Молия бозори kitob


 Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг бозор иқтисодиётидаги



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

1.3. Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг бозор иқтисодиётидаги 
роли ва ўрни. 
Уистон Черчель “…бозор иқтисодиёти кўп нуқсонларга эга, лекин инсоният ундан 
яхшироғини ўйлаб топган ёки ихтиро қилган эмас” деб ёзган эди. 
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси ҳам бозор иқтисодиёти йўлида босқичма-
босқич дадил қадам ташлаётган экан, жамиятнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар олиб 
бормоқда. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


13 
Туб иқтисодий ислоҳотлар тўла самара бера олмайди, токим мамлакатда самарали 
молия бозори амал қилмаса. Чунки фақат молия бозори иқтисодиётга инвестиция 
ресурсларини олиб келиши мумкин. 
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ўзгаришлар учун бюджет маблағлари 
ҳам, аҳоли қўлидаги сармоялар ҳам камлик қилади. Бунинг учун катта хажмдаги 
инвестициялар керак. Инвестицияларни эса молия бозори ва қимматли қоғозлар бозори 
орқали олиб келиш мумкин. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг иқтисодий ўсишида молия 
бозори ва қимматли қоғозларнинг роли бениҳоя каттадир. 
Макроиқтисодий ўсиш учун ҳам микроиқтисодий ривожланиш учун ҳам 
инвестиция русурслари зарур. Бу ресурслар ишлаб чиқаришнинг барча омилларини 
ривожлантириш учун, яъни ишлаб чиқариш воситаларини ва ишчи кучини 
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун ишлатилади. 
Молия бозори ва қимматли қоғозлар жамғармаларни тармоқлар ўртасида 
тақсимлашга, инвестордан истеъмолчи қўлига ўтишга хизмат қилади ва шу орқали 
капитални бир шаклдан иккинчи шаклга (товар, унумдорли капитал, пул) айланишини 
тезлатишга олиб келади. 
Жамиятда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун бир қатор омиллар таъсирини 
ошириш керак. 
Булар:
- бозорнинг даромадлик даражаси; 
- солиқ сиёсати; 
- кутилаётган даромадни олишда хатар (риск)ни пасайтириш ёки олдини олиш; 
- бозорни структура ва функционал ташкил этишни бошқариб бориш; 
- инвесторларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш; 
- бозорни ва унинг иштирокчиларини пинҳоний кучлардан (мафиядан) ҳимоя қила 
билишдир. 
Қимматли қоғозлар бозори банк-кредит тизимини тўлдирибгина қолмай у билан 
ҳамкорлик ҳам қилади. Тижорат банклари одатда бир йилдан ошиқ муддатга кредит бера 
олмайди. 
Қимматли қоғозлар бозори эса хорижий корпорация учун пул маблағларини ҳар 
қандай муддатга бериш билан бирга банк кредитига нисбатан қулай шартлар билан жалб 
қилиш имконини беради. 
Қимматли қоғозлар бозори ҳар қандай бозор каби совдо сотиқ ишлари бўйича 
иқтисодий муносабатлар тизимини ташкил этади, унда талаблар ҳамда таклифлар дуч 
келади. Талабни, инвестицияларини пул билан таъминлаш учун ўзларининг даромадлари 
етишмайдиган корхоналар, корпорациялар ва давлат вужудга келади. 
Бизнес ва ҳукумат одатда қимматли қоғозлар бозорида соф қарз олувчилар (қарз 
беришга нисбатан кўпроқ қарз оладилар) сифатида намоён бўлади. Аҳоли, айниқса 
хусусий тадбиркорларни эса ҳар хил сабабларга кўра даромадлари кундалик 
харажатларига нисбатан ортиқ бўлади. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорининг 
асосий вазифаси омонатларнинг ҳар иккала томонни ҳам қаноатлантирадиган баҳода 
мумкин қадар тўлиқ тез сармояга айлантиришни таъминлашдир. 
Яъни шуни таъкидлаш керакки қимматли қоғозлар товарнинг энг мураккаб 
турларидан бири саналади, шунинг учун ҳам қимматли қоғозлар бозори хизмат 
кўрсатиш бозорининг профессионал қатнашчилари – брокерлар, дилерлар, инвестиция 
компаниялари, инвестиция фондлари ва банклар томонидан амалга оширилади. 
Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш корхона ва ташкилотлар учун ниҳоятда 
мухим аҳамият касб этади. Уларга ишлаб чиқариш ва моддий-техника базасини 
ривожлантириш учун банк ссудаларидан фойдаланмасдан туриб пул ресурсларини жалб 
қилиш имкониятини беради, чунки барқарор бўлмаган иқтисодиёт ва пулнинг 
қадрсизланиши шароитида банклар қасқа муддатли кредитлар беришни афзал кўради. 
қимматли қоғозлар аҳоли учун катта аҳамиятга эга, улар пулларини қўлда ушлаб 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


14 
турмасдан, қимматли қоғозлар олиб, уларга эгалик қилиш йўли билан ўз жамғармалари 
ҳисобига даромад оладилар ва корхоналарни бошқаришда иштирок этадилар.
Қимматли қоғозлар турли субъектлар томонидан чиқарилиши мумкин. Одатда 
қимматли қоғозлар давлат томонидан, хусусий секторлар томонидан ва чет эл 
субъектлари томонидан чиқарилиши мумкин. 
Ҳамма қимматли қоғозларни шартли равишда давлат, хусусий ва халқаро 
қимматли қоғозларга ажратиш мумкин. 
Давлат қимматли қоғозлари марказий ҳукумат, жойлардаги ҳокимият органлари, 
алоҳида мустақил давлат ташкилатлари томонидан шу билан бирга давлат қўллаб-
қувватлаётган корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. Хусусий сектор томонидан 
чиқарилаётган қимматли қоғозлар таркибида турли нодавлат ишлаб чиқариш 
корхоналари, тижорат банклари, инвестиция банклари, инвестицион фондлар ва 
бошқаларнинг қимматли қоғозлари алоҳида ўрин тутади. Халқаро қимматли қоғозлар 
чет эл субъектлари томонидан чиқарилади ва уларнинг қиймати ҳисобланадиган валюта 
ва эмитентлари бўйича бўлинади. 
Қимматли қоғозлар бозор воситаларининг иқтисодий табиатидан келиб чиқиб, 
уларни мулкка эгалик муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозларга, кредит 
муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозларга ва эркин фонд бозорининг қимматли 
қоғозларига ажратиш мумкин. 
Мулкка эгалик муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозлар акциялардир. 
қарз мажбуриятларининг турли хил шаклларини ифодаловчи қимматли қоғозларга 
облигациялар, корхона ва банк вексельлари, хазина вексельлари, депозит ва жамғарма 
сертификатлари ва бошқа кредит муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозлар 
киради. 
Фонд бозорининг эркин восита сифатида айланадиган облигацияга банкнинг 
махсус қимматли қоғозлари киради. Бу қимматли қоғозларнинг ҳар бирига кейинги 
мавзуларда тўла характеристика берилади. 
Бизнинг мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозори эндигина шаклланиб 
бормоқда. Кези келганда шуни таъкидлаш лозимки, кўпгина тармоқлар ва корхоналар 
ҳозирги кунда саноатни юксалтириш учун, тўлаш қурбини тиклашга, ускуналарни 
замонавий талаблар асосида янгилашга, сармоя маблағларга мухтождирлар, шунинг учун 
ҳам уларга сармоя маблағлари, айниқса чет эл сармоясини жалб қилиш учун, корхона ва 
тармоқлар қимматли қоғозлар бозоридан, унинг воситачиларидан фойдаланишни 
ўрганиш зарур. 
Қимматли қоғозларга эгалик қилиш ва улар билан савдо-сотиқ қилишда иштирок 
этиш, аҳолининг даромадларини кўпайтиради, унинг моддий фаровонлигини оширишга 
кўмаклашади, шунингдек, жамиятнинг асосий ҳаракатланувчи кучи бўлган инсоннинг 
фаолиятини фаоллаштиради. Қимматли қоғозлар бозори, бозор иқтисодиётининг негизи 
ҳисобланган мулкчиликни шаклланишига кўмаклашади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish