Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com



1-МАВЗУ: МОЛИЯ БОЗОРИ АСОСЛАРИ. 
Режа: 
1. Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари
2 қимматли қоғозлар бозори тушунчаси. 
3 Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг иқтисодиётдаги роли ва ўрни. 
4 Ўзбекистон Республикасида молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорини бошқарувчи, 
уни тартибга солиб турувчи асосий қонуний ва меъёрий ҳужжатлар. 
5 Миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни киритишнинг янги молиявий воситалари. 
Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг глобализацияланиш асослари. 
1.1 Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари. 
 
Ҳар қандай иқтисодий фаолият маблағ, пул талаб қилади. Ишлаб чиқариш қаерда 
бўлмасин, борибир молияни юзага келтиради. 
Чунки макроиқтисодиётнинг учта асосий масаласини, яъни нима ишлаб чиқариш 
керак, қанча ишлаб чиқариш керак, ишлаб чиқариш фаолиятида олинган натижаларни 
қандай тақсимлаш кераклигини фақат молия ёрдамида ҳал қилиниши мумкин. 
Бу масалани ҳал этишда сиёсий ёки маъмурий тадбирлар ёрдамида амалга 
оширилса, гап буйруқбозликка асосланган ёки режали иқтисодиёт ҳақида боради. Биз эса 
эркин иқтисодиётга асосланган, роқобатли нарх ресурсларидан фойдаланиб 
бошқарилаётган бозор иқтисодиёти шароитидаги молия базорини ўрганамиз. 
Молия бозори – тарихан пулнинг пайдо бўлиши ва молиявий муносабатларни 
амалга оширилиши билан пайдо бўлган. 
Молия бозори – бу жамиятдаги молия хизматлари бозоридир, яъни бу молия 
маблағларни вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган 
муносабатлардир. Молия бозори- бу молиявий активларнинг олди- сотди килиши 
борасидаги уларни сотувчилар билан сотиб олувчилар ўртасидаги иқтисодий 
муносабатларидир. 
Молия бозори миллий ва халқаро хўжалик доирасида пул маблағлари эркин 
ҳаракатининг махсус шаклидир. 
Молия бозори – жуда кенг тушунчадир. У кенг маъноли ва мураккаб иқтисодий 
тоифани ташкил қилади, ҳамда муайъан молия муассалари орқали узаро таъсирида 
бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни 
тасвирлайди.
Молия бозорининг объекти сотиладиган акциялар, облигацилар, сертификатлар ва 
пулнинг ўзи ҳисобланади. Унинг субъекти эса фирмалар, банклар, давлат, молия 
институтлари ва аҳолидан иборатдир. 
Ҳозирги замон иқтисодиёти учун молия бозори ўзига хос “Асаб маркази” 
ҳисобланади, унинг ривожлвниш даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг “аҳволи” 
ҳақида фикр юритиш мумкин, чунки молия бозорига таъсир кўрсатиб жамиятнинг 
иқтисодий фаоллигини бошқариш мумкин.
Молия бозори моделлари 
Халқаро молия институтларининг 150 дан ортиқ мамлакатларда ўтказган 
тадқиқотлари натижасида молия бозори 2 модели аниқланган: 
1. Англосаксон модели – бу модел биржавий бозор бўлиб, банкдан ташқари 
инвесторлар ва корпоратив акциялар билан операциялар устунликка эга. Бунга асосан:
- инвестициялар манбаи фонд бозори, акциялар қимматли қоғозлар бозорининг энг 
йирик сегменти ҳисобланади; 
- Фонд бозорининг иштирокчилари, яъни молия институтлари юқори салмоққа эга; 
- мулкчилик шакли – коллектив-жамоа инвестициялаш институтлари; 
- бозорнинг ойдинлик даражаси – чеклашлар кам. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com



Бу моделнинг энг асосий кўрсаткичлардан бири – банкларнинг биржадан ажралиб 
туришидир, яъни улар қимматли қоғозлар билан кам шуғулланадилар (бу модел АҚШ, 
Буюк Британия, Канада ва бошқа мамлакатларга мансуб). 
2. Европа контитентал (Герман) модели. Бу моделга асосан: 
- инвестициялар акциялар, қанз мажбуриятларини ифодаловчи инструментлар 
орқали амалга оширилади; 
- фонд биржаларининг инструментлари – банк кредити, облигациялардир; 
- банклар асосий ўринни ўйнайдилар; 
- мулкчилик шакли – давлат ва йирик корпоратиқ тизимларнинг улуши юқорилиги 
билан ажралиб туради. 
Бу модел Германия, Австрия, Япония учун харакатерлидир. 
Бу модел асосида банк бозори, кредит ташкилотлари ва давлат қимматли қоғозлари 
билан опреациялари устунлиги муҳим рол ўйнайди. 
Ўзбекистонда молия бозори модели аралаш (гибрид, қўшма) моделига мансуб 
бўлиб, ўзида икки модел элементларини маълум даражада мужассамлаштирган. 
Ўзбекистонда молия бозорида ҳозирча на банклар, на молия институтларининг 
устунликлари кузатилмайди. 
Молия бозори таркибига қуйидагилар киради:
- пул бозори; 
- қимматли қағозлар бозори; 
- валюта бозори; 
- инвестиция бозори; 
- ссуда капитали; 
- суғўрта бозори ва ҳ.к. 
Молия бозори- бу бозорнинг махсус шакли бўлиб, бу ерда молия ресурслари, яъни 
пул ва даромад келтирувчи қимматли қоғозлар олди-сотдиси юз беради. 
Молия бозорини таркибан қимматли қоғозлар бозори ва қарзга бериладиган пул 
бозоридан иборат бўладиган десак ҳам хато бўлмайди. 
Қарз пули табиатдан бир хил эмас. У биринчидан, пулни ишлатиб, даромад 
топишни кўзлайди, бунда пул капитал шаклини олади. 
Иккинчидан эса, пул шахсий эҳтиёжларни қондириш учун ишлатилади ва оддий 
тўлов ёки харид воситасини ўтайди. 
Банкларда, фонд биржасида ва аукционларда ўтказиладиган молия бозори асосан 
қарз пуллар бозори кўринишида бўлади. 
Қарз пуллар истеъмол товарларни сотиб олиш, ўз хусусий ишини ташкил этиш ёки 
кенгайтириш (ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини сотиб олиш) учун олиниши 
мумкин. 
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат бўлган субъектлар пул билан муносабат 
қиладилар. 
Қисқача бўлсада молия бозорининг таркибини кўриб чиқайлик, чунки булар 
ҳақидаги тўла маълумотларни амалий машғулотлар вақтида олинади. 
Биринчидан: Пул бозори – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар ва пулга муҳтож 
бўлган субъектлар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Пул бозори давлат 
хазинасига бевосита нақд пул тушишини таъминлайди ва фирма ёки жисмоний 
шахсларга ўзларининг вақтинчалик бўш маблағларидан даромад олишга имкон беради. 
Иккинчидан: қимматли қоғозлар бозори у даромад келтирувчи дивиденд ва фоиз 
келтирувчи қимматли қоғозлар муомаласи орасидаги муносабатларни; ўрганувчи 
бозордир 
Учинчидан: Валюта бозори – бунда турли мамлакатлар валютаси олди-сотди 
қилинади. Бу бозорда корхона, фирма, давлат идоралари ва фуқаролар қатнашадилар. 
Валюта бозори амалиётда валюта билан савдо қилувчи банклар ва валюта аукцион 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com



кўринишида бўлади. Ҳозирги вақтда валюта муомилалари асосан АҚШ долларида ва 
еврода олиб борилади. 
Тўртинчидан: Инвестиция бозори- фойда, дивиденд ёки даромадларнинг бошқа 
шаклларини олиш мақсадида сақлаб, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга, шунингдек 
қимматли қоғозларга сармоя қуйиш борасидаги муносабатларни; 
Бешинчидан: Ссуда капитали бозори – банк томонидан маълум муддатга 
бериладиган қарз пуллар борасидаги муносабатларни; 
Олтинчидан: Суғўрта бозори - ўз мол-мулкини суғўрта қилиш борасида юридик ва 
жисмоний шахслар билан суғўрта ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни ўз ичига 
олади. 
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат субъектлар пул билан муносабат қиладилар. 
Биринчиси – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар. Бунга аҳоли, фирма, компания 
ва давлат муассалари киради, 
Иккинчиси – пулга муҳтож бўлган субъектлардир. Бунга ҳам таркибан аҳоли, 
фирма, компания ва давлат муассалари киради. 
ҳар иккала субъектлар орасида эркин пул муомаласи, яъни унинг олди-сотди берди 
этилиши молиявий бозорни билдиради. Бу бозордаги субъектлар ўртасидаги 
муносабатлар ҳар иккала томон учун манфаатли бўлгандагина юзага келади. Мана шу 
муносабатларнинг объекти пул маблағларидир. 
Улар ўз эгалари қўлида вақтинча бўш турган ҳолда бошқалар учун зарур бўлади. Бу 
табиий ҳол, чунки жамиятдаги пул оқимлари, яъни пулнинг келиб тушиши ва 
сарфланиши бир вақтда юз бермайди.
Масалан, фуқаролар келажакда қарилик чоғида ишлатиш учун маълум бир 
миқдорда пул тўплаб уни банкда қўядилар. Айни шу вақтда фермер хўжалиги учун пул 
зарур бўлиб қолади. 
Вақтинча бўш турган пул фермер хўжалиги учун молия ресурсини ташкил этади, 
унга эга бўлиш учун у молия бозорида қатнашиши зарур. 
Молия бозори ищтирокчилари мулк эгаси сифатида ўз бойлигини билганича 
тасарруф эта оладилар, шу сабабли улар пул юзасидан эркин битимга келадилар. 
Молия бозорида пулга қимматли қоғозлар – облигация ва акциялар сотиб олинади. 
Вексель ва сертификат каби ҳужжатлар ҳам пул сингари муомалада бўлади. Улар ҳам 
молия бозорида олди-сотди қилинади. 
Молия бозори амалиётида тижорат банклари, суғўрта, инвестиция, молия 
компаниялари, фонд биржалари, аукционлар орқали фаолият кўрсатади.
Молия бозоридаги операциялар махсус воситачилар, ўзига хос даллорлар, дилерлар 
ва брокерлар фирмалари орқали амалга оширилиб, хужжатлаштирилади. 
Молия бозори муассасалари орасида фонд биржалари асосий ўринда туради чунки 
қимматли қоғозлар асосан фонд биржалари орқали сотилади. 
Булар ҳақида кейинги маърузаларда тўлиқ маълумот берилади. 
Молия бозори ёрдамида молия ресурсларини бетўхтов шакллантириш, улардан 
самарали фойдаланиш, сармоялаш амалга оширилади. Молия бозори халқ хўжалигида 
пул маблағлари ҳаракатини ташкил этади. 
Молия бозори бўш пул маблағларини сафарбар этиб, уларни молиявий ресурсларига 
айлантиради. У капиталга айланаётган пулни хўжаликнинг турли соҳалари ўртасида 
эркин кўчиб юриш, молия ресурсларидан эркин ва оқилона фойдаланишни таъминлайди. 
Айниқса, бу новацияда, ишлаб чиқаришнинг таркибини қайта кўришда қўл келади. 
Мухими шуки, у аҳолини қўлидаги ўлик, ҳаракатсиз пулни жонли, даромад 
келтирувчи пулга айлантиради. 
Молия бозори орқали молиявий муносабатлар демократиялашади, хўжаликни 
молиялаштиришда халқнинг пули қатнашади, халқ ўз пулидан даромад кўради. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com



Пулнинг капитал сифатида ишлаб чиқаришга сафарбар этилиши иқтисодий 
потенциални кучайтиради, фан-техника тараққиётини жадаллаштиради ва шу асосда 
халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 
Молия бозори молия ресурсларини ишлаб чиқаришнинг талабига қараб, турли 
корхоналар, соҳалар ва тармоқлар ўртасида тақсим қилади, улар керакли жойга оқиб 
бориб, иқтисодий ўсишни таъминлайди. 
Масалан, электроника маҳсулотларига талаб ошса, улар яхши сотилиб фойда кўп 
олинади, электроника корхоналари акциялари эгалари бошқаларга қараганда кўпроқ 
дивидент олади. Натижада улар қўлидаги акцияларнинг бозори чаққон бўлади, акциялар 
кўплаб сотилади, тушган пул капитал сифатида шу соҳага қўйилади. 
Пировардида электроника соҳаси жадал ўсиб, иқтисодиётга силжиш юз беради. 
Бунда корхона, фирма ёки компания молияси ҳам мустаҳкамланади. ҳозирги кунда бу 
ҳол Ўзбекистонда автомабилсозликнинг ривожланиши мисолида яққол кўришимиз 
мумкин. 
Андижон вилоятининг Асака туманида ишга туширилган ва тез суратда 
ривожланаётган “ўзДЭУ” заводи Республика учун қанча қўшимча маблағларни топишга, 
Андижон вилоятининг инфратузилмаси ривожланиб бораётганига ҳаммамиз гувоҳмиз. 
Маълумки умумжамият эҳтиёжлари асосан давлат йўли билан қондирилади. 
Булар жумласига атроф муҳитни ҳимоя қилиш, мудофаа, ижтимоий тартибни 
сақлаш, бир қатор номоддий соҳаларни пул билан таъминлаш, аҳолининг ночор 
қатламларини боқиш ва бошқалар киради. 
Давлат ўз қўлидаги молия ресурсларидан фойдаланиб, бюджетни молиялаштириш, 
датация бериш, солиқлардан озод этиш ёки имтиёзлар бериш орқали иқтисодий 
тараққиётга таъсир кўрсатади. 
Молиянинг иқтисодиётга таъсири бир қатор молия воситалари ёрдамида борадики, 
улар биргаликда молия механизмини ташкил этади. Молия механизми молиявий 
муносабатларнинг амалда умумлаштиришнинг шакли, усулидир. Бу ҳақда талаблар 
“Молия” фанини ўрганиш жараёнида тўлиқ маълумот оладилар. 
Молия бозорини шакллантириш - вақт жиҳатидан бир неча йўлни ўз ичига олган 
ғоят мураккаб жараён. 
Молия бозорини ихтиёрий йўл билан, ўзининг қонунлари асосида аста-секин яратса 
бўлади. 
Бунда мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги, қаттиқ пул-кредит сиёсати, эркин 
нархлар ва мукаммал бозор иқтисодиётининг бошқа компонентлари молия бозорининг 
реал ишлаши учун зарурий шарт-шароит яратиш керак. 
Бу жараён Ўзбекистонда сиёсий мустақиллик қўлга киритилгандан сунг бошланди. 
ҳозирги кунда Ўзбекистонда молия бозорининг ташкилий структураларининг 
мавжудлиги мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига сезиларли даражада 
таъсир кўрсатиб келмоқда. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish