Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
8-мавзу. Молия бозори рисклари ва инвестицион партфелларни
бошкариш асослари. 
Маъруза режаси: 
1. Молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва 
оқибатлари. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


152 
2. Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида рискларнинг олдини олиш борасидаги 
ишлар. 
3.Инвестицион портфеллар, уларнинг мазмуни, турлари, шаклланиши ва бошкариш 
асослари. 
4. Қимматли қоғозлар портфелларини баҳолаш индекслари. 
8.1. МОЛИЯ БОЗОРИ РИСКЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ, ТУРЛАРИ, ХУСУСИЯТЛАРИ, 
ТАБИАТИ, САБАБЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ 
 
Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорига инвестиция олиб кириш ҳар қандай рисклар 
билан боғлиқ. (Рискни ўзбек тилига хатар, хавф-хатар, таваккалчилик хатари ёки эҳтимолдаги 
зиён) деб таржима қилса бўлади. Биз маъруза матнида риск сўзи ўрнига хатар сўзини 
ишлатишни лозим кўрдик. 
Хатарлар инфляция жараёни, процент даражаси, мамлакатдаги сиёсий тузумни ўзгариши, 
солиқ сиёсати ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Шуларни ҳисобга олган ҳолда маърузада хатарнинг келиб чиқиши, уларнинг турлари, 
хатарни баҳолаш, уларни таъсирини камайтириш механизмини ишлаб чиқиш масалаларига 
алоҳида эътибор берилган. Бу мавзу биринчи бор ўқув программасига киритилганлиги ва 
адабиётларда жуда кам ёритилганлигини ҳисобга олиб, муаллиф ўз нуқтаи назаридан келиб 
чиққан ҳолда хатарларни гуруҳлаш, уларни таъсирини камайтириш масалаларини ёритган. 
қимматли қоғозлар бозорини сармоялаш ҳар доим риск (хатар) билан боғлидир. 
Риск (хатар) қимматли қоғозлар (шу жумладан, инвестициялар билан) операциялари 
билан боғлиқ йўқотишлар ва муқаррар равишда уларга хос эҳтимоллардир. 
ҚҚБ операцияларига оид хатарлар қандайдир бир операцияни бажаришда кўпгина 
тасодифий омилларнинг унга таъсири туфайли исталган натижага эга бўлмаслик эҳтимоли 
билан боғлиқ. 
МБ ва ҚҚБдаги деярли ҳар қандай операциялар унинг иштироклари: 
- эмитентлар; 
- сармоядорлар; 
- ёки воситачилар у ёки бу хатар даражасини ўз бўйнига олишини англатади. 
Эндигина ўзининг МБ ва ҚҚБини шакллантираётган мамлакатларда бозор иштирокчилари 
учун хатарлари бозор муносабатларининг кўп йиллик тарихига эга бўлган мамлакатлардагига 
қараганда бир неча юқори бўлиши мумкин. 
МБ ва ҚҚБига инвестициялаш ёки молиявий активларни жойлаштириш турли хил 
ноқулай ҳоллардан ҳолис эмас ва у: 
Биринчидан, олинган даромад кўзланган даромаддан кам бўлиши; 
Иккинчидан, даромад умуман олинмаслиги; 
Учинчидан, ҚҚБ қўйилган капитални бир қисмини; 
Тўртинчидан, ҚҚга қўйилган барча капитални; 
Бешинчидан, ҚҚга қўйилган барча капитал билан бирга даромадини йўқотиши ёки 
олмаслиги мумкин. 
Фонд бозорида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар олдида ҳар доим турли 
хил хатарлар пайдо бўлиши мумкин. МБ ва ҚҚБини яхши ўрганиб, бўлажак хатарларни олдини 
олиш ёки уларнинг таъсирини камайтириш мумкин. Шунинг учун, ҳар бир инвестор бунга 
тайёр бўлиб ўзи учун пайдо бўладиган хавф-хатарни таъсирини камайтириш йўлларини ўйлаб 
қўйиши керак. 
МБ ва ҚҚБининг профессионал иштирокчилари ўз фаолиятида хатарларининг турли 
хилларини инобатга олишга тўғри келади. 
Хатарларни ноаниқлик билан қўшмаслик керак. 
Ноаниқлик – бу олдиндан келажакда бўладиган ишларни аниқ айта олмаслик. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


153 
Хатар эса – бу ноаниқлик эмас, уни олдиндан туриб ҳисобга олиши керак, чунки унинг 
оқибатида кишиларнинг моддий фаровонлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Буни исботлаш 
учун қуйидаги мисолни келтириш кифоя. 
Сиз кечки зиёфат уюштирмоқчисиз ва унга ўзингизга яқин бўлган 10-12 кишини 
чақирмоқчисиз. Шунга яраша тараддуд кўрасиз. Лекин меҳмонларни қанчаси келади сиз учун 
ноаниқ, лекин бу хатар эмас. Сиз 10 кишига яраша дастурхон тузатасиз, лекин меҳмонларингиз 
12 киши бўлиб келишди. Натижада 10 кишига барча нарса етишади, 2 кишига эса нознеъматлар 
етишмай қолади. Сиз норзи бўлиб қоласиз. Фараз қилайлик 8 киши келди. Бу ҳолда 2 киши 
учун тайёрланган маҳсулотлар ортиб қолади. Сиз яна норози бўлиб қоласиз. Бу ҳолат хатар 
билан боғлиқ. Яъни бу сизнинг зарар кўришингиз билан боғлиқдир. 
Худди шундай ҳолат ҚҚБда ҳам бўлиши мумкин. Сиз ққ портфелини сотиб оласиз. Агар 
қимматли қоғозлар баҳоси савдоларда тушиб кетса сиз зарар кўрасиз. Кўзлаган фойдани ола 
олмайсиз, агар ққ баҳоси юқорига кўтарилса сиз оладиган фойданиз ҳам ошади. 
Шундан ҳулоса, хатар (риск) – бу йўқотиш хавфи, фойда олиши эмас. Шунинг учун ҳам 
сармояни ҚҚ сотиб олишга сарфласангиз, ҳамиша кўзланган даромаддан камроқ олишни 
ҳисобга олсангиз хатарни камайтирган бўласиз. 
Юқоридаги мисолимизга қайтайлик. Сиз меҳмонларингиз учун рестарандан 12 кишига 
мўлжалланган маҳсулотлар буюртма қиласиз ва рестаран ходимлари билан келишасиз, агар 
меҳмон кам келса, қолган маҳсулотни рестаранга қайтариб берасиз, ёки 8 кишига маҳсулот 
оласизда, рестаран билан келишиб қўясиз, агар меҳмонлар кўп бўлса яна қўшимча маҳсулот 
келиб оласиз. Бу хатарни олдини олиши йўлларидан биридир. 
Бунга компремисс ҳолат дейилади ва хатарларни бошқаришнинг бир йўли ҳисобланади. 
МБ ва ҚҚБдаги барча хатарларни шартли равишда икки гуруҳга бўлсак бўлади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish