Республикамизда ёшларнинг келажакда юксак марраларни забт этишлари йўлида барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани қувонарли ҳол. Кундан кунга ўзгача чирой очиб, янада кўркамлашиб бораётган бу жаннатмакон юртнинг фарзанди эканлигимиз биз учун доимо фахр-ифтихор туйғусини бахшида этади.
Ёшлар учун қилинаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар биздан фақат олдинга қараб интилишимиз, бунданда юксак марраларга эришишимиз ҳамда янгидан янги иннаовацион ғояларни кашф қилишимизга сабаб бўлади. Надоматлар бўлсинки, сўнги бир йил ичида нафақат юртимизни ҳаттоки бутун дунёни ларзага келтирган юқумли вирус қанча инсоннинг умрига завол бўлди. Кимдир отасидан, кимдир онасидан, яна кимдир эса яқин инсонларини йўқотди. Шу ўринда барча олий таълим муассасалари умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти чекланганлиги таълим сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Шундай оғир вазиятда Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Биз бирмиз ва бирга енгамиз” дея таъкидлаб, бутун ҳалқимизни руҳлантир
ва буни биз ёшлар, кексаларимиз билан бирга юртбошимиз тамонидан берилган хар бир буйруқ ва курсатмаларига риоя қилиши учун тиббиёт вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, мудофаа вазирлиги, давлат органлари ва бошқа вазирликлар ёрдамида буни амалга ошираолдик. Минг шкурки яна ўша аввалги тараққий этган даврга қайта бошладик. Биз ёшлар учун ажратилган имтиёзлар кўзни қувонтиради биз бундан жуда ҳурсандмиз. 2017 йил 30 июнь куни «Камолот» ЁИҲ нинг –IV Қурултойи булиб утди. Унда Президентимиз ташаббуси билан «Камолот» ЁИҲ негизида «Ёшлар иттифоқи» ташкилоти тасис этилди ва ўша кунни ёшлар кунни дея эълон қилинди. Шу кундан бошлаб Ёшлар иттифоқи барча ёшларни ўз олдига қўйган мақсади сари олға интилишга ундади ва барча Ўзбекистон ёшларини ва уюшмаган ёшларни хам ортидан эргаштираолди.
Барча давлатларга назар ташласак китоб ўқиган ёшлар учун мукофоти автомабил совриндори бўлган ёшларни топа олмаймиз лекин бизнинг тинч ва кундан кунга ривожланиб бораётган Ўзбекистон деб аталган давлатда эса ҳар бир ёш уша мукофот совриндорлигини қўлга киритиш учун кунни кун демай тиним билмай китоб ўқишади. Ўз мақсадлар сари ёшларга берилган бор имкониятлардан фойдаланишига ва тараққиёт топтиришига интилишади. Шундай экан биз ёшлардан таълаб қилинадиган масалалар фақатгина ўқиб ўрганиш Ўзбекистон Республикасига муносиб фарзанд бўла-олиш ва ўз ҳиссамизни қўша-олишдир.
Нафақат таълим сохасида балъки спорт сохасида хам улкан ўзгаришлар бўлмоқда, Президентимизнинг олий мажлисга йўлаган мурожатномасида ”Ахоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш бу боради ҳудудларда айниқса ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектларини қуришимиз зарур. Бу йилнинг ўзида 269 та футболл, волейболл, баскетболл, бадминтон майдонлари 178 та бокс, кураш фитнесс ва гимнастика спорт заллари 32 та теннис кортлари қуриш бўйича салкам 500 миллиард сўмлик лойҳалар амалга оширилади” дея таъкидлади. Ўзбекистон ёшлари спорт йўналиши бўйича улкан мараларни заб этмокда бунга мисол килиб айтсак 2016 йилдаги Рио де Жанериода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари якунига келиб Ўзбекистон ёшлари 13 та медальни кўлга критди шулардан 9 таси олтин 7 таси кумуш 17 таси бронза. Ўзбекистон давлати ўз ҳисобидаги медалларнинг сони ва сифати бўйича Рио Олимпиадасида Россия билан бирга энг яхши натижа қайд этган иккита шўро давлатидан биттасига айланди. Афсуски бу йилги Олимпиада ўйинлари пандемия сабабли чекланди. Аммо биз харакатдан тўхтамаймиз. Биз ёшларнинг бўш вақтимизни китоб ўқиш ёки спорт билан шуғулланиш учун жойларда, кутубхоналар ва спорт иншотларини қайта реканстурукциялаш ва янгидан қуриш лойихалари амалга оширилаябди. Бизнинг жаннат макон давлатимизда ўқиш, изланиш ислох қилиш биздан талаб этилади биз бу имкониятлардан унумли фойдаланишимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |