган брокер билан 
брокерлик жойини биржа савдоларида сотиб олиш тўғрисида топшириқ шартномасини тузади. 
Брокер томонидан брокерлик жойини харид қилиш тўғрисидаги топшириқ бажарилганидан 
сўнг харидор брокерга (келишувларга кўра) ва фонд биржасига воситачилик ҳақини тўлайди. 
Брокерлик жойларини биржа савдолари орқали сотиш умумий асосларда «Тошкент» РФБда 
қимматли қоғозлар билан операцияларни бажаришнинг қоидаларига мувофиқ амалга 
оширилади. Брокерлик жойини биржа савдолари орқали сотишни ҳоҳловчи шахс фонд 
биржасига жойни савдоларга қўйиш ҳақидаги аризани, унинг нархи тўлиқ тўланганлигини 
тасдиқловчи ҳужжат (брокерлик жойига сертификат), мазкур жой замирида гаров 
мажбуриятларини йўқлиги ҳақида кафолатномани тақдим этиши, шанингдек, фонд биржасини 
ўзининг олдидаги Бирон-бир бажарилмаган мажбуриятларнинг (бажарилган битимлар бўйича 
воситачилик ҳақлари, жарималар, пеняла рва ҳ.к.) йўқлигини тасдиқлаш зарур. Ушбу вазиятда 
брокерлик жойининг нархи сотувчи томонидан ихтиёрий равишда белгиланади. Брокерлик 
жойининг нархига қўшимча қиймат солиғи ҳам қўшилади. 
Брокерлик жойини биржа савдоларисиз харид қилиш. Агар сотувчи ва харидор бир-
бирини мустақил равишда топса, олди-сотди битимини расмийлаштириш учун брокерлик 
жойининг биржа савдоларига қўйилиши талаб этилмайди. Улар ўртасида биржа томонидан 
тасдиқланган намунавий шакл бўйича брокерлик жойининг олди-сотди шартномаси тузилади. 
Ушбу шартнома рўйхатга олиш ва брокерлик жойини қайта расмийлаштириш учун биржага 
топширилади. Бунда биржага шартномани биржада рўйхатга олиш вақтида биржанинг 
Бошқаруви томонидан белгиланган брокерлик жойи қийматининг беш баробари миқдорида 
рўйхатга олиш тўланади. Рўйхатга олиш йиғими биржага келишувларга кўра ё сотувчи 
томонидан, ё бўлмаса, харидор томонидан тўланади. Ушбу ҳолат шартномада акс эттирилади ва 
бунда рўйхатга олиш йиғимининг суммаси брокерлик жойининг қийматига киритилиши 
мумкин. 
Фонд биржасининг Бошқаруви инвестиция муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш учун 
лицензияга эга бўлмаган ёки таркибида қимматли қоғозлар бўйича I ва II тоифали мутахассисга 
эга бўлмаган шахсга, шунингдек, аввал фонд биржаси аъзоларининг сафидан чиқарилган 
шахсларга, агар чиқарилгандан буён бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, брокерлик жойини 
сотиб олишга рухсат бермаслиги мумкин. 
Брокерлик жойининг бир шахсдан иккинчисига олди-сотди билан боғлиқ бўлмаган 
(ўтказиш, алмашиш, совға қилиш, мерос қолдириш) асосларда ўтказилишида унинг Янги эгаси 
жойни ўз номига қайта расмийлаштириши шарт. Брокерлик жойини қайта расмийлаштиришда 
унинг янги эгаси биржага ариза, аввалги эгасининг брокерлик жойига эгалик қилиш 
ҳуқуқларини ўтказиш асосларини (олди-сотди, алмашиш, совға қилиш, устав фондига ўтказиш 
шартномасининг нусхасини), биржага рўйхатга олиш йиғимини ўтказганлик тўғрисида тўлов 
топшириқномасининг нусхасини тақдим этиши лозим. Брокерлик жойининг нархини тўлиқ 
тўлаган харидор биржага аъзо бўлади. Брокерлик жойининг аввалги эгаси биржа аъзоси 
ҳуқуқларини йўқотади. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


113 
Брокерлик жойининг эгаси фонд биржасига убу жойни биржанинг ўзи сотиб олиши 
ҳақидаги илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Биржа мазкур жойни келишилган нархда 
сотиб олган ҳолда унинг илтимосини қондириши, ё бўлмаса, сабабини изоҳламаган ҳолда 
илтимосини қондирмаслиги ҳам мумкин. 
Брокерлик жойини ижарага бериш. Брокерлик жойи бир йилдан ортиқ муддатга 
узайтириш билан ижарага берилиши мумкин. Бунда ижарачи (ижарага олувчи) биржанинг 
вақтинчалик аъзоси мақомига эга бўлади. Бу шуни англатадики, ижара даври мобайнида 
ижарачи биржа аъзоларининг йиғилишларида ва биржанинг Бошқаруви олдида фақат 
брокерлик жойи эгасининг ишонч қоғози орқали фонд биржаси аъзосининг манфаатларини 
ифода этиши мумкин. 
Ижарага берувчи ва ижарачи бир-бири билан биржанинг бошқаруви томонидан 
тасдиқланган намунавий шакл бўйича брокерлик жойининг ижараси ҳақида шартнома тузади. 
Унга кўра ижарачи қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужатларига, биржа 
қоидаларига риоя қилиши, биржа билан хизматлар кўрсатилиши учун шартнома тузиши, 
тузилган битимлар бўйича воситачилик йиғимларини биржага ўз вақтида ўтказиши шарт. 
Ижара ҳақининг миқдори томонлар ўртасидаги келишувларга мувофиқ белгиланади. У қаътий 
ўзгармас миқдорда (масалан, ойига 5 минг сум), ёки нисбий миқдорда - ҳар бир тузилаётган 
битим суммасига нисбатан фоиз ҳисобида (масалан, ҳар бир битим бўйича воситачилик йиғими 
суммасининг 7 фоизи), ёҳуд икала усулнинг уйғйнлигида белгиланиши мумкин. Бунда 
мунтазам аъзолик бадалларини тўлаш ижарачи зиммасига юклатилади. Ижара шартномаси 
биржа томонидан рўйхатга олинади. 
Фонд биржаси аъзоларига савдоларга рухсат бериш фақат уларда қимматли қоғозлар 
билан операциялар қилиш учун лицензия мавжуд бўлиб, улар инвестиция муассасаси мақомига 
эга бўлган, шунингдек, брокерлик идораси биржада рўйхатга олинган ҳолларда амалга 
оширлади. Биржада брокерлик жойини сотиб олган ва қимматли қоғозлар билан операцияларни 
амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака шаҳодатномасига эга бўлган жисмоний шахс фақат у 
жойлардаги давлат бошқаруви идорасида рўйхатга олинганидан ҳамда банкда ҳисоб-китоб 
рақами очилганидан кейин савдоларга қўйилиши мумкин. Бунда биржа аъзолари бўлган 
юридик шахсларнинг ишонч қоғози ва биржа Малакка комиссиясининг рухсатномасини олган 
брокерлар биржа савдоларида битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Биржа аъзоси бўлган 
жисмоний шахс, агар у мустақил равишда фаолият кўрсатса, брокерлик идораисни рўйхатдан 
ўтказиш учун қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 
берувчи лицензия ва малака шаҳодатномасига, биржа малака комиссиясининг рухсатномасига 
эга бўлиши керак. 
РАСМИЙ ДИЛЕРЛАР (МАРКЕТ-МЕЙКЕРЛАР) 
Биржа листингига кирувчи қимматли қоғозларнинг доимий котировкасини ва уларнинг 
фонд биржасидаги ликвидлигини таъминлаш учун маркет-мейкерлар ташкилоти фаолият 
кўрсатади. Расмий дилерлар биржа томонидан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал 
иштирокчилари сафидан тайинланади. Расмий дилер мақомини олиш учун инвестиция 
муассасаси муайян талабларга жавоб бериши, чунончи: қимматли қоғозлар билан 
операцияларни амалга ошириш учун лицензияга, қимматли қоғозлар бозорида камида бир йил 
иш тажрибасига эга бўлиши; расмий дилернинг биржа залида иш юритувчи ходимлари 
«Тошкент» РФБнинг автоматлаштирилган иш ўринларида махсус ўқитилиши ва биржа малака 
комиссиясининг шаҳодатномасига эга бўлиши лозим. 
Расмий дилер листинг корхоналарининг қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга 
оширш учун ўз активларига эга бўлиши керак. Унинг энг кам миқдори биржанинг бошқаруви 
томонидан белгиланади. 
Листинг майдончасида операциялар ўтказиш учун расмий дилер қимматли қоғозлар билан 
операцияларни амалга оширишга рухсат этиш ҳақидаги гувоҳнома асосида биржанинг тегишли 
рўйхатга олиш рақамини олади. Бу рақам у берилган кундан бошлаб то тақвим йили тугагунга 
қадар амал қилади. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


114 
Инвестиция дилерлари сифатида инвестиция воситачилари, инвестииця компаниялари, 
акциядорлик – тижорат банклари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари 
иштирок этииши мумкин. 
ҳар йили январ ойи мобайнида биржа дилерлар рўйхатини қайта кўриб чиқади ва расмий 
рўйхатга янги дилерларни киритиш (киритимаслик) ёки амалдагиларни рўйхатга чиқариш 
тўғрисида қарор қабул қилади. 
қуйидаги ҳолатларда биржа инвестиция муассасасининг расмий дилерлар рўйхатидан 
чиқариши мумкин: 
- инвестиция муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш лицензиясида маҳрум бўлиш; 
- маркет – мейкер тўғрисидаги низом, биржанинг ички ҳужжатлари қоидаларининг 
бузилиши; 
- давлат нозири дилер томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида ҳисобот берган ҳолларда; 
- биржа малака комиссиясининг қарорига кўра. 
БРОКЕРЛАРНИНГ БИРЖА САВДОЛАРИГА КИРИТИЛИШИ 
Брокерлар, маркет-мейкерлар вақилларининг масакасини ва уларга операциялар залида 
қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказишга рухсат этилиши мумкинлигини аниқлаш 
учун «Тошкент» РФБда малака комиссияси тузилган. Малака комиссияси раиси ва фонд 
биржасининг юқори малакали мутахассиси бўлган камида иккита аъзодан таркиб топади. 
Унинг мажлиси камида бир ойда бир марта ўтказилади. Комиссиясининг асосийси вазифаси – 
биржа аъзолари ва маркет-мейкерлар вақилларига биржа савдоларига рухсат этилиши 
мумкинлигини аниқлашдан иборат. Бу махсус имтиҳон ўтказиш йўли билан амалга оширлади. 
Бу махсус имтиҳонларга, бинобарин, биржа савдоларига рухсат олишга даъвогарлик қилувчи 
шахслар зарур ҳужжатларга эга бўлиши ва қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 
- фонд бозорини тартибга солувчи органнинг қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни 
амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака шаҳодатномаси; 
-фонд биржасининг электрон савдо тизимидаги автоматлаштирилган иш ўринда 
ўқиганлиги ҳақида гувоҳнома (қисқа муддатли олти кунли ўқиш ё фонд биржасининг ўзида, ё 
бўлмаса, ТошДИУ қошидаги қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрловчи миллий 
марказда ўтказилади); 
- қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиси сифатида зарур касбий билим даражасига 
эга бўлиши; 
- қимматли қоғозлар мақомини белгилаб берувчи, қимматли қоғозларнинг муомалада 
бўлишини ва «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар билан операциялар қилиш шартларини 
тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатларни билиши; 
- биржа фаолиятини тартибга солувчи биржанинг ички низом ва йўриқномаларни билиши; 
Имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга биржанинг малака комиссияси 
тасдиқланган шаклда комиссия томонидан белгиланган муддатда, лекин камида бир йилгача 
биржа савдоларига рухсат этилиши ҳақидаги гувоҳномани беради. Малака гувоҳномасига эга 
бўлган брокер гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаши билан биржага худди биринчи марта 
топширилгандаги каби ҳужжатларни тақдим этиши лозим. 
Малака комиссияси қуйидаги ҳолларда брокерни қайтадан имтиҳон топширишига мажбур 
этиш ҳуқуқига эга: 
- биринчи марта имтиҳон топширишда салбий натижага эга бўлган бўлса; 
- мижозлар, инвестиция муассасалари ёки биржанинг ўзи томонидан брокерга нисбатан 
асосли даъвогар қилиниши; 
- қонунчилик талабларининг бузилиши; 
- брокер томонидан биржа савдолари, хусусан, электрон савдолар тизимида қимматли 
қоғозлар олди-сотдиси қоидаларининг бузилиши; 
- махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилган бўлса. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


115 
Агар брокер имтиҳонни такроран топшира олмаса, малака комиссияси қимматли қоғозлар 
бозорини назоарт қилувчи органга қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни амалга ошириш 
ҳуқуқини бервчи шаҳодатноманинг бекор қилинганлиги тўғрисида маълумот беради. 
Янги савдо майдончалари, шунингдек, янги молиявий воситалар билан савдо қилиш 
бўйича қўшимча савдо сессияларини очишда малака комиссияси савдо майдончалари ва 
киритилаётган янги молиявий воситаларнинг муомаласи шартлари ва киритилаётган янги 
молиявий воситаларнинг муомаласи шартлари бўйича қўшимча синов ўтказиши шарт. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish