144
мамлакатларда тез-тез учраб турадиган ҳар йилда такрорланадиган тўловлар (Annual Listing
Fee) Германияда мавжуд эмас. Савдоларга рухсат этиш ҳақидаги аризани эмитент ва унинг
қимматли қоғозлари ҳақида тасаввурга эга бўлишлари учун сармоядорларга зарур бўлган тўлиқ
ахборотни ўз ичига олган проспект илова қилиниши керак. Проспект биржа б.ллетенида эълон
қилиниши лозим. қимматли қоғозларни котировкага рухсат этиш тўғрисидаги қарорни
биржанинг махсус комиссияси чиқаради.
қимматли қоғозларни котировкага рухсат этиш бўйича комиссиялар биржада бир-бири
билан ва Европа ҳам жамиятига аъзо бўлган бошқа давлатларнинг тегишли биржа
ташкилотлари билан ўз вазифалри ҳамда ваколатлари доирасида ўзаро ҳамкорлик қилади. Улар
Ушбу мақсадлар учун зарур бўлган ахборотни бир-бирига берадилар. Европа ҳамжамиятидаги
тегишли орган томонидан бир марта рухсат олган. Проспект, агар унинг бошқа биржага
киритилиши тўғрисиа ариза уч ой ичида берилса, такрор текширилиши шарт эмас.
Немис биржа ҳуқуқи тартибга солинувчи бозорга тааллуқли бўлган фармойишларини ўз
ичига олади . Уни биржанинг сегменти сифатида бошқа икки сегмент расмий савдо ва
биржадаги ташқари бозор (норасмий савдо) ўртасида оралиқ мавқега қуйиш мумкин .
У расмий савдо томонидан олдинга суриладиган талабларга жавоб бермайдиган, лекин ўз
акцияларининг котировкасини қонун билан тартибга солинадиган бозорда
биржанинг назорати остида очиқча таминлашни хохловчи ўрта корхоналарнинг биржага
киришини осонлаштиришга даъват этилган .Тартибга солинадиган бозор акциядорлик
жамиятларига расмий бозорнинг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилади . Расмий савдо билан
таққослаганда у анча енгиллаштирилган қоидалари ва унга киришнинг пасайтирилган
йиғимлари билан фарқ қилади. Масалан, тартибга солинадиган бозорда бор йўғи бир йилдан
буён фаолият кўрсатаётган фирма ўз акцияларини тақдим этиши мумкин (расмий бозорда бу
муддат 3 йилни ташкил этади). Дастлабки эмиссия вақтида тартибга солинадиган бозор учун
0,5 млн. Немис маркаси миқдорида кутилаётган курс нархи етарли бўлади . Расмий бозор учун
эса кўрсаткич 2,5 млн. немис маркасини ташкил этади. Савдоларга киритиладиган
акцияларнинг сони бу бозорда 10000 тани, расмий бозорда эса, 50000 тани ташкил этади. ўз
навбатида чоп қилиш учун талаб этиладиган материлларнинг ҳажми ҳам расмий савдолардагига
қараганда кам бўлади.
Биржада иштирок этиш учун фақат муайян шахслар доираси: профессионал банк
тижоратчилари, маклерлар, ёрдамчи ходимлар ва матбуот вақилларига рухсат этилади.
Курсларни расмий белгилаш биржа маклерлари томонидан амалга оширилади, улар
савдоларда ва нархларни белгилашда бетараф органлар ҳисобланишади. Маклкрлар биржа
ихтиёрига ликвидли маблағларни тақдим этишади. Биржани қарз маблағларидан фойдаланиш
билан боғлиқ операциялар бўйича хатарлардан ҳолос этиш учун маклерлар 500000 немис
маркаси миқдорида молиявий кафолатни киритиши керак. Лавозимга киришишдан олдин улар
ўз мажбуриятларини ҳалол ва содиқлик билан бажариш учун қасамёд қабул қилишади.
Маклерлар кундалик дафтарини юритиши зурур. Биржа расмий ва штатдан ташқари маклерлар
федерал ер ҳокимиятининг тегишли органи томонидан текширлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: