26
корхоналар акциялирини жойлаштириш, қимматли қоғозлар бозирини ривожлантириш йули
билан аҳолини иқтисодий ислоҳотлар жараёнига кенг жалб этиш, ҳамда аҳоли томонидан ўз
маблағларининг акцияларига самарасиз қуйилиши туфайли содир бўладиган йўқотишлар
хатарини камайтириш мақсадида инвестиция фондлари тизимини яратиш давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштиришнинг устивор йуналишлари сифатида тан олинди.
Далат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида барпо этилган очиқ турдаги
акциядорлик жамиятларининг устав сармоясини шакллантиришда қуйилган акциялар
пакетларини шакллантириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мўлжалланади: яъни,
давлат, меҳнат жамоаси, хорижий ҳамкор, фонд биржалари ва қимматли қоғозларнинг бошқа
бозорида эркин сотилишга мўлжалланган акциялар пакетларини шакллантириш.
Айнан 1994 йилнинг баҳоридан бошлаб Ўзбекистонда давлат мулкчилиги шаклидаги
корхоналарнинг бутун мажмуалари ва гуруҳларини қисқа муддатларда акциялаштиришни
назарда тутувчи кенг кўламли хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу жараённинг мақсади
қуйидагилардан иборат бўлиши керак эди:
-жамиятни иқтисодий ислох қилиш жараёнига халқнинг кенг қатламини жалб этишга
йўналтирилган сиёсий мақсадлар;
-акциялар пакетларини сармоядорлар турли тоифаларининг маълум гуруҳлари ўртасида
жойлаштириш йули билан мол-мулкни адолатли тақсимлаш усулини қидиришдан иборат
бўлган ижтимоий мақсадлар;
-бозорни ва иқтисодиётдаги рақобатни ривожлантириш мақсадида ката миқдордаги
корхоналарнинг жадал суратда хусусийлаштирилишини таъминловчи иқтисодий мақсадлар.
Хусусийлаштириш иқтисодиётни эркинлаштириш ва ҳақиқий мулкдор синфини
шакллантиришга қаратилган жараён бўлиб,мамлакатда иқтисодий ўсишга олиб келиши керак.
ҳар қандай тараққиёт заминида эса эркин инсон ётади.
Агар биз фуқароларимизни иқтисодий ва ижтимоий эркинлик билан таъминламасак,
унда бу мустақиллик унга салбий таъсир этади. ҳар қандай шахснинг эркинлиги асосида унинг
мулкдорлиги ётади. ҳар бир шахс ўзининг меҳнат қилиш қобилиятини, яъни иш кучини
тасарруф этиш, унга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмас экан, унда ўзини
ўзи ҳеч вақт эркин ҳис эта олмайди.
Шунинг учун инсонга биринчидан-эркинлик ва иккинчидан-мулкдор бўлишини
таъминлаш лозим.
И. Каримов такидлаганидек «Умуман хусусий мулк эгасигина ёки шундай мулкка эга
бўлиш учун барча имконияти бор одамгина меҳнатни сева олади. ҳеч нима- на хусусий уй, на
ўзига муносиб даромад керак бўлмаган одам ижтимоий жихатдан хели хавфли бўлади. Бунга
ишончим комил» («Халқ сўзи» газетаси 1991 й 26 ноябр).
Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва
рақобатлашиш муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитларини вужудга
келтиришдан иборат.
Мулкчилик масаласини ҳал қилиш бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун
тадбирлар тизимининг тамоил тоши бўлиб хизмат қилади. Мулкчиликнинг ҳамма шакллари
тенг ҳуқуқли эканлиги бизнинг республикамизда конституцион тарзда эътироф этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: