134
«Нарх пасайтирилмасин» (ёки «нарх кўтарилмасин») – бу қимматли қоғозлар майдаланган
ҳолларда ёки бошқа кутилмаган вазиятлар содир бўлганда буйруқда кўрсатилган нарх ҳеч
қачон тузатилиши мумкин эмаслигини англатади.
Буйруқлар, шунингдек, яна қуйидагиларга бўлиниши мумкин:
Кунлик бууйруқ - фақат мижоз томонидан кўрсатилган савдо кунида амал қилади. Барча
буйруқлар бир кунлик буйруқ сифатида эътироф этилади, агар бу алоҳида айтилмаган бўлса.
Очиқ буйруқ - мижоз уни бекор қилмаганга қадар ёки бажарилмагунича амал қилади.
«ўз зиммамга олмайман» буйруғи шуни англатадики, брокер мижознинг қимматли
қоғозлари билан битим тузиш имконияти бой берганлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига
олмайди. Бу буйруқ брокерга мижоз томонидан белгиланадиган лимит доираисда нархни ва
буйруқни бажаришнинг вақтини белгилаш бўйича ўз фикрларидан фойдаланиш имконини
беради.
Кўламли буйуруқ - мижознинг брокерга бир вақтнинг ўзида турли шартлардаги бир неча
лимитланган буйруқларни қаторисига бажариш буйруғини англатади. Буйруқнинг мақсади
қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишнинг энг қулай «ўртача» нархига эришишдан
иборат.
Муқобил буйуруқ - мижознинг у ёки бу қимматли қоғозларни харид қилиш ёхуд сотиш
топшириғини билдиради. Буйруқ мижоз томонидан кўрсатиган номларнинг бири бўйича
бажарилиши биланоқ, бошқа буюртмалар автоматик тарзда олиб ташланади.
ўтказма буйруқ - бир турдаги қимматли қоғозларни сотишдан тушган тушумлардан бошқа
қимматли қоғозларни харид қилишда фойдаланишни назарда тутади.
«ҳаммаси ёки ҳеч нарса» буйруғи – мижознинг қимматли қоғозлар туркумини бутунлай
сотиш ёки харид қилиш топшириғини англатади. Агар брокер мазкур шартни бажара олмаса
буйруқ бекор қилинади.
Бўлиб ўтган савдоларнинг натижаларига кўра брокер томонидан мижознинг буйруғи
бажарилмаган ҳолларда брокер унга бажарилмаганлик сабаблари ҳақида хабар қилади. Бунда у
талабномаларни савдоларга қўйиш, қимматли қоғозлар ва пул маблағларини олдиндан
муҳосара қилиш операциялари бўйича бажарган ишлари учун мижоздан ушбу операцияларга
қилинган харажатларнинг қопланишини сўраш ҳуқуқига эга. Амалиётда аксарият кўп ҳолларда
брокернинг мижозлар билан битим тузмасдан кўрсатган хизматларига ҳақ тўланмайди.
Агар брокер битимни амалга оширса, у мижозга ҳисобот бериши керак. Унда аввал
тузилган топшириқ шартномасининг бажарилганлигини билдирган ҳолда, брокер мижозга
қатор ҳаракатлар ва тўловларни, шу жумладан, биржага ҳамда брокернинг воситачилик ҳақини,
депозитарийга хизмат ҳақини ва шу каби тўловларнинг амалга оширилишини таклиф этади.
Топшириқ шартномасининг бажарилиши жараёнида брокерлар ва уларнинг мижозлари
ўртасида юзага келган баҳслар, буйруқларга аниқ риоя этиш масалалари умумий белгиланган
тартибда биржанинг Низолар бўйича комиссияси томонидан ёки хўжалик суди органлирда
кўриб чиқилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: