Молия бозори kitob


Қимматли қоғозлар нархининг котировкаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Қимматли қоғозлар нархининг котировкаси 
Эксперт-котировка комиссияси ишининг муҳим қисми қимматли қоғозлар нархини 
котировкалаш саналади. Фонд биржасида котировкалаш – бу биржада тузилган битимлар, 
шунингдек, бозор коньюктурасини тавсифловчи бошқа бозор ахборотининг (талаб ва 
таклифнинг ўзаро нисбати) нархини аниқлаш ва белгилашдир. Котировка биржа кунининг 
натижалари бўйича ҳамда савдо жараёнида (жорий ва оралиқ котировка) амалга оширилиши 
мумкин. Бу биржа савдоларининг тезлигига, қимматли қоғозлар айланмасининг ҳажмига 
боғлиқ. Битимлар кам тузилганда фақат якуний котирвка амалга оширилади, йирик биржа 
савдолари бажарилганда эса, нархлар даражасини биржа куни мобайнида аниқлашга зарурат 
туғилади. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


120 
Фонд биржасида котировканинг роли битимларининг турига қараб ҳар хил бўлади. 
Битимлар, юқорида таъкидлаганидек, касса битимларига ёки муддатли битимларга бўлинади. 
ҳозирги кунда «Тошкент» РФБда реал қимматли қоғозлар билан савдолар қилинмоқда. 
Бунда Ушбу қимматли қоғозлар нархини котировкалаш маълумотнома хусусиятига эга бўлиб, 
биржа савдолари иштирокчилари учун сотилаётган ва харид қилинаётган қимматли қоғозлар 
нархи даражасини аниқлашда мўлжал бўлиб хизмат қилади. 
Котировка фонд биржасининг Эксперт –котровка комиссияси томонидан аввалги биржа 
савдосининг (масалан, кечаги куннинг) натижасига кўра амалга оширилади. Шундай қилиб, 
котировка нархи мазкур биржа савдоси учун олдиндан белгиланмаган бўлиб, бозорнинг кечаги 
ҳолати ҳақида ахборот беради. Бу сотувчилар ва харидаорларнинг биржадаги бозор ҳолатини 
(сотилаётган ва харид қилинаётган қимматли қоғозлар нархи даражасини) тўғри аниқлаш учун 
жуда зарур. Котировка ўрнини қуйидаги чизма орқали номаойиш этиш мумкин: 
1. ўтган биржа куни нархларининг даражаси 
2. Ўтган биржа куни бозор коньюктураси 
(талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати) 
3. Бугунги нархалр даражаси 
4. Жорий биржа куни бозор коньюктураси 
(талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати) 
Яъни, агарда биз ўтган биржа кунининг нархлари ва улар шаклланган шароитлар 
тўғрисида маълумотларга эга бўлсак, у ҳолда бугунги нархларнинг тахминий даражасини 
етарли даражада аниқ белгилашимиз мумкин бўлади. Чизманинг айнан бирнчи ва иккинчи 
сектори фонд биржасининг бугунги котировкаси моҳиятини ташикл этади. 
Нархлар котировкасининг аҳамияти муддатли битимлардан бирмунча фарқ қилдаи. 
Муддатга тузиладиган шартномаларда (шартномани маълум келажак вақт мобайнида ижро 
этиш билан) битимлар нархлари ҳар доим ҳам кўрсатилмайди. У ҳолда Ушбу шартномалар 
шартнома шартларига кўра битим ижро этилиши лозим бўлган кунда юзага келган нархлар 
бўйича ижро этилдаи. Шундай қилиб, Ушбу кун котировкасининг нархлари брокерлар учун 
нафақат мўлжал, балки бундай битим учун белгиланган нарх бўлиб қолади. 
Шуни назарда тутиш керакки, нархлар котировкаси тушунчасига нафақат талаб ва 
таклифнинг таъсири остида юзага келадиган бозор нархини аниқлаш киради (тор манодага 
котировка). Котировка тушунчаси унга талаб нархи, таклиф нархи, биржа куни бошидаги нарх 
ва биржа куни якунидаги нарх, муайян даврдаги нархларнинг энг юқори ҳамда энг паст 
даражаси ваш у кабиларнинг киритилишини назарда тутади. 
Фонд биржаларидан ташқари қимматли қоғозлар нархларининг котировкаси дилерлар 
томонидан биржадан ташқари бозорда амалга оширилиши мумкин. Нархларни эмитентларнинг 
ўзлари томонидан котировка қилиниши тақиқланади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish