Талабномаларни қондириш
Мазкур савдо кунининг савдо сессяиси жараёнида брокер томонидан ушбу савдо сессяиси
ва аввалги сессиялар давомида берилган талабномалар иштирок этади. Талабномани қондириш
унинг нарх-наво шартлари қарама-қарши йўналишдаги талабномаларнинг нарх-наво шартлари
билан туташган ҳолларида амалга оширлади. Нарх-наво шартларининг туташуви қуйидаги
ҳоллар учун аҳамиятга эга:
- харид қилиш учун берилган талабнома бурилган талабномада кўрсатилган нархдан
юқори бўлмаган нархда сотиш учун талабномада мавжуд бўлса;
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
128
- сотиш учун берилган талабнома берилган талабномада кўрсатилган нархдан паст нархда
харид қилиш учун талабномада мавжуд бўлса.
Талабномалар қуйидаги қоидаларга мувофиқ қондирлади:
- битим талабнома нархи бўйича ва «Талабномалар китоби»да мавжуд бўлган брокерлик
идорасининг рақами кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.;
- талабноманинг ҳажми (қимматли қоғозлар миқдори ва пул маблағларининг суммаси)
унинг устуворлигига таъсир кўрсатмайди.
Агар талабнома қондирилмаса ёки тўлиқсиз қондирилса, у ҳолда Ушбу талабнома
(бажарилмаган қисми миқдорида) талабномада кўрсатилган нарх билан «қондирилмаган
талабномалар» навбатига қўйилади, чунончи:
- харид қилиш учун қондирилмаган талабномалар навбатида дастлабки ўринларда катта
нархлардаги талабномалар туради;
- сотиш учун қондирилмаган талабномалар навбатида дастлабки ўринларда кичик
нархлардаги талабномалр туради;
- тенг нархлардаги қондирилмаган талабномалар ичида навбатда дастлабки ўринларда
вақт бўйича олдин берилган талабномалар туради.
Брокер савдоларни тўхтатиб қўйиши ёки улардаги ўз иштирокини муддатидан олдин
тугатиши мумкин, бунда у илгари киритилган талабномларни олиб ташлаши ёки уларни жорий
савдоларнинг охиригача қолдириши мумкин. Брокерлар савдолар тизимида навбатда турган
барча талабномалар тўғрисидаги (нархлар ва ҳар бир нарх бўйича талабномаларнинг умумий
ҳажми тўғрисида) ахборотни олиши мумкин. Мазкур ахборот аниқ вақт мобайнида янгиланиб
туради.
Брокер томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш вақти бўлиб унинг савдолар
тизимида тегишли рақам остида қайд этилиш ва рўйхатга олиниш вақти саналади. ҳар бир
битим бўйича қимматли қоғозлар нархлари ва миқдори ҳақидаги ахборот биржа томонидан
брокерларга битим тузилгандан кейин бир дақиқадан кечиктирилган муддатда етказилади.
Барча талабномалар учун нарх қадами белгиланади, яъни, бу қимматли қоғозларни харид
қилиш ёки сотиш учун талабномаларда кўрсатилган нархлар ўртисидаги энг кам миқдорда
содир бўлиши мумикн бўлган фарқдир. Нарх қадамининг миқдори бир сўмга тенг (баравар)
қилиб белгиланади. Савдо жараёнида андоза лотдан фойдаланилади, яъни – бу бир
талабномадаги қимматли қоғозларнинг энг кам жоиз миқдоридир. Одатда, андоза лот сифатида
1 (битта) қимматли қоғоз қабул қилинади.
Свадолар тизимида савдо сессяиси тугаши билан олиб ташланмаган, қондирлмаган
талабномалар сақлаб қолинади. Савдолар якунланганидан сўнг савдолар тизимида битимлар
реестридан кўчирма шаклланиб, у маклер томонидан имзоланади ва брокерга топширилади.
Унда савдолар мобайнида брокер томонидан тузилган барча битимлар акс эттирилади.
Қимматли қоғозлар билан биржа савдоси муайян қоидаларга асосланган ҳолда амалга
оширилади. Бу қоидалар қуйидагилардан иборат:
Биржада қимматли қоғозлар билан олди-сотдини фақат воситачилар бажаради. Уларга
жисмоний шахслар ёки банкнинг юридик шахслари, инвестиция копманиялари, брокерлик
фирмалари киради. Уларнинг ваколати билан воситачилар (брокерлар, дилерлар) фаолият
кўрсатади ва қимматли қоғозларни мижозлардан сотиб олади ёки ўзининг ҳисобидан
кейинчалик сотув учун харид қилади.
Фонд биржасига қимматли қоғозлар олиб келинмайди. Унинг мавжудлиги, сони ва
сифатини сотувчининг қўлидаги ҳужжат-сертификат тасдиқлайди.
Фонд биржасида қимматли қоғозлар исталган миқдорда сотилмайди. Савдо бу ерда лот
(туп) лар, яъни биржадаги бир контракт ёки миқдор ва сифат жиҳатдан стандарт тупи бўйича
амалга оширилади. Ўисқаси, фонд биржаси бу улгуржи савдо шаклидир.
Фонд биржасида фақатгина котировка рўйхати (Вараг)да қилинган қимматли
қоғозларгина сотилади. Ўимматли қоғозларни мазкур рўйхатга киритиш, яъни биржага қўйиш
листинг деб айтилади.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
129
Баҳо фонд биржасида очиқдан очиқ ўрнатилади. Улар тўғрисидаги ахборот заллардаги
таблоларда эълон қилиб турилади. Биржа операцияларининг қатнашчилари учун шароит бир
хил бўлиб, улар биржада қабул қилинган тўғрилик ва уюшқоқлик қоидасига буйсунади.
Шундай қилиб, биржада уч томон қатнашади, бир томонда биржада ўзининг қимматли
қоғозлар билан савдо қилишга вақти йўқ ёки умуман бу иш билаш шуғулланиш истаги
бўлмаганлар, яъни эмитент ва тадбиркорлар, иккинчи томондан эса муайян ҳақ эвазига шу
қимматли қоғозларни сотишни ўз зиммасига олувчи брокерлар. Ва ниҳоят, қимматли
қоғозларга муҳтож компаниялар ва хусусий шахслар. Ҳар учала томоннинг манфаатини
бирлаштирувчи жой бу фонд биржасидир.
Бундай олиб қарасак, биржа қимматли қоғозларни сотмайди ҳам, сотиб олмайди ҳам.
Фақат улгуржи савдо қоида тартибларни ишлаб чиқади, савдо-сотиқ учун шароит яратиб
беради. Шу нуқтаи назардан, биржа бу энг аввало савдо зали. У ерда брокерлар қимматли
қоғозларнинг олди-сотдиси бўйича буюртмаларни бажаради. Биржада ўзининг брокерларига
эга бўлиш учун инвестиция институтлари биржада аъзолик ҳуқуқини берувчи “ўрин”ни сотиб
олишлари лозим. Шундагина брокерлар қимматли қоғозлар бўйича барча операцияларни
бажариш имкониятига эга бўладилар.
“Ўрин” бу эгаси учун товар ҳисобланади, эгаси уни сотиши ҳам мумкин. Лекин шундан
сўнг биржада ишлаш ҳуқуқини йўқотади. Биржа олди-сотдисида инвестор ташаббускор бўлиб
ҳисобланади. У брокер компаниясига (телефон орқали ёки бевосита ушрашувда) ўзининг
буюртмаси ва шартларини баён қилади. Бу ерда асосан учта шарт тўғрисида сўз юритилади:
1. қимматли қоғозларнинг баҳоси.
2. қимматли қоғознинг сони.
3. буюртманинг бажарилиш муддати.
Мижозларнинг топшириғи (буюртмаси) шартнома кўринишида расмийлаштирилади.
Унда брокерлик ҳақи ҳам кўрсатилган бўлади. Шундан сўнг брокерлик фирмасининг вақили
шартномани бевосита буюртмани бажарувчи брокерга топширади. Буюртма бажарилиши
биланоқ олди-сотди операцияси биржада қайд қилинади ва мижозга бу ҳақда ҳисоб счетини
тақдим этиш тўғрисидаги маълумотномани юборади.
Биржа савдосини ўтказишда маркет-мейкерлар алоҳида роль ўйнайди. Маркет-мейкерлар
ёки расмий дилерлар биржада листинг корхоналарининг қимматли қоғозлари билан
операцияларни ўз маблағлари ҳисобидан ҳам, шунингдек, қарз маблалар ҳисобидан ҳам амалга
оширади. Бу маблағларни тасдиқлаш учун расмий дилерлар пул маблағларини биржага хизмат
кўрсатувчи клиринг ташкилотларда депонентлайди. Олдиндан ёки савдолар жараёнида ҳар бир
маркет-мейкер маълумотларни электрон савдо тизимига киритиш йўли билан қимматли
қоғозлар харид қилиш ёки сотишнинг латвий боланғич нархини расман эълон қилади. Маркет-
мейкерга қимматли қоғоз харид қилиш ёки сотиш истагида мурожаат қилган шахслар билан
битимларни тузиш олдиндан эълон қилган нархлар ва миқдорга мувофиқ амалга оширилади.
Маркет-мейкерларнинг “Тошкент” РФБ даги фаолияти 1998 йил 8 мартда тасдиқланган Расмий
дилерлар (маркет-мейкерлар) ларнинг мақоми тўғрисидаги махсус низоми билан тартибга
солинади. Биржанинг минтақавий бўлимида фаолият кўрсатаётган брокерлар масъул
мутахассисга улар қайси мавқеи бўйича битимни амалга ошришни истаётганлигини билдиради.
Масъул мутахассис бундай талабномани олгандан кейин савдолар вақтида бош маклерга савдо
залига тегишли мавқеиларни кўрсатган ҳамда сўровнома юборади. Сўровномани олган бош
маклер савдо залидаги ва биржанинг минтақавий бўлинмалардаги барча брокерлик идораларига
кўрсатилган мавқндар бўйича таклифлар тўғрисида сўровнома юборади. Ижобий жавоб
олгандан сўнг у сўралган мавқеларга ўтади ва кимошди савдоси ўтказилади. Савдо сессияси
вақтида баённома юритилади. У савдолар тугагандан сўнг биржанинг бош маклери ва биржа
нозири томонидан имзоланади. Савдолар тугагандан кейин бир соат вақт ичида минтақавий
бўлинмалар махсус мутахассис ва ушбу бўлимда иштирок этаётган биржа нозирининг
ёрдамчиси томонидан имзоланган ўзларининг баённомаси нусхаси биржага жўнатади. Савдо
тугагандан сўнг брокерлар олди-сотди шартномасини тўлдиришади. Сўнгра биржада битимлар
рўйхатга олинади ва расмийлаштирилади. 2000 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб “Тошкент”
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
130
РФБ да биржа томонидан махсус тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, қимматли қоғозлар
бозорини тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда қимматли қоғозлар фақат иккиламчи
бозорда савдо-сотиқ қилиш учун мўлжалланган корпоратив қимматли қоғозлар секцияси
фаолият кўрсата бошлади. Мазкур секцияда листингга киритилган, киритилиши арафасида
турган ва листингга киритилмаган корхоналарнинг акциялари билан савдо қилинади.
Бу секцияда савдолар автоматик тарзда котировкалаш билан узлуксиз қўшалоқ кимошди
савдоси технологияси бўйича ўтказилади. Бунда талабномалар ўрганилди, ижара учун қабул
қилинади ва қондирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |