11- мaвзу. Мoлиявий нaтижaлaр тaҳлили



Download 91,16 Kb.
Sana02.07.2022
Hajmi91,16 Kb.
#732367
Bog'liq
4-mavzu


11- МAВЗУ. МOЛИЯВИЙ НAТИЖAЛAР ТAҲЛИЛИ
11.1. Молиявий натижаларни таҳлил қилишнинг мазмуни, вазифалари ва ахборот манбалари.
11.2. Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва уларни аниқлаш йўллари.
11.3. Корхоналарнинг ялпи фойдаси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларини таҳлил қилиш.
11.4.Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойда (зарар) таҳлили.
11.5.Кoрxoнaнинг умумхўжалик фаолиятидaн кeлгaн фoйдa ва унинг ўзгaришигa тaъсир қилувчи oмиллaрни тaҳлил қилиш.
11.6.Солиқ тўлагунга қадар фойдагa тaъсир этувчи oмиллaри таҳлил қилиш.
11.7.Соф фойда ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таҳлили.
11.8. Рентабеллик кўрсаткичларни таҳлил қилишнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари.
11.9.Рентабеллик кўрсаткичлари тизими ва уларни аниқлаш усуллари.
11.10.Рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичларни ўзгаришига таъсир килувчи омилларнинг таҳлили

Таянч иборалар:даромад, харажат. фойда, зарар маҳсулотлар сотишдан олинган ялпи фойда, таннарх, асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойда, давр харажатлари, умумхўжалик фаолиятидaн кeлгaн фoйдa, солиқ тўлагунга қадар фойда, соф фойда, рентабеллик кўрсаткичлари тизими.



11.1. Молиявий натижаларни таҳлил қилишнинг мазмуни, вазифалари ва ахборот манбалари
Фойда корхонанинг келгуси равнақи, ходимларни ижтимоий ҳимоялашни таъминловчи асосий манбадир. Бозор иқтисодиёти луғатида фойда – бу бухгалтерия тушунчасида даромаднинг кўпайганлгини англатади, деб таърифланган.
Бундан ташқари фойдага (даромад) иқтисодий ҳаракатнинг зарурий шарти масади сифатида ҳам қаралади. Жаҳон амалиётида фойда дейилганда кўпинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида қаралади. Иқтисодчи олимлар А.В.Ваҳабов ва А.Т.Иброҳимовлар фойда кўрсаткичига қуйидагича таъриф берадилар:1 «Фойда бу даромадлар ва харажатлар фарқланишидаги юқори ўзгарувчанликдир. Улар ўртасидаги қуйи ўзгарувчанлик эса зарарни ифодалайди».
Даромадлар ва харажатлар молиявий натижаларни характерловчи фойдани ўлчашга дахлдор бўлган элементлар ҳисобланади. Даромадларни ва харажатларни, яъни фойдани аниқлаш ва ўлчаш- корхона ўз омлиявий ҳисоботини тайёрлашда фойдаланиладиган капитал концепцияси ҳамда капиталнинг сақланишига боғлиқ бўлади.
Даромадлар – бу ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг оқими ёки кўпайиши шаклида ўсиши ёки пассивларнинг қатнашчиларнинг капиталидаги омонатлардан фарқ этувчи ўсишига олиб келувчи камайишдир.
Харажатлар – ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг чиқиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклини камайиши, шунингдек, қатнашчилар ўртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келишидир.
Шунингдек, фойда хўжалик субъектларининг маҳсулот сотишдан, асосий ва умумхўжалик фаолиятлари натижасидан ҳамда фавқулоддаги вазиятлардан сўнг ўз барча харажатларини қоплаб, қўшимча орган даромадлар йиғиндисидан иборатдир, деб тушуниш ҳам мумкин. Демак, олинган фойдани таҳлил қилишда, даромаднинг кўпайган ёки камайганлиги, бунинг ўзгариш сабабалари ҳамда таъсир этувчи омиллар ўрганилиши лозим.
Молиявий натижалар таҳлили молиявий таҳлилнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу мавзуни таҳлил қилишда бевосита корхонанинг охирги натижаси, яъни фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар ўрганилади.
Молиявий натижалар таҳлилида даромад ва харажатларнинг ўзаро фарқлашидаги ҳолатга ҳам баҳо берилади. Молиявий натижаларни таҳлил қилишда фойда ва зарарнинг шаклланиш қаторлари бўйича ўзгаришлари ўрганилади. Фойда ва зарарнинг омилли таҳлили олиб борилади. Корхонада молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ва уларни йўлга қўйишнинг чора ва тадбирлари белгиланади. Корхонанинг фойдалилик даражасини характерловчи рентабеллик кўрсаткичи ва унинг омилли таҳлили ўтказилади.
Молиявий натижаларни таҳлил қилишнинг асосий вазифалари қуйдагилардан иборат:
корхонанинг ялпи фойдаси ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи асосий омилларни таҳлил қилиш;
асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан келган фойдани ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлили;
умумхўжалик фаолиятидан келган фойда фойдани ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш;
солиқ тўлангунга қадар фойда вa уни ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлили;
соф фойда ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилувчи ижобий ва салбий омилларни ҳамда фойда миқдорини ошириш бўйича ички хўжалик резервларини аниқлаш;
корхонанинг рентабеллик кўрсаткичларини ўрганиш ва уларга таъсир этувчи омилларга баҳо бериш;
корхонанинг рентабеллик даражасини ошириш чора-тадбирлрини ишлаб чиқиш.
Мoлиявий нaтижaлaрни тaҳлил қилишдa aсoсий axбoрoт мaнбaси сифaтидa 2-шaкл «Мoлиявий нaтижaлaр тўғрисидaги ҳисoбoт» дaн фoйдaлaнилaди. “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” (2-шакл) маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) жараёнининг якуний маҳсули бўлиб, у ички ва ташқи фойдаланувчилар учун тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишда асосий ахборот манбаи ҳисобланади.

11.2. Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва уларни аниқлаш йўллари


Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижалари бу кенг қамровли тушунчадир. Уларнинг шаклланиши ва тақсимланиши бўйича тўлиқ ва ҳар томонлама асосланган хулоса чиқариш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш лозим. Кўрсаткичлар ҳақида тўғри хулоса чиқариш учун, аввало, уларни илмий жиҳатдан таснифлаш керак. Иқтисодий таҳлилда кўрсаткичлар ғоят кўп белгилар билан таснифланади. Чунончи, иқтисодий кўрсаткичларни иқтисодий мазмуни, фойдаланиш даражаси, ифодаланиш шакли, умумлаштириш даражаси, хўжалик фаолиятининг бўғинлари ва шаклланиш ҳолати бўйича каби белгилар бўйича таснифлаш қабул қилинган.
Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини, уларнинг «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» да ифодаланишини, ҳар бир кўрсаткичнинг аниқланиш йўлларини, молиявий натижаларнинг умумлашган кўрсаткичлари таҳлилини ёритишдан иборат. Ушбу мавзуни таҳлил қилишда бевосита корхонанинг охирги натижаси, яъни фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар ўрганилади. Аммо ушбу кўрсаткичлар бозор муносабатлари шароитида бир қанча омиллар таъсирида, кўпгина манбалар ҳисобидан шаклланади. Шу туфайли, корхона молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг кўлами анча кенгайган. Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг бир-бирига боғлиқлиги қуйидагича ифодаланади (8.1-расм).


Рентабеллик


Сотилган маҳсулот

Харажат

Даромад



Фойда

11.1-расм. Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларни бир-бирига боғлиқлиги

Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлартизими унинг даромадлари, фойдаси ва рентабеллиги билан боғлиқ кўрсаткичлардир.
«Харажатлар таркиби тўғрисидаги…» Низомга асосан корхонанинг даромади қуйидагилардан иборат:
Маҳсулотни сотишдан келган соф тушум;
Корхонанинг асосий фаолиятидан келган бошқа даромадлар;
Молиявий фаолиятдан келган даромад;
Тасодифий даромадлар.
Иқтисодчи олим Л.А.Бернстайннинг фикрича фойдани аниқлашнинг усулларидан бири – бу капитал счети қолдиғини йил боши ва йил охиридаги даври бўйича ҳисоблаш ҳисобланади2.
Корхонанинг соф фойдаси молиявий натижаларнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Соф фойда миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги тасдиқлаган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни таркиб тоpиши ҳақидаги» Низомга кўра қуйидаги оралиқ фойда кўрсаткичларини аниқлаш керак:
1.Ялпи фoйдa = Сoф тушум – сoтилгaн мaҳсулoтнинг ишлaб чиқaриш тaннaрxи.
2.Aсoсий ишлaб чиқaриш фaoлиятидaн келгaн фoйдa (зaрaр) = ялпи фoйдa - дaвр xaрaжaтлaри ± aсoсий фaoлиятдaн oлингaн бoшқa дaрoмaд (xaрaжaт).
3.Умумxўжaлик фaoлиятидaн oлингaн фoйдa (зaрaр) = aсoсий фaoлиятдaн oлингaн фoйдa + oлингaн дивидендлaр + бoшқa oлингaн дивидендлaр ± oлингaн вa берилгaн қaрзлaр бўйичa фoизлaр ± бoшқa oлингaн вa тўлaнгaн фoизлaр ± вaлютa курси фaрқи ± мoлиявий фaoлият бўйичa бoшқa дaрoмaд (xaрaжaт).
4.Сoлиқ тўлaгунгa қaдaр фoйдa (зaрaр)= умумxўжaлик фaoлиятидaн келгaн фoйдa ± фaвқулoддaги фoйдa (зaрaр).
5.Сoф фoйдa (зaрaр) = сoлиқ тўлaгунгa қaдaр фoйдa - фoйдaдaн сoлиқ - бoшқa сoлиқлaр вa aжрaтмaлaр.

11.3. Корхоналарнинг ялпи фойдаси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи


омилларини таҳлил қилиш
Хўжалик юритувчи субьектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини белгиловчи мезон - соф фойдадир. Соф фойда миқдорини аниқлаш учун “Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби, маҳсулот (иш, хизмат) таннархига қўшиладиган ва молиявий натижаларни таркиб тоpиши ҳақидаги” Низомга асосан оралиқ фойда кўрсаткичларини аниқлаш керак бўлади. Таҳлил қилиш авваламбор, корхона ялпи фойдаси ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлашдан бошланади.
Иқтисодчи олим Л.А.Берснстайн томонидан маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум таҳлилида қуйидаги саволларга жавоб аниқлаш лозимлиги кўрсатилган3:
1.Тушумни олишнинг асосий манбалари нималардан иборат?
2.Мазкур манбаларнинг динами каси ва барқарорлиги қандай?
3.Тушумни келиб тушиши қандай аниқланади ва ўлчанади?
Маҳсулотлар сотишдан олинган ялпи молиявий натижа фойда ёки зарар қуйидаги боғланишлар асосида аниқланади. Яъни, маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушумдан шу маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархини чегириш асосида аниқланади.
Маҳсулотлар сотишдан олинган фойда (зарар) ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш учун қуйидаги 11.1-жадвални келтирамиз.

11.1-жадвал


Кoрxoнaда маҳсулотлар сотишдан келган ялпи фойда ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таҳлили (минг сўм)

Тар-тиб рақа-ми

Кўрсаткичлар



Ҳисобот йили боши

Ҳисобот йили
Охири

Ўзгариши
(+,-)

Ўсиш суръати,
%

1.

Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум

726803

1224630

+497827

168

2.

Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи

528282

905261

+376979

171

4.

Маҳсулот сотишдан келган ялпи фойда ( 1қ – 2қ )

198521

319369

+120848

161

11.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ялпи фойда ҳажми ҳисобот йили охири ҳисобот йили бошига нисбатан 61 % га ошди. Бунга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:


1.Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум ҳажмини 497827 минг сўмга ошиши натижасида ялпи фойда миқдори 250 % га (497827х100: 198521) ошди .
2. Сотилган маҳсулот таннархни 376979 минг сўмга ортиши овазига ялпи фойда миқдори 189 % га (376979х100: 198521) камайган.
Шундай қилиб юқорида ҳисобланган 2 та омилнинг таъсири(+250)+(-189)=+61 %. Бу фоиз эса ялпи фойда ҳажмида бўлган умумий фарқга тенг (+61%) тенг.

11.4.Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойда (зарар) таҳлили


Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойда қаторига корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишдан ташқари фаолиятидан олинадиган фойдаси киритилади. Улар бўйича харажатлар ва даромадлар қатори алоҳида таркибланган ҳолда умумий суммада молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилади. Операцион даромадлар ва харажатлар ўзининг соф қиймати бўйича ҳам молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилиши белгиланади. Бунда операцион жараёнлардан олинган даромадлар улар бўйича харажатлар қийматига фарқланган ҳолда ҳисоботга фойда ёки зарар қаторига туширилади.
Асосий фаолиятдан кўрилган фойдани аниқлаш учун маҳсулотлар сотишдан тушган ялпи фойдадан давр харажатлари ва асосий фаолиятдан олинган бошқа харажатлар чегирилиши, асосий фаолиятдан бошқа даромадлар қўшилиши тавсия этилган.
Корхонада асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) ва уни ўзгаришига таъсир қилувчи омилларга баҳо беришда давр харажатлари, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳамда харажатларни ҳам таҳлил қилиш керак.
Давр харажатлари дейилганда- бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади. Давр харажатлари таркибига маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган хўжалик сарфлари киритилади. Уларни юзага чиқиш шакли ва ўрнига қараб қуйидагиларга ажратиш мумкин:
сотиш харажатлари;
-маъмурий харажатлар;
Бошқа операцион харажатлари.
Сотиш харажатлари – маҳсулот (иш, хизмат)таннархига киритиладиган харажатлар, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ягона тартиблашни ва тўғридан-тўғри корхона фаолият натижавийлиги боғланиши тартибланган.
Сотиш харажатлари маҳсулотларни харидор ва буюртмачиларга ортиб жўнатиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ўз ичига олади.
Сотиш харажатларини иш ҳақи харажатлари, иш ҳақидан ажратмалар, материал харажатлари, асосий воситалар ва номатериал активлар амортизацияси, реклама харажатлари, иш ва хизматлар, бошқа харажат моддалари бўйича таркиблаш ва таҳлил этиш мумкин.
Маъмурий харажатлар қаторига корхона бошқаруви билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади ва уларнинг корхона сарфлари таркибидаги салмоғи сезиларли улушни ташкил этади. Бу бевосита раҳбарлар ва бошқарув аппаратининг хизмати харажатларидир.
Бошқа операцион харажатлари қаторига юқоридаги таркибга киритилмаган харажатлар ишлаб чиқаришни таокмиллаштириш, ўзлаштириш ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади.
Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромад ва харажатлар таҳлилида асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан ташқари фаолиятлардан олинган даромад ва йўқотишларни таҳлил этилади.
Энди кoрxoнa амалий маълумотларидан фойдаланган ҳолда операцион фойданинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади, (11.2- жадвал).
11.2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, таҳлил қилаётган кoрxoнaдa асосий фаолиятдан тушган фойда ҳажми ҳисобот йили охири йил бошига нисбатан 7938 минг сўмга камайган. Бунга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

11.2-жадвал


Кoрxoнaининг асосий фаолиятдан кўрилган фойда (операцион фойда) ҳажмининг таҳлили
(минг сўм)

Тар-тиб ра-
қа-ми

Кўрсаткичлар



Ҳисобот йили
боши

Ҳисобот
йили
охири

Мутлақ
фарқ, (+,-)

Ўсиш суръати,%

1

Товарларни сотишдан тушган ялпи фойда

198521

319369

+120848

161

2

Давр харажатлари

199723

327888

+128165

164

3

Асосий фаолиятнинг бошка операцион даромадлари

10271

9650

-621

94

4

Асосий фаолиятнинг бошка операцион харажатлари

-

-

-

-

5

Асосий ишлаб чикариш фаолиятидан тушган фойда
(1қ-2қ+3қ-4қ)



9069

1131

-7938

125

1.Товарларни сотишдан тушган ялпи фойда ҳажмининг 120848 минг сўмга кўпайиши натижасида асосий фаолиятдан тушган фойда миқдори шу суммага ошди. (+)


2.Давр харажатлари ҳажмининг 128165 минг сўмга ортиши эвазигаасосий фаолиятдан тушган фойда миқдори шу миқдорда камайган.(-)
3.Бошқа операцион даромадлар миқдори 621 минг сўмга камайган. Буэса, ўз навбатида, асосий фаолиятдан тушган фойда ҳажмини шу суммага камайтирган.(-)
Шундай қилиб, юқорида ҳисобланган 3 та омилнинг таъсири: (+120848)+(-128165)+(- 621) = -7938 минг сўм. Бу эса асосий фаолиятдан тушган фойда ҳажмида бўлган умумий фарқга (-7938) тенг.

11.5. Кoрxoнaнинг умумхўжалик фаолиятидaн кeлгaн фoйдa ва унинг ўзгaришигa тaъсир қилувчи oмиллaрни тaҳлил қилиш


Корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятидан ташқари молиявий соҳалар натижасида ҳам фойда ёки зарар олишлари мумкин. Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарар, бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммасига молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар қўшилади ва зарарлар айрилади.
Корхоналарни хўжалик ҳамда молиявий фаолиятларидан олинадиган даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, молиявий фаолиятдан юзага келадиган харажатлар улушининг ортиши корхоналарни инқирозга олиб келиши мумкин. Ҳозир молиявий фаолиятдан кўрилган натижаларнинг хўжалик юритувчи субъектлар якуний молиявий натижаларига кўрсатаётган таъсири беқиёс даражада ошиб бормоқда.
Молиявий фаолиятдан олинган натижа корхона фаолият натижавийлигининг алоҳида ҳисоб қатори сифатида таркибланади. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар қатори «Харажатлар таркиби тўғрисида...»ги Низомга мувофиқ таркибланади.
Таҳлилда уларнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан ўзгаришларига, мутлоқ ва нисбий ўзгаришларига баҳо берилади ҳамда унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ўрганилади. Таъсир этувчи омиллар ҳар бир таркиб қатор бўйича алоҳида ва умумий асосда ўрганилади.
Таҳлил учун зарур бўлган маълумотлар молиявий натижалар тўғрисидаги молиявий ҳисоботдан ва унинг қаторлари бўйича берилган изоҳлардан олинади.
Тaҳлил қилинaётгaн кoрxoнa бўйича умумхўжалик фаолиятдан кўрилган фойдани ўсиш суръатини ҳавола этамиз, (11.3 -жадвал).
11.3-жадвал
Кoрxoнa бўйича умумхўжалик фаолиятидан кўрилган фойданинг ўсиш суръати
(минг сўм)

Кўрсаткичлар

Ҳисобот йили боши

Ҳисобот йили охири

Ўзгариши
(+,-)

фойда

зарар

фойда

зарар

Фойда

зарар

А

1

2

3

4

5 (3-1)

6(4-2)

1. Операцион фойда

9069

-

1131

-

-7938

-

2. Дивидендлар шаклидаги даромадлар

-

-

28

-

-

-

3. Фоизлар шаклидаги даромадлар (харажатлар)

-

-

10384

-

-

-

4. Молиявий лизингдан даромадлар (харажатлар)




-

-

-

-

-

5.Валюта курси фарқидан даромадлар (зарарлар)

232

432

568

817

+336

+385

6.Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари (харажатлари)

-

-

-

-

-

-

7.Молиявий фаолият бўйича жами даромадлар (харажатлар)
Жами(2+3+4+5+6)

232

432

10980

817

+10748

+385

8.Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (1+-7)

8869

-

11294

-

+2425

-

11.3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, да умумхўжалик фаолиятдан кўрилган фойда ҳажми ҳисобот йили охири йил бошига нисбатан 2425 минг сўмга ошган ёки унинг ўсиш суръати 127 % ни ташкил этди.

11.6. Солиқ тўлагунга қадар фойдагa тaъсир этувчи oмиллaри таҳлил қилиш.


Соф фойда миқдори фақат бир асосий фаолиятгагина боғлиқ эмас. Унинг шаклланишида бир қатор қўшимча фаолиятлар ҳам мавжудки, уларнинг корхонанинг соф фойдасининг шаклланишидаги ҳиссаси катта. Булар қаторига молиявий фаолиятдан олинадиган фойда (зарар ), тасодифий фойда ( зарар )лар киради.
Корхонанинг солиқ тўлангунга қадар фойдаси асосий ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятидан олинадиган натижа, фавқулодда фаолиятдан ёки ҳолатлардан натижаси жамланган ҳолда жорий давр бўйича аниқланади.
Солиқ тўлангунга қадар фойда давлатнинг ва ахборотдан фойдаланувчиларнинг эътибор шартидаги асосий қатор ҳисобланади. Даромад ва харажатлар уларнинг юзага чиқиш вақти ва ўрни бўйича юритилган ҳолда якуний натижа ушбу қоида асосида тузилади.
Солиқ тўлангунга қадар фойда умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдага фавқулодда вазиятлардан кўрилган фойдани қўшиш ёки зарар бўлса айириш йўли билан аниқланади.
Фавқулодда фойда (зарар) бу - олиниши кутилмаган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидан ташқаридаги ҳолатлар оқибатида олинган (кўрилган) ғайриоддий хусусиятга эга фойда (зарар)дир. Бунга асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадлар (харажатлар) кирмайди.
Тасодифий фойда 3 та мезон талабига жавоб бериши керак:
1.Бир қанча йиллар давомида қайтарилмаслиги.
2.Корхонанинг бошқарув ҳолатлари ёки мулкдорларнинг қабул қилган бошқарув қарорларига боғлиқ эмаслиги.
3.Корхонанинг одатдаги хўжалик фаолиятидан ташқари ҳолатлар оқибатида юзага келиши.
Корхоналарни одатий хўжалик фаолиятида шундай моддалар юзага келиши мумкинки, улар фақат ғайриоддий ёки кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Масалан, чет eл валютаси бўйича операцияларидан кўрилган зарар кутилмаган зарар, лекин тасодифий эмас, зеро валюта курсининг беқарорлиги натижасида содир бўлган зарарлар оддий зарарлар қаторига киради.
Корхонада солиқ тўлангунга қадар фойдани ўсиш суръатини ҳавола қиламиз, (11.4- жадвал).
11.4-жaдвaл
Корхонадa солиқ тўлангунга қадар фойда ҳажмининг ўсиш суръати
(минг сўм)

Т.р.

Кўрсаткичлар





Ҳисобот йили боши

Ҳисобот йили
охири

Мутлақ фарқ,
(+, -)

Ўсиш
сурати,
(%)

1.

Умумхўжалик фаолиятидан кўрилган фойда (зарар)

8869

11294

+2425

127

2.

Фавқулодда фойда

-

-

-

-

3.

Фавқулодда зарар

-

-




-

4.

Солиқ тўлангунга қадар фойда (зарар)[1қ. + 2қ. – 3қ)

8869

11294

+2425

127

11.7. Соф фойда ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таҳлили


Соф фойда - корхонанинг бутун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятининг ҳамма турлари бўйича, шу жумладан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бевосита ва билвосита харажатлар, операцион даромадлар ва харажатлар қолдиғи, молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва харажатлар қолдиғи, тасодифий фойда ва зарарлар қолдиғи бўйича аниқланади.
Соф фойданинг шаклланиши ва уни тўғри тақсимлаш ҳамда ундан оқилона фойдаланишда шундай мақбул тартибни қўллаш керакки, токи у корхона жамоаси ва ҳар бир ходим меҳнатининг самарадорлигини оширишга бўлган моддий манфаатдорлигини ўз-ўзидан кучайтирсин. Фойданинг шаклланиши ва ишлатилиши ўзига хос хусусиятга эгадир.
Буни қуйидаги 11.2-расмда кўришимиз мумкин
11.2-расм.Фойданинг шаклланиши ва ишлатилиши

Корхонада соф фойданинг таркиб тоpиши, унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш усуллари ҳамда соф фойдани тақсимлаш борасидаги ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича айрим тавсияларни келтирамиз. Бунинг учун эса қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз, (11.5-жадвал).



11.5-жадвал
Кoрxoнa соф фойдасини таҳлили
(минг сўм)

Тартиб рақами. Рақамирақами

Кўрсаткичлар

Ҳисобот йили боши



Ҳисобот йили
охири

Ўзгариши

сумма, (минг сўм)

сал-моғи, %

сумма, (минг сўм)

сал-моғи, %

сумма, (минг сўм)

салмо-ғи, %

1.



Солиқ тўлангунга қадар фойда

8869

100

11294

100

+2425

-

2.

Фойда (даромад) солиғи

8374

94.4

6349

56.2

-2025

-38.2

3.

Бошқа солиқлар ва ажратмалар

40

0.5

393

3.5

+353

+3

4.

Жами солиқлар (2қ+3)

8414

94.8

6742

59.7

-1672

-35.1

5.

Ҳисобот даври соф фойдаси (зарари) (1қ-4қ)

455

5.1

4552

40.3

+4097

+35.2

11.5-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кoрxoнa бўйича ҳисобот йили бошида фойданинг 94.9 %и давлат бюджетига тушган, 5.1 %и эса корхона ихтиёрида қолган. Ҳисобот йили охирида эса бюджетга тўловлар 59.7 %ни (56.2%+3.5% ) ташкил қилган бўлса, соф фойда эса 40.3 % ни эгаллади ёки 35.2 %га кўпайди.


Соф фойда маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бевосита ва билвосита харажатлар, операцион даромадлар ва харажатлар қолдиғи, молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва харажатлар қолдиғи, тасодифий фойда ва зарарлар қолдиғи бўйича ҳам аниқланади.
Соф фойда ҳажмининг 4097 минг сўмга кўпайиши қуйидаги омиллар ҳисобига рўй берди:
маҳсулотни сотишдан тушган соф тушумни ўсиши корхонанинг соф фойдасини 497827 минг сўмга оширган (8.1-жадвал) ;
сотилган маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархининг ошиши соф фойда ҳажмини 376979 минг сўмга камайтирган (8.1-жадвал) ;
давр харажатларини ўтган йилга нисбатан ошганлиги соф фойдани 128165 минг сўмга камайтирган (8.2-жадвал) ;
асосий фаолиятдан олинган даромадларини камайиши соф фойда ҳажмини 621 минг сўмга камайтирган (8.2-жадвал);
молиявий фаолиятдан даромадларни ошиши фойдани 10748 минг сўмга оширган (8.3-жадвал);
молиявий фаолиятдан харажатларни ошиши фойдани 385 минг сўмга камайтирган (8.3-жадвал);
фойда солиғи ва тўловларини камайиши фойда суммасини 1672 минг сўмга оширган (8.5-жадвал).
Шундай қилиб, барча омиллар таъсирида ҳисобот йили соф фойдасининг умумий фарқи келиб чиқади: (497827-376979-128165-621+10748-385+1672= +4097 минг сўм.
Омилли таҳлил натижа кўрсаткичини яхшилашнинг ички имкони-ятларини излаб тоpиш йўлларини аниқлаб берадиган энг муҳим иқтисодий воситалардан бири. Бинобарин, молиявий натижаларни омилли таҳлил қилишдан кўзланган асосий мақсад фойда турлари ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи ижобий ва салбий омилларни ҳисоблаш ҳамда фойда миқдорини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятлари суммасини аниқлаш, уларни ишлаб чиқаришга сафарбар қилишдан иборат.
Таҳлил қилинаётган кoрxoнaнинг соф фойдаси ҳажмини ошириш учун катта имконият бўлган. Ҳисобланган 7 та омилдан 4 тасининг таъсири салбий бўлган. Агар ушбу омиллар 2008 йил бошидаги даражада сақланиб қолинганида эди, соф фойда суммаси 506150 минг сўмга ошган бўлар эди (376979+128165+621+365). У ҳолда, соф фойданинг умумий ҳажми ҳисобот йили 510702 минг сўмни (506150 + 4552) ёки унинг ўсиш суръати 10 марта эмас (4552:455 х100) : 1724368 х 100), балки 12 марта (510702 : 455 х 100) ошган бўлар эди. Демак, соф фойда ҳажмини ошириш бўйича имкониятлар микдори 506150 минг сўмга тенг экан.
Бинобарин, кoрxoнa бошқарув маъмурияти келажакда омилли таҳлил натижасида аниқланган ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, уларни амалиётга сафарбар қилиш йўлларини ишлаб чиқиши лозим.

11. 8 Рентабеллик кўрсаткичларни таҳлил қилишнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Корхоналар фаолиятининг якуни рентабеллик - иқтисодий самарадорлик кўрсаткичида ифодаланади. Бозор иқтисодиёти шароитида рентабеллик фойда олиш даражаси, сарфланган харажат ёки капитал ҳисобига тўғри келадиган фойда ҳажмини белгилайди.
Рентабеллик кўрсаткичлари жами ижтимоий ишлаб чиқариш ва ҳар бир савдо ташкилотлари ва корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткичда кенгайтирилган ишлаб чиқариш, умумдавлат эҳтиёжларини таъминлаш, халқнинг ижтимоий ривожланишини юксалтириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган жонли ва буюм шаклидаги меҳнат тежамининг пул шаклида ифодаланиши ҳамда қўшимча маҳсулотнинг массаси ўз аксини тоpади.
Рентабеллик кўрсаткичлари корхоналарнинг хўжалик фаолиятида бир қанча функцияларни бажаради:
-корхонага қўйилган маблағларнинг қоплаш даражасини кўрсатади. Масалан, корхонанинг рентабеллик даражаси 2 фоиз бўлса, у ҳолда корхонага қўйилган капитал 50 йилдан сўнг қопланади, 4 фоиз бўлса 25 йилдан кейин ва ҳоказо. Ушбу кўрсаткич халқ хўжалигининг алоҳида олинган тармоқлари бўйича ҳам ишлаб чиқилиши керак. Шу асосда, рентабеллик бўйича белгиланган меъёрий кўрсаткич муайян корхоналарнинг рентабеллик кўрсаткичлари билан таққосланиши керак. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича рентабеллик даражаси 20 фоиздан кам бўлмаса, мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Шунда корхонага қўйилган капитал 5 йилда қопланади ҳамда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш учун реал имконият яратилади:
- ишлаб чиқаришни кенгайтириш, замонавийлаштириш ва уни қайта тиклаш таъминланади;
- олинган кредит ва қарзларни қайтариш, яъни корхоналарнинг тўлов қобилияти таъминланади;
- ишлаб чиқаришнинг ижтимоий соҳаси ривож топади ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш таъминланади.
Рентабeллик кўрсаткичларини тaҳлил қилишнинг асосий вазифаси - бу бозор иқтисодиёти шароитида рентабеллик кўрсаткичларнинг янги тизимини яратиш, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўлларини кўрсатиш ҳамда уларга таъсир этувчи омилларни ўрганиш эвазигаа ички имкониятларни ахтариб топиш орқали таҳлил қилинаётган корхона фаолиятининг самарадорлигини ошириш йўлларини ўргатишдан иборатдир.
Рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун ахборот манбалари сифатида молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади.

11.9.Рентабеллик кўрсаткичлари тизими ва уларни аниқлаш усуллари


Рентабеллик кенг қамровли тушунчалар қаторига кирганлиги боис, унинг ҳолати ва ундан фойдаланиш даражаси хусусида тўлиқ ҳамда мукаммал хулоса чиқариш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур. Шу боисдан Россия Федерасияси ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари қабул қилган расмий ҳужжатларга асосан рентабеллик кўрсаткичлар тизими ва уларни ҳисоблаш усулларини кўриб чиқамиз. Иқтисодий адабиётларда ушбу масала юзасидан иқтисодчи олимлар ўртасида бирлик йўқ.
Россия иқтисодий таҳлил фанининг кўзга кўринган йирик олимлари М.И. Баканов, А.Д. Шеремет, Г.В.Савицкая, В.В.Ковалев, Л.И. Кравченко ва бошқаларнинг молиявий таҳлил бўйича чоп этилган қатор дарслик, ўқув қўлланма ва илмий мақолаларини эътироф этиш жоиз. Хусусан, А.И.Алексеева томонидан4 томонидан рентабеллик кўрсаткичларини учта гуруҳга умумлаштириш тавсия этилган:
1.Капитал (активлар) рентабеллиги;
2.Маҳсулот рентабеллиги.
3.Пул маблағлари оқими асосида ҳисобланган рентабеллик кўрсаткичлари.
Ўзбекистонда ҳам иқтисодий таҳлил ва унинг айрим соҳаларига бағишланган адабиётлар, ўкув ва амалий қўлланмалар, рисолалар, илмий мақолалар чоп этилган. Булар жумласига И.Т.Абдукаримов, E.А.Акрамов, Ё.А.Абдуллаев, И.О.Волжин, Е.Ергешев, А.Иброҳимов, Б.И.Исроилов, С.Нажбиддинов, М.Қ.Пардаев, М.М.Тўлахўжаева, В.В.Eргашбоев, Н.Хасанов кабиларнинг ишларини киритиш мумкин.
Бевосита корхоналарнинг молиявий ҳолатига бағишлаган адабиётларда рентабеллик кўрсаткичларининг таҳлилига кўп эътибор берилган нуфузли ишлардан бири сифатида Э.А.Акрамов5 томонидан чоп этилган «Корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлили» ўкув қўлланмани эътироф этиш жоиз. Ушбу ишда муаллиф рентабеллик кўрсаткичларини икки тизимли кўрсаткичларга умумлаштиришни тавсия этган:
1. Умумий рентабеллик кўрсаткичлари:
1) жами активларнинг рентабеллиги;
2) ишлаб чиқариш фондларининг рентабеллиги;
3) корхонанинг жорий харажатлари рентабеллиги;
4) сотилган маҳсулот рентабеллиги.
2. Қўшимча рентабеллик кўрсаткичлари:
1) хусусий (ўз) капиталининг рентабеллиги;
2) қарзга олинган капиталнинг рентабеллиги;
3) асосий капиталнинг рентабеллиги;
4) айланма капиталнинг рентабеллиги;
5) перманент (инвестисия) капиталнинг рентабеллиги.

11.3-расм.Рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими


Юқорида келтирилган адабиётларнинг бирортасида ҳам рентабеллик кўрсаткичлари иқтисодий мазмуни бўйича тизим сифатида тавсифланмаган. Кўрсаткичлар ҳақида тўғри хулоса чиқариш учун, энг аввало, уларни илмий асосланган ҳолда таснифлаш керак.


Бу борада иқтисодчи олимлардан М.Қ.Пардаев ва Б.А.Хасановларнинг6 тавсияларини диққатга сазовор деб ҳисобладик. Уларнинг тавсияларига кўра рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий мазмуни бўйича тўрт гуруҳга бўлинади: ишчанлик билан боғлиқ умумий рентабеллик кўрсаткичлари, иқтисодий салоҳият билан боғлиқ рентабеллик кўрсаткичлари, молиявий салоҳият билан боғлиқ рентабеллик кўрсаткичлари ва молиявий бозордаги фаоллик билан боғлиқ рентабеллик кўрсаткичлари (11.3-расм).
Рентабеллик кўрсаткичларининг назарий жиҳати масаланинг бир томони бўлса, иккинчи томони унинг амалий жиҳати ҳисобланади. Шу боисдан, энди юқорида тавсия этилган рентабеллик кўрсаткичларидан фақат жами активлар рентабеллиги, сотилган маҳсулот рентабеллиги ва асосий фаолият рентабеллиги мисолида омилли таҳлил усулини кўриб чиқамиз. Қолган кўрсаткичларнинг омилли таҳлилилни ҳам шу йўсинда ўтказиш мумкин. Бу ерда умумий таҳлил услуби сақланиб ҳолган ҳолда, айрим таъсир этувчи омиллар ва уларнинг сони таҳлилнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгарди.

11.10.Рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичларни ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг таҳлили


Жами активларнинг рентабеллиги ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг таҳлили. Жами активларнинг рентабеллиги даражаси корхоналарнинг асосий фондлар ва айланма маблағлардан фойдаланиш (самародорлик) даражасини кўрсатади. Ушбу рентабеллик даражасининг нормаси аҳамияти 5фоиздан 10 фоизгача бўлиши керак. Жами активларнинг рентабеллиги даражаси — корхонанинг бир сўмлик мулкидан неча сўм фойда олганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич корхоналар ўртасидаги рақобат курашида индикаторлик вазифасини ўтайди.
Ракобатбардошлик даражаси таҳлил қилинаётган корхонанинг жами активларнинг рентабеллиги даражасини ўртача тармоқдаги коэффициенти билан таққослаш орқали аниқланади. Жами активларнинг рентабеллиги даражасини таҳлил қилиш учун керакли маълумотлар 1-шакл (Баланс), 2-шакл («Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот»)дан олинади
11.6-жадвал
Кoрxoнa жами активларнинг рентабеллик даражаси ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш
(минг сўм хисобида)



Кўрсаткичлар

Ҳисобот йили боши

Ҳисобот йили охири

Ўзгариши (+,-)

1.

Соф фойда

455

4552

+4097

2.

Жами активлар суммаси
А)йил бошига
Б)йил охирига
В)ўртача миқдори

1130937
1359871


1245404

1359871
2079697


1719784

+228934
+719826


+474380

3.

Жами активларни рентабеллик даражаси (1х100:2в)

0.04

0.26

+0.22

11.6-жадвал маълумотларидан кўринишича ҳисобот йили охири жами активларни рентабеллик даражаси йил бошига нисбатан 0.22 %га кўпайди.


Бунга икки омил таъсир кўрсатди :
1. Соф фойда ҳажмининг ўзгариши.
2.Жами активларнинг ўртача микдорининг ўзгариши.
Ушбу омилларнинг таъсирини занжирли алмаштириш усули орқали аниқлаймиз (11.7-жадвал).

11.7-жадвал


Жами активларни рентабеллик даражасини ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни занжирли алмаштириш усули орқали аниқлаш ҳисоб-китоби

Ҳисобни тартиб сони собни тар-тибсони

Алмаштиришни
тартиб сони

Ҳисоб формуласи таркибига кирувчи омиллар

Умумлашган кўрсаткич – Жами активларни рентабеллик даражаси



Олдинги ҳисобга нисбатан фарқ
(+.-)

Ўзгариш сабаблари

Соф фойда

Жами активларни ўртача
Миқдори

А

В

1

2

3(1х100:2)

4

5

1

-

455

1245404

0.04

-




2

1

4552

1245404

0.36

+0.32

Соф фойда ҳажми ошган

3

2

4552

1719784

0.26

-0.1

Жами активларни ўртача миқдори ошган

Омиллар баланси: +0.22
11.7-жадвалдан кўринишича соф фойда ҳажмининг ҳисобот йили охири йил бошига нисбатан 4097 минг сўмга куpайиши натижасида жами активларнинг рентабеллик даражасини 0,32 % га ошди. Жами активларнинг ўртача микдори ҳисобот йили боши охирига нисбатан 474380 минг сўмга кўпайиши натижасида эса жами активларнинг рентабеллик даражаси 0.01 %га камайди.
Сотилган маҳсулот рентабеллиги ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлили.
Ушбу рентабеллик кўрсаткичи бир сўмлик соф тушумга тўғри келувчи харажат бирлигини кўрсатади. Ушбу рентабеллик коэффициентининг ўсиши маҳсулот таннархининг пасайиши ва сотилган маҳсулот рентабеллигини ошишидан далолат беради. Сотилган маҳсулот рентабеллиги кўрсаткичини соф фойдани соф тушумга нисбати тариқасида ҳам аникласа бўлади. Бунда бир сўмлик сотилган маҳсулот қанча соф фойда бирлигини беришини кўришимиз мумкин. Ушбу кўрсаткични таҳлил қилиш учун керакли маълумотлар 2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» дан олинади. Таҳлил учун қуйидаги жадвални ҳавола eтамиз. (11.8-жадвал).
11.8- жадвал маълумотларидан кўринишича ҳисобот йили охири сотилган маҳсулот рентабеллиги (ишлаб чиқариш таннархи бўйича) йил бошига нисбатан 1.24 %га кўпайди. Бунга икки омил таъсир кўрсатди.:

11.8-жадвал


Кoрxoнaнинг сотилган маҳсулотлари рентабеллик даражаси ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш
(минг сўм хисобида)



Кўрсаткичлар

Ҳисобот йили боши

Ҳисобот йили охири

Ўзгариши (+,-)

1.

Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи

528282

905261

+376979

2.

Соф фойда

455

4552

+4097

3.

Маҳсулот сотишдан тушган соф тушум

726803

1224630

+497827

4.

Сотилган маҳсулот рентабеллиги (ишлаб чиқариш таннархи бўйича) (1х100:3)

72.68

73.92

+1.24

5.

Сотилган маҳсулот рентабеллиги (соф фойда бўйича) (2х100:3)

0.06

0.37

+0.31

1.Сотилган маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархини ўзгариши.
2. Маҳсулот сотишдан тушган соф тушум ҳажмини ўзгариши.
Ушбу омиллар таъсирини занжирли алмаштириш усули орқали аниклаймиз. (11.9-жадвал).
11.9-жадвал
Сотилган маҳсулот рентабеллик даражасини (ишлаб чиқариш таннархи бўйича) ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни занжирли алмаштириш усули орқали аниқлаш ҳисоб-китоби

Ҳисобни тартиб сони собни тар-тиб сони

Алмаштиришни тартиб сони

Ҳисоб формуласи таркибига кирувчи омиллар

Умумлашган кўрсаткич – Сотилган маҳсулотни рентабеллик даражаси



Олдинги ҳисобга нисбатан фарқ
(+.-)

Ўзгариш сабаблари

Сотилган маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи

Маҳсулот сотишдан тушган соф тушум

А

В

1

2

3(1х100:2)

4

5

1

-

528282

726803

72.68

-




2

1

905261

726803

124.5

+51.82

Маҳсулот таннархи ошган

3

2

905261

1224630

73.92

-50.58

Соф тушум ҳажми ошган

Омиллар баланси: +1.24
11.9-жадвал маълумотларидан кўринишича, сотилган маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархини ҳисобот йили охири йил бошига нисбатан 376979 ошиши натижасида сотилган маҳсулот рентабеллиги 51.82 бандга ошган. Соф тушумни 497827 минг сўмга ошиши эса сотиш рентабеллигини 50.58 бандга кўпайтирган.
Шундай қилиб, юқорида ҳисобланган иккита омилнинг таъсири; (+51.82)+(- 50.58) = +1,24 %.
Биз юқорида методологик асос сифатида факат мулк рентабеллиги, сотиш рентабеллиги даражасининг ўзгаришига таъсир килувчи омилларни ҳисоб-китобини ҳавола этдик. Бундай ҳисоб-китоблар бошқа рентабеллик кўрсаткичларининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлашида ҳам кўлланилиши мумкин.
Назорат вa муҳoкaмa учун саволлар
1.Молиявий натижаларни таҳлил қилишнинг мазмуни, мақсади, вазифалари ва ахборот манбалари.
2.Асосий қиймат кўрсаткичлари тизимида фойдани тутган ўрни.
3.Молиявий натижаларни ўрганишда қандай маълумотлардан фойдала-
нилади?
4.Корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятидан олинадиган даромадларни таҳлил қилиш ва уларнинг таркиби.
5. Маҳсулотни сотишдан тушган ялпи фойда қaндaй aниқлaнaди?
6. Маҳсулотни сотишдан тушган ялпи фойданинг ўзгаришига қaндaй oмиллар таъсир қилaди?
7. Асосий фаолият фойдаси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлили.
8.Дaвр xaрaжaтлaри дeгaндa қандай харажатларни тушунaсиз?
9. Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан келган фойда ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг таҳлил.
10.Молиявий фаолиятдан кўрилган даромад ва йўқотишлар қандай ўрганилади?
11.Солиқ тўлангунга қадар фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлили.
12.Фавқулоддаги фойда ва зарарлар қандай таҳил қилинади?
13.Соф фойда ва унинг ўзгариШига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили.
14.Соф фойда ҳaжмини oшириш бўйичa ички xўжaлик имкoниятлaрини aниқлaш усули.
15.Рентабеллик кўрсаткичларни таҳлил қилиШнинг мақсади, мазмуни, вазифалари ва ахборот манбалари.
16.Рентабеллик кўрсаткичлари тизими ва уларни аниқлаш усуллари.
17.Жами активлар рентабеллиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили.
18.Жорий активлар рентабеллиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили.
19.Сотилган маҳсулот рентабеллиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлили.
20.Асосий фаолият рентабеллиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлили.



1 Ваҳабов А.В., Иброҳимов А.Т. Молиявий ва бошқарув таҳлили. Дарслик. –Т.: Иқтисод-молия, 2013. -240 б..

2 Leonard A. Bernstein. Financial statement analysis. Manual. –M. Finansi i statistika, 2002. Пер. с англ. Елисеева И.И. -246 p.


3 Leonard A. Bernstein. Financial statement analysis. Manual. –M. Finansi i statistika, 2002. Пер. с англ. Елисеева И.И. -510 p.



4 Алексеева А.И. Комплексный экономическый анализ хозяйственной деятельности. Учебное пособие. –М.: Финансы и статистика, 2010. -339 с.
.

5 Акрамов Э.А. Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлили. –Т.: Молия, 2003. .

6 Пардаев М.Қ., Хасанов Б.А. Молиявий ва бошқарув таҳлили. –Т.: Чўлпон. 2012.

Download 91,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish