Молия бозори kitob


Биржа савдоси эволюциясининг асосий босқичлари



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Биржа савдоси эволюциясининг асосий босқичлари 
 
7.7. ЖАҲОННИНГ ЭНГ ЙИРИК ФОНД БИРЖАЛАРИ 
 
Нью-Йорк фонд биржаси 
(New York Stock Exchange, NYSE) 
АҚШнинг бош биржаси ва жаҳоннинг энг катта биржасидир. У 1792 йилда ташкил 
топган. ўша вақтда 24 нафар тадбиркор дастлабки брокерлик келишувини имзолади ва б убилан 
Нью-Йоркда қимматли қоғозларнинг биринчи уюшган бозорини ташкил этди. 
Нью-Йорк фонд биржаси корпорация бўлиб, унинг ишига Ушбу корпорациясининг 
аъзолари томонидан сайланадиган директорлар кенгаши раҳбарлик қилади. Директорлар 
кенгаши биржа механизмининг фаолият кўрсатишига жавоб беради, биржа сиёсатини 
белгилайди, янги аъзоларни қабул қилиш, қимматли қоғозларни котировкага киритиш 
масалаларини аҳл қилади. Биржадаги операцияларни фақатгина уларнинг аъзолари амалга 
ошириши мумкин. NYSE аъзоларининг сони 1500 тага яқин. Фақат жисмоний шахслар бошқа 
бирор-бир шахс билан биргаликда эгалик қилса, у ҳолда бутун бошли фирма NYSE аъзоси 
ҳисобланади. Биржадаги жойлар юқори касб маҳорати талабларига жавоб берадиган шахсларга 
сотилади. Брокерлик жойининг нархи биржа коньюктурасига қараб якка тартибда белгиланади. 
У бир қанча омилларга боғлиқ. Биржа савдолари жонланган даврда улар кескин суръатда 
кўтарилиши, савдолар пасайган даврда эса, жойнинг нархи ҳам пасайиши мумкин. қуйида 
Биржа пайдо б¤лгунга ўадар савдо турлари 
Уюшган товар 
савдоси 
Уюшмаган товар 
савдоси 
Товарлар
нинг 
биржа 
савдоси 
Уюшган 
бозорнинг 
бошка 
турлари
Фонд 
биржаси 
Биржада фьючерс 
контрактлари савдоси 
Компьютер тизими орўали фьючерс 
контрактлари савдоси 
Савдоларнинг электрон системаси 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


142 
келитирилган жадвалда NYSEдаги брокерлик жойларининг турли йиллардаги ўртача нархи акс 
эттирилган. 
Йил
Брокерлик 
жойининг 
нархи 
Йил
Брокерлик 
жойининг 
нархи 
Йил
Брокерлик 
жойининг 
нархи 
1987 
$1,1миллион 
1994 
$ 795,000 
1876 
$ 4,000 
1988 
$ 665,000 
1995 
$ 918,000 
1929 
$ 625,000 
1989 
$ 420,000 
1996 
$ 1338,000 
1930 
$ 205,000 
1990 
$ 295,000 
1997 
$ 1463,000 
1942 
$ 17,000 
1991 
$ 431,000 
1998 
$ 1612,000 
1993 
$ 575,000 
1999 
$ 2325,000 
Биржа аъзоларининг контрагенти жуда ҳам барқарор. 
NYSE аъзолари қуйидаги тоифаларга бўлинади: 
а) мутахассислар (specialist). Бу биржанинг операциялар залидаги энг фаол кишилардир. 
Уларнинг ҳар бирига биржада котировка қилинадиган бир ёки бир неча қимматли қоғозлар 
бириктирилган. Мутахассисларнинг сони 150 тага яқин. Улар брокерлар ва дилерлар сифатида 
фаолият кўрсатади. 
Биринчи ҳолатда улар брокерлар учун дилерлар саналади, яъни маълум миқдордаги 
мукофот ҳақи эвазига брокерларнинг буюртмаларини бажаради. Биржага аъзо бўлган фирмалар 
уларга келиб тушадиган буюртмаларни биржанинг операциялар залидаги брокерларни четлаб 
ўтилган ҳолда, буюртмаларни автоматлаштирилган узатиш тизими орақли тегишли биржа 
савдо жойига, мутахассисларга тўғридан-тўғри узатиш имкониятига эга бўлади. Ушбу 
буюртмаларни мутахассислар брокерларга тақдим этишади. Бунда улар мазкур қимматли 
қоғозларни харид қилиш ёки сотишга интилаётган бошқа брокерларга нисбатан рақобатчи 
сифатида қатнашади. Агар мутахассис битимни амалга оширса, у шу жойнинг ўзида бу ҳақда 
автоматлаштирилган тизим орқали тегишли буюртмани берган фирма олдида ҳисобот беради. 
Бунинг учун у брокерлик мукофотини (воситачилик ҳақини) олади. 
Иккинчи ҳолатда мутахассислар қимматли қоғозларни уларнинг нархлари ошганда сотиш 
йўли билан ёки нархлар паса 
йганда уларни харид қилиш йўли билан ўзларига 
бириктирилган қимматли қоғоз ёҳуд бир неча қимматли қоғозлар бўйича савдо-сотиқнинг 
ликвидлиги ва барқарорлигини таъминлайди. Мутахассислар бозор тамойилларига қарама-
қарши томонга ҳаракат қилиши ва бу билан бозорни беқарорлаштирувчи омилларга қарши 
курашиши лозим. Бироқ уларнинг имкониятлари, албатта, чегараланган. Мутахассислар шахсий 
маблағларини етарли даражада йирик суммаси мавжуд бўлишининг мажбурийлигига 
қарамасдан, бу маблағлар баъзан уларга бириктирилган қимматли қоғозлар курсларининг 
кескин пасайиб ва кўтарилиб кетишига қарши туриш учун етарли бўлмай қолади. Айни пайтда 
б уларнинг манфаатларига тўғридан-тўғри зид келади (бирж тарихида шундай ҳоллар юз 
берганки, унда мутахассислар бозорининг мавзуд тамоийилларига қарама-қаршиэмас, балки 
улар билан бир хил ҳаракат қилишган). Мутахассисилар ўз акцияларининг нархи кескин пасая 
бошлаганда, уларни ўз ҳисобидан харид қилишади ва акциялар нархи зудлик билан кўтарила 
бошлаганда эса, уларни сотишади. Мутахассислар учун нархларнинг пасайиши ёки 
кўтарилишига «охиригача» қарама-қарши туриш шарт эмас. Уларнинг энг асосий вазифаси – 
нархларнинг кескин ўзгаришига йўл қўймаслик. Бироқ, буни амалга оширшнинг иложи бўлмай 
қолганда, савдолар жараёнига биржанинг ўзи аралашади ва вазият барқарорлашгунга қадар 
мазкур қимматли қоғозлар бўйича савдоларни тўхтатиб қўяди. 2000 йилнинг бошига келиб 
Нью-Йорк фонд биржасида 1400 га яқин аъзо рўйхатга олинган. Улар бир неча ўнлаб 
бирлашмаларга уюшган (spescialist units). Бирлашма алоҳида шахслардан, шерикчилик, «қўшма 
ҳисобрақамлар» (қўшма корхоналар, уларга бир неча шахс кириши мумкин) ёки «бирлашма 
дафтарчалар» (иштирокчилар ўз ҳисобраақмларига эга бўлиши мумкин, лекин улрада бита 
умумий дафтарча мавжуд) корпорацяиларидан таркиб топиши мумкин; 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


143 
б) биржа брокерлари (exchange brokers) - ўз мижозларининг топширқларини бажарувчи 
биржа аъзолари. Улар дилерлик операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас, лекин 
бошқа брокерларнинг топширқларини бажариши мумкин; 
в) биржа маклерлари (competitive traders) – операцияларни ўз ҳисобидан амалга оширувчи 
ёки уларнинг иштирок улуши мавжуд бўлган топширқларни бажарувчи биржа аъзолари; 
г) ассоциар аъзолар (allied members) – савдо залига битимларни тузиш ҳуқуқларисиз 
киришга рухсат этилган шахслар (директорлар, биржага аъзо бўлган ташкилотларнинг 
ходимлари). Таъкидалаганидек Америка фонд бозорининг ўзига хос хусусияти шундан 
ибортки, ХХ асрнинг 30-йилларида бошлаб, у тижорат банкларининг иштироксиз равожланди. 
Банклар ушбу жараёнга анча кеч қўшилишди. Анъанавий тарзда биржа савдоларини бевосита 
иштирокчилари эмас.
Биржага камида 18 млн. доллар миқдоридаги активларга эга бўлган АҚШ компаниялари, 
100 млн долларга эга бўлган чет эл компаниялари муомалага чиқарилган акцияларини сони 
камида 1 млн та бўлиб, 100 ва ундан ортиқ акцияларга эгалик қилувчи акциядорларининг сони 
камида 2000 кишидан иборат бўлган компанияларнинг қимматли қоғозларига рухсат этилади. 
Компанияларнинг даромадлари (солиқлар тўлангунга қадар) сўнги у 5 йилда камида 6,5 млн. 
долларни ташкил этиши лозим. Бундай қаътий талабларга фақат кам фоиздаги 
компанияларнинг қимматли қоғозларига жавоб беради. АҚШда 1999 йил баҳорига келиб 
рўйхатга олинган 3 млндан ортиқ акциядорлик жамиятларида Нью-Йорк фонд биржасида фақат 
1647 та компаниянинг акциялари котировка қилинади. Сўнгги бир неча йил давомида Нью-
Йорк фонд биржасидаги савдоларни ҳажми сезиларли даражада ўсди. ҳозирги кунда биржада 
1700 компания акцияларининг 2200 дан ортиқ эмиссияси қайд этилган.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish