Молия бозори kitob


Истанбул фонд биржаси (ИФБ)



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Истанбул фонд биржаси (ИФБ) 
(Istanbul Stock Exchange, ISE) 
Туркияда капитал бозорининг тарихи Оттомон империяси мавжуд бўлган вақтга бориб 
тақалади. ХХ асрнинг 70-йилларида Туркияда банк танглиги юз берди. Иқтисодиёнти 
соғломлаштириш учун ҳукумат томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар, хусусан қимматли 
қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари фаолиятининг қаътий регламентлашига асос солган 
«Капитал бозори тўғрисида қонун» (1981 й.) ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. 1983 йилда 
Капитал бозори тўғрисидаги қонунга Истанбул фонд биржасининг фаолият кўрсатишини 
ташкил этиш бўйича илова қабул қилинди. ИФБда датслабки савдолар 1986 йилда ўтказилди. 
ўша вақтда листинга 41 та компаниянинг акциялари киритилган бўлиб, савдоларда 36 та биржа 
аъзоси иштирок этди. Кунлик айланма 500 минг долларни ташкил этган. ҳозирги вақтда 
Истанбул фонд биржаси савдоларида 163 та биржа аъзоси иштирок этиб, кунлик айланма 
корпоратив бўйича 1 млрд. га яқинни ташкил қилади. 
Истанбул фонд биржаси – ярим давалт профессионал ташиклот бўлиб, унинг даромадлари 
битимларни амалга оширганлик ва листингдан ўтганлик учун ундирилган йиғимлар ҳисобидан 
шаклланади. ИФБнинг раиси ва бош ижроия амалдори ҳукумат томонидан беш йил муддатга 
тайинланади. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


148 
ИФБда лотнинг андоза миқдори – 100 та акция. Бироқ биржада тўлиқ бўлмаган лотлар 
билан ҳам битимлар амалга оширилиши мумкин. 
ҳисоб-китоб операциялари ва фонд бозорида акцияларни сақлаш Клиринг ва ҳисоб-
китоблар банки томонидан амалга оширилади. Бу банк Истанбул фонд биржасига тегишлидир. 
ИФБда котировка қилинадиган фонд бойликларининг катта қисми
- кўрсатувчи эгалик қиладиган акциялардир. Асосан бу: 
-имтиёзли, 
таъсис, 
тилла 
акцяилар, 
иштирокчининг 
акциялари, 
двидендлар 
сертификатлари, ҳуқуқлар купонлари: 
- қарз воситалари: давлат облигациялари, Хазина вексельлари, банк кафолатига эга бўлагн 
вексельлар, тижорат қоғозлари, корпоратив акциялар, даромадлар бўлимининг сертификатлари; 
- қўшма фондларнинг бошқа қимматли қоғозлари. 
қимматли қоғозларга қўйиладиган талаблар: таъсис ҳужжатларининг амалдаги 
қонунчиликка мос келиши, корхона ишлаётган йиллар, сўнгги йиллардаги фойдалилик, энг кам 
устав фонд ива очиқ савдога қўйилган акциялар фоизи, молиявий натижалар ҳақида ҳисобот ва 
сўнгги йил учун мустақил аудиторлик ташиклотининг хулосаси, банк ва брокерлик идораси 
кўринишида кафолатнинг мавжудлиги, профессионал менежментнинг мавжуд бўлиши. қайд 
этилган талабларга мос келиши даражасига қараб акциялар бозорларнинг турли секторларига 
келиб тушади. 
Истанбул фонд биржасининг аъзолари учта гуруҳга бўлинади: 
А) инвестиция банклари ва ривожланиш банклари; 
Б) тижорат банклари; 
В) воситачилик ташкилотлари. 
1997 йил бошида ИФБда 11 та инвестииця банклари ва ривожланиш банклари, 51 та 
тижорат банклари ҳамда 103 та воситачилик ташиклотлари фаолият кўрсатди. 
Воситачилик ташкилотлари ва банкларнинг капитал бозордаги фаолияти бирламчи ва 
иккиламчи бозорлардаги операциялар, қимматли қоғозлар портфелини бошқариш, инвестииця 
маслаҳатлари, қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги бевосита ҳамда реверсив 
келишувлар, маржа битимлари, қимматли қоғозларни муддатга қопланмаган ҳолда сотиш ва 
уларнинг ижарага беришни ўз ичига олади. 
Воситачилик ташкилотлари ёки банклар ИФБда операциялар юритиш учун брокерлик 
жойига эга бўлиши керак. Турли хил фаолият турларини юритиш учун бойликлари билан 
амалга ошириладиган ҳар бир фаолият тури учун алоҳида лицензияни олиш ва тузилишга 
тақдим этилаётган битимлар бўйича суғўрта таъминотини акциялар бўйича айланманинг 5 
фоизи ҳамда давлат облигациялари бўйича – 100 фоизи миқдорида захира қилиш лозим. 
Брокерлик жойига номзодлар брокерлар тайёрлаш курсини тинглаши ва уни муваффақиятли 
тугатган бўлиши керак. 
Истанбул фонд биржасида 1995 йилнинг бошидан бошлаб бозорнинг қуйидаги асосий 
сегментлари амал қилмоқда: миллий, минтақавий, улгуржи, Янги компаниялар бозори, 
облигациялар, вексельлар ва қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олиш ҳақида тўғридан-тўғри 
резерсив келишувлар бозори, халқаро бозор, фьючерслар ҳамда опционлар бозори. 
Миллий бозор. Миллий бозор ИФБнинг мураккаб индексига киритилган 104 та 
компанияни ва 100 та рўйхатга олинган бошқа компанияларни қамраб олган. ИФБнинг ижроия 
кенгаши томонидан белгиланган талабларга мувофиқ у ёки бу компанияларни рўйхатга 
киритиш ёҳуд ундан чиқариш мақсадида ИФБнинг мураккаб индексини ташкил этувчи 
компаниялар рўйхати ҳар чоракда кўриб чиқилади. 
Минтақавий бозор. Бу бозор периферия, ишончлилик ва «шаффофлик» шароитида турган 
кичик ва ўрта компанияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташикл этилган эди. Минтақавий 
бозор миллий бозордан вақтинча ёки доимий равишда четлатилган компанияларни, шунингдек, 
листинг талабларига мос келмайдиган компанияларни бирлаштиради. 1997 йилнинг бошига 
келиб ИФБнинг минтақавий бозори савдоларида 13 та компания иштирок этди. 
Улгуржи савдо. Мазкур бозор акцияларининг йирик пакетлари билан савдолар қилиш 
имкониятини таъминлайди. Ушбу бозор миллий ва минтақавий бозорларда тақдим этилган 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


149 
акцияларни, шунингдек, сармояни ошириш ёки мавжду акциядорларнинг акцияларини муайян 
ёҳуд аноним харидорларга сотиш йўли билан сотилмайдиган акцияларни сотиш имконини 
беради. Бу бозор хусусийлаштириш дастурлари доирасида акцияларнинг пакетли сотилишини 
амалга оширишга имконият яратади. 
Янги компаниялар бозори. Мазкур бозор янги барпо этилган компанияларни ўсиш 
имкониятлари билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинган. У янги компанияларнинг 
ривожланишини рағбатлантириш ҳамда ўз даромадларини нисбатан кичик хатарлар шароитида 
оширишни истовчи сармоядорларга муқобил шарт-шароитларни таклиф этади. Янги 
компаниялар бозори иқтисодиётда фойдаланилмаётган маблағларни ёш, истиқболли 
компанияларга уларга инвестиция учун сармояни таъминланган ҳолда оқиб келишига 
кўмаклашади. Бу бозор венчур (хатарли) капитал фондларининг ривожланиши учун 
уюшувчанлик ва шаффофлик муҳитини яратади. 1997 йилнинг бошига келиб унда бо-йўғи бита 
компания фаолият кўрсатди. 
Облигациялар, вексельлар ва қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олиш ҳақида тўғридан-
тўғри реверсив келишувлар бозори. Белгиланган даромадни келтирувчи қимматли қоғозлар 
(масалан, хазина вексельлари, давлат облигациялари) билан савдо – сотиқ қилишни ёки 
қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олиш ҳақида тўғридан-тўғри реверсив келишувлар билан 
шуғулланишни ҳоҳловчи биржа аъзолари ИФБнинг савдо майдончаларидан фойдаланиши 
мумкин. Ушбу молиявий воситалар билан савдолар соат 10 дан 17 гача олиб борилиши мумкин. 
Биржа аъзолари буюртмаларни савдолар ўтказилган санадан кейин 90 иш кунигача бўлган давр 
ичида бажариши мумкин. Биржа аъзолари ўз буюртмаларини ИФБнинг экспертларига 
топшириши мумкин. Экспертлар олинган буюртмаларни компьютер тизимига киритган ҳолда 
«кўр брокерлар» сифатида фаолият юритади. Буюртма компьютерга киритилгандан сўнг мазкур 
аъзо учун биржа томонидан рухсат этилган савдо лимити автоматик тарзда камаяди, тизим эса 
битим тузиш учун унга мос ҳамкорни танлаб олишга интилади. 
Халқаро бозор. Бу бозор америка доллари асосида фаолият кўрсатади. Ундан ўрта Осий, 
Россиянинг Жанубий минтақаси, Шарқий Европа, Болқон ва Яқин Шарқнинг Янги мустақил 
республикаларини компаниялари акцияларининг савдо майдончаси сифатида фойдаланилади. 
Ушбу бозорда, шунингдек, хорижий сармоядорларда талаб уйғотишга қодир бўлган туркия 
компанияларининг акциялари, масалан, очиқча сотилиш йўли билан хусусийлаштирилишга 
тайёрланаётган давлат корхоналрининг акциялари ҳам сотилади. 
Фьючерслар ҳамда опционлар бозори. Бу бозор эндигина вужудга келмоқда. Бироқ 
Туркияда ҳосила қимматли қоғозлар билан савдо-сотиқ қилиш учун барча зарур шарт-
шароитлар, шу жумладан, қонунчилик шароитлари яратилган. 
Савдолар тизими. 1994 йилнинг ноябр ойидан бошлаб ИФБ «овоз орқали» савдо 
қилишдан тўлиқ компьютерлашган савдо тизимига ўтди. ИФБ аъзолари терминаллари ёрдамида 
буюртмаларни бажариш ва савдолар ҳамда нархлар устидан мониторингни амалга ошириш 
имконитяига эга. Бундай тизим буюртмаларнинг бажарилишини бир неча баробар 
жадаллаштиради ва кунлик ўтказиш қудратини бир соатда 10000 дан 37000 тагача битимга 
оширди. 
Савдолар якунига кўра брокерлар компьютер тизими томонидан бажарилмаган ва 
қайтарилмаган буюртмларни экранда кўриши мумкин. Савдо сессиясининг якунида биржа 
тузилган битимлар ва улар бўйича нархлар ҳақидаги ҳисоботни савдоларнинг ҳар бир 
иштирокчисига тақдим этади. Бозордаги вазият мунтазам кузатилади. 
Акциялар билан савдолар иккита алоҳида икки соатлик – битта эрталабки ва бита 
кундузги савдо сессияси давомида амалга оширлади. Нархлар узлуксиз кимошди савдоси усули 
билан белигиланади. Унда харидорлар ва сотувчилар ИФБда жойлашган ўз иш ўринлари 
орқали харид қилиш ҳамда сотиш учун талбаномаларни компьютер тизимига киритади. Тизим 
брокерларга буюртмаларнинг бир неча турларини бажариш имконини беради. Шулардан 
«бозор», «лимитли», «зудлик билан бажариш ёки брокер қилиш», «ҳаммаси ёки ҳеч нарса» 
кабилар кенг тарқалган. Брокерлар харид қилиш ёки сотиш учун талабномаларни 15 иш куни 
чегарасида турли хил бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда киритиш мумкин. Савдолар 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


150 
натижалари ахборот тарқатувчилар томонидан ва давлат телевидениесининг каналларида аниқ 
вақт мобайнида хабар қилинади. 
Клиринг ва ИФБ қимматли қоғозларини сақлаш банки. Клиринг ва қимматли қоғозларни 
сақлаш хизматлари Туркияда ярим давлат инвестиция банки клиринг ва ИФБ қимматли 
қоғозларини сақлаш банки томонидан кўрсатилади. У 1992 йилда ташкил этилган ва 1993 
йилнинг бошида Капитал бозорлари бўйича комиссиясидан марказий банк – депозитарий 
мақомини олди. Банкнинг акциядолари ҳар бири акциядорлик сармоясининг 5 фоизидан катта 
бўлмаган миқдорига эга бўлган ИФБнинг аъзолари ва улушнинг 10 фоизига эга бўлган 
ИФБнинг ўзидир. Биржанинг раиси бир вақтнинг ўзида Клиринг ва ИФБ қимматли қоғозларини 
сақлаш банкига раислик қилади. 
Акциялар бўйича клиринг операциялари кўп томонлама неттингнинг тугуши билан, 
савдолар ўтказилган санадан кейин икки иш куни ичида амалга ошрилади (Т+2). ҳисоб-
китоблар «тўловга қарши етказиб бериш» усули бўйича ўтказилади. Клиринг ва қимматли 
қоғозларни сақлаш бўйича хизматлардан ташқари, банк двидендларнинг йиғилиши ва 
тақсимланишини таъминлайди, тижорат банклари ҳамда воситачилик ташкилотларига 
облигацияларни ва қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олиш ҳақида келишувлар бўйича 
хизматлар кўрсатади. Банк 70 млн. та сертификатларини сақлай олади. 1995 йилнинг март 
ойидан бошлаб ИФБнинг аъзоларига ўзларида мижозларнинг қимматли қоғозларини икки 
кунлик ҳисоб-китоблар давридан узоқ ушлаб туриши тақиқланган. Биржа аъзолари уларнинг 
мижозларига тегишли қимматли қоғозларни фақат клиринг ва қимматли қоғозларини сақлаш 
банкида ушлаб туриши мумкин. 
Барча депонентланадиган қимматли қоғозлар суғўрталанади. Банк «ўттизлик гуруҳи» 
тавсияларига амал қилади. АҚШнинг қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича 
комиссияси 1995 йилнинг март ойида ИФБ банкига «мақбул хорижий қимматли қоғозлар 
сақловчиси» мақомини берди. 
Европа фонд биржалари федерацияси. 1995 йилнинг майида 12 та давлат биржаларининг, 
шу жумладан, Туркиянинг ҳам, вақиллари федерация тузиш ҳақида келишувга имзо чекди. 
Муассислар сафига:Арманистон, Болгария, Исроил, Иордания, қозоғистон, Покистон, 
Словакия, Словения, Туркманистон, Туркия ва Хорватиялар кирди.Бахрейн, Миср ва Польша 
далватлари очилиш маросими ҳамда дастлабки умумий йиғилишида кузатувчилар сифатида 
иштирок этишда. Кейинчалик 1996 йилда федерация аъзолари сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. 
Федерациянинг асосий мақсади Шарқий Европадан Яқин Шарқгача бўлган минтақа ва ўрта 
Осийда жойлашган фонд биржаларини аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш 
ҳамда листинг, ахборот ва бухгалтерлик ҳисобининг халқаро андозаларини ишлаб чиқиш 
ҳисобига қўллаб-қувватлашдан иборат. Бундан ташқари, федерациянинг мақсадларига 
қуйидагилар киради: 
- самарали коммуникация ва маълумотларнинг тарқатилишини таъминлаш; 
- умумий бозор стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
- минтақада чиқариладиган қимматли қоғозлар билан савдоларни ИФБ марказлашган 
халқаро бозори орақли қўллаб-қувватлаш.
Осиё қитасига назар ташласак Гонконг, Тайвань, Жанубий Корея, Сингапур фонд 
биржлари катта мавқега эга бўлганликларини қайд этишимиз лозим. ҳамдўстлик мамлакатлари 
аъзоларига келсак фонд биржалари энди шаклланиб келмоқда. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish