146
улушига тўғри келади. Биржа ташкил ташкил топганига 100 йилдан ошган. Унинг листингига
1700 дан ортиқ компаняларнинг қимматли қоғозлари киритилган, шулардан 100
таси хорижий
компаниялардир.
Токио фонд биржасининг аъзолари бўлиб биржа битимларини амалга ошириш ҳуқуқига
эга бўлган 124 та компания ҳисобланади. Акциялардан ташқари биржада давлат ва муниципиал
облигациялар ҳамда давлат корхоналарининг облигациялари котировка қилинади. Асосий
сармоядорлари: молиявий муассасалар (40%), ишбилармон корпорациялар (23%), хусусий
шахслар (7 фоиз), фондлар, ҳукеумат агентликлари ва пенсия трастлари (3%). ўртача бир
кунлик сотув ҳажми, масалан, 1996 йилда 370 млн. та акцияни ташкил этди.
Биржа брокери – дилерлари воситачилик ҳақи эвазига мижозларнинг қимматли
қоғозларини харид қилиш ва сотиш учун буюртмларни бажаради.
Бевосита биржада қимматли қоғозлар билан савдолар икки томонлама узлуксиз кимошди
савдоси шаклида амалга оширилади. Барча талабномалар брокерлик ёки дилерлик
компаниялари томонидан берилади ва Сайтори (“Saitori”) махсус ташкилотининг аъзосига
тақдим этилади. Бу ташкилот брокер-дилерлар ўртасида воситачилик ролида иштирок этади.
Сайторига листинг рўйхатига киритилган ҳар қандай акциялар билан ўз ҳисобидан савдо қилиш
ва сармоядорлардан бевосита талабномаларни қабул қилиш манн этилган. Шундай қилиб, ТФБ
– бу маркет-мейкерларсиз, фақат талабномалар ҳаракатда бўладиган бозордир.
Битим суммаси,
иенада
Битим суммасидан
воситачилик фоизи
Битим суммаси,
иенада
Битим суммасидан
воситачилик фоизи
1 млн. гача
1,150%
50 дан 100 млн.гача
0,225%+160000 иена
1 дан 5 млн. гача
0,900% + 2500 иена
100 дан 300млн.гача
0,200%+185000 иена
5 дан 10 млн. гача
0,700% + 12500 иена
300дан 500 млн.гача
0,125%+410000 иена
10 дан 30 млн. гача
0,575%+25000 иена
500 дан 1000 млн.
гача
0,100%+535000 иена
30 дан 50 млн. гача
0,375%+85000 иена
1000 млн.дан ортиқ
Акциялар-min. 153500
иена
бошқа
0,075%+785000 иена
қимматли қоғозлар нархларининг исталган қисқа муддатли ўзгариб туришини олдини
олиш ТФБда махсус «бид» ёки сўраладиган котировкалар ва нархларнинг ҳар
кунлик
лимитлари шаклида махсус механизмлар мавжуд. Талаб ва таклифнинг нархларида сезиларли
фарқлар кузатилганда, ТФБ Сайторидан «махсус бид котировкасини» ёки «махсус сўралган
котировкани» кўрсатишни талаб қилади. Бу билан савдо иштирокчиларига харид қилиш ва
сотиш учун берилган талабномалар ўртасида катта ҳажмдаги номутаносиблик мавжудлиги
ҳақида хабар қилади. Махсус котировка ТФБнинг Бозор ахборот тизими (БАТ) орқали
очиқчасига тарқатилади ва шу тариқа бозор иштирокчиларига ушбу мутаносибликка муносабат
билдириш (талабномаларда талаб ва таклиф нархларини ҳақиқатга яқин томонга ўзгартириш)
имконини беради. Агар брокер-дилерлар нархларни ўзгартирса ва махсус котировка бўйича
мувозанат ўрнатилса, Сайтори нархларни қайд этади ва битимлар рўйхатга олинади. Агар
номутаносиблик барибир сақланиб қолса, Сайтори биржанинг розилиги билан махсус
котировкани янгилайди. Бу уни то талб ва таклиф нархларининг тенглиги ўрнатилгунга қадар
ҳар 5 дақиқа орасида юқорига ёки пастга суриш амалга оширилади. Нархларнинг кутилмаган
тушиб кетишини олдини олиш учун махсус котировкага қўшимча равишда ТФБ
сармоядорларга «нафасни ростлаб олиш» ва уларнинг бозордаги вазиятни баҳолашни
таъминлаш учун нархларнинг кунлик лимитларидан фойдаланади.
Нархларнинг лимити
нархларнинг белгиланган тўсиқларидан ўтишни тақиқлайди,шу жумладан, махсус котировка
доирасида ҳам.
Савдо майдончасида (унда 150 та энг фаол акция бўйича савдолар ўтказилади) катам
ҳажмдаги рўйхатга олишларни таъминлаш мақсадида ТФБ “FORES” электрон тизимини
ўрнатди, у 1991 йилнинг март ойидан бошлаб амал қила бошлади. «FORES» йирик бўлмаган
битимларга талабномаларни қабул қилиш жараёнининг автоматлашувини,
талабномалар
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
147
китобларини қўлда тўлдиришнинг талабномаларнинг электрон китобига алмашувини, битимлар
ва савдолар бўйича ҳисоботларни тасдиқлашнинг компьютерлашувини таъминлайди.
Илгарироқ, 1982 йилнинг январ ойида ТФБда 440 та кам фаол акцияларга хизмат
кўрсатиш учун “CORES” компьютер тизими ўрнатилган эди. ҳозирги кунда Ушбу тизим орқали
1600 та япон ва хорижий компанияларнинг акциялари билан савдо қилинади, 150 та энг фаол
компаниянинг акциялари бундан мустасно. «CORES» ни жорий этишдан мақсад савдонинг
анъанавий юзма-юз усулини биржа компьютер терминалларидан фойдаланган ҳолда янада
такомиллашган тизимига алмаштиришдан иборат. Бунда биржа ахзолари томонидан
бажариладиган вазифаларда ҳеч қанақа ўзгариш юз бермайди.
Биржа аъзоси талабномани талабномаларни киритиш тизимига жойлаштиради. Бу унинг
бош офисида жойлашган талабнома қабул қилинганидан кейин биржа аъзосига талабнома
қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома юборилади. Сайтори аъзоси компьютер экранида
талабномалар китобидf кузатади ва савдолар қоидаларига мувофиқ харид қилиш ва сотиш учун
тушган барча талабномаларни таққослайди (киборд). Талабномалар нархлар устуворлиги ва
келиб тушиш вақтига қараб автоматик тарзда бажарилади. Битим тузилгандан кейин у ҳақидаги
маълумотлар зудлик билан свадолар иштирокчилари, Сайтори аъзолари ва биржанинг бош
офисларига жўнатилади. Биржа котировкалар ва акциялар нархларининг махсус дисплейи
ёрдамида (у савдоларнинг ривожланишини ва уларнинг аниқ вақт мобайнида ўтишини
кўрсатади) ҳар бир мавқе бўйича транзакацияларни назорат қилади. «Маълумотнома
қурилмаси» ёрдамида у ҳар бир битим бўйича янада батафсил ахборотни олиши мумкин.
Битимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда ахборот биржа тизимига жўнатилади,
шундан кейин, Ушбу маълумотлар ахборот сотувчиларига тақдим этилади,
улар эса, ўз
навбатида, буларни обуначиларга энг батафсил кўринишида сотишади. “CORES” га қўшимча
равишда 1988 йилда биржа фьючерслар ва опционлар билан савдолар қилиш учун “CORES-F”
тизимини ишлаб чиқди ва жорий этди. Унда Япония давлат бони, TOPIX (Токион нарх-наво
Индекси) фьючерслари билан савдолар амалга оширилади. 1989 йилнинг октябр ойида эса,
TOPIX опционлари билан савдолар қилиш учун “CORES - O” тизими барпо этилди.
1995 йилдан бошлаб ТФБда компьютер тизими орқали қимматли қоғозларнинг қуйидаги
турлари бўйича ўтказилмоқда: биринчи секция акциялари, савдо майдончасидаги 150 та энг
фаол
акцяилар бунга кирмайди; иккинчи секция акциялари; чет эл акциялари; фьючерслар ва
опционлар; айирбошланадиган бонлар ҳамда варрантлар. ҳисоб-китоблар битим тузилгандан
кейин учинчи унда амалга ошрилади (Т+3). ҳисоб-китоб-клиринг тадбирлари Япония марказий
депозитарийси (JASDEC) ва Япония қимматли қоғозлар клиринг корпорацияси (ТФБнинг
шуъба компанияси) орқали амалга оширилади. Пул ҳисоб-китблари биржанинг ўзи орқали
бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: