157
шароитда тадбиркор фючерс шартномани 1100 сумга сотади. Натижада тадбиркор акция
сотувчи 100 сум йўқотади (1000 сум акцияни 900 сумга сотади). Фючерс шартномани сотиш
натижасида фойда олади.
Худди шу ҳол опцион бозоридаги хеджирлашда ҳам такрорланади, фақат бу бозорда
мукофот ҳақи кўпайиши мумкин. Биржа стратегияси фючерс
шартномаларининг турли
вақтларига қараб опционларни сотиш вақтига қараб ишлаб чиқилади.
Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозори энди шаклланиб келмоқда. Шунинг учун ҳам
таваккалчилик хатарининг олдини олишда авваламбор бу борада қабул қилинган қонунлар
катта ўрин эгаллайди. Масалан, “қимматли қоғозлар ва фонд биржаси” қонуни инвесторларнинг
нотўғри маълумотлар олинганлиги туфайли кўрилган зарарларидан қимматли қоғозлар
бозоридаги олди-сотдида ноҳақ келишувлар натижасида кўрилган зийнни олдини олишда
ҳимоя қилади. қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари қонун ҳужжатларини бузганлиги
учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Биржадаги хавф-хатарни камайтириш учун фонд биржасидаги ишларни жаҳон
стандартлари даражасига кўтариш ққ листингини ва котеровкасининг тартибини жорий этиш,
фонд бозорининг асосий тузилмалари бўлмиш биржаларни, депозитарийлар ва ҳисоб-китоб
клиринг ташкилотларининг автоматлаштирилган алоқа тизимларини яратиш ҳам катта аҳамият
касб этади. Булардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорининг илмий статистик анализ қилиш,
экспертизалар ўтказиш, тадбикорлар ва менеджерлар фикрини ўрганиш ҳам қимматли қоғозлар
бозори хавф-хатарини камайишига ёки олдини олишига хизмат қилиши мумкин. Тарихсиз
келажак йўқ дейишади олимлар. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорида хавф-хатарларнинг
олдини олиш учун Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори қандай пайдо бўлганлигини чуқур
англаш бугунги вазиятни янада тўлароқ баҳолаш ва унинг ривожланиш истиқболларини чуқур
ўрганиш керак.
8.3. ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАР, УЛАРНИНГ МАЗМУНИ, ТУРЛАРИ,
ШАКЛЛАНИШ ВА БОШКАРИШ АСОСЛАРИ
Инвестиция жараёни – бу инвесторларни қачон қанча миқдорда қимматли қоғозларни
сотиб олишига йўналтирилган фаолиятдир. Бу жараён ўз ичига беш масалани қамраб олади:
1. Инвестиция сиёсатини танлаш.
2. Қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш ва анализ қилиш.
3. Қимматли қоғозлар портфелини шакллантириш.
4. Қимматли қоғозлар портфелини қайта кўриб чиқиш.
5. Қимматли қоғозлар портфелини самарадорлигини баҳолаш.
Бу жараёнлар ҳақидаги тўлиқ маълумотларни семинар дарслари давомида ўрганиб
чиқамиз. ҳозир эса ҳар бири ҳақида қискача маълумот оламиз.
1. Инвестиция сиёсатини танлаш – инвесторнинг мақсадини ва кай хажмда
кимматли
когозлар сотиб олиш учун инвестиция қила олишини белгилайди. Чунки инвестор учун «куп
пул қилиш» даромад билан риск уртасидаги курашдан иборат. Шунинг учун хам инвестор
сиёсатни танлашда бу хавфни хисобга олиш керак. Инвестор учун
асосий вазифа портфелни
кайси турдаги кимматли когозлар билан тулдириш. Бу борада у кайси кимматли когозларга
солик имтиёзлари борглигини хисобга олиши керак.
2. Кимматли когозлар бозорини урганиш ва анализ килиш. Бу жараёнда инвестор
кимматли когозларнинг барча турларини хар томонлама урганиб, хозирги боскичда кайси бири
купрок даромад келтиришини аниклаш керак. Бунинг учун инвестор кимматли когозлар
бозорини техник анализ ва фундаментал анализ йулларидан фойдаланиши керак.
3. Кимматли когозлар портфелини шакллантириш. Бу борада инвестор кайси активлар
хисобига кимматли когозларнинг кайси тури билан портфелни тулдириш масаласини хисобга
олиш керак. ғарбда шундай бир мақол бор: «Не клади все яйцо в одну корзину»,
яъни барча
тухумларни бир саватчага қўйма. Бу ҳолда инвестор кимматли когозларни турли хиллари билан
ишлаши керак. Яъни селекция ўтказиши керак ва бир қисм пулни жамғармада сақлаб туриши
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
158
керак. Кимматли когозлар бозоридаги вазиятни ўрганиб, вақтни пойлаб керакли кимматли
когозларни сотиб олиши керак. Бу ҳолда у рискнинг олдини олади. Яна шу бозорда
диверсификациядан самарли фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиши керак.
4. Кимматли когозлар портфелини қайта кўриб чиқиш. Маълум вақт ўтгандан кейин
кимматли когозлар бозоридаги инвесторнинг мақсади ўзгариши мумкин. Шунинг учун ҳам у
маълум бир вақтда кимматли когозларнинг бир қисмини сотиб, уларнинг ўрнига янги кўпроқ
даромад келтирадиган кимматли когозлар билан тўлдириши керак, яъни бу жараён ҳар доим
такрорланиб туриши керак.
5. Кимматли когозлар портфелини самарадорлигини баҳолаш. Бу жараёнда инвестор
кимматли когозлар бозорида оладиган даромадини ва риск ўртасидаги номувофиқликка катта
эътибор бериши керак. Бунинг учун маълум бир стандартилар (эталонлар) ишлаб чиқиш керак.
Дунё амалиётида фонд бозорида инвестицион портфелни
шакллантириш деганда
жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли кимматли когозларнинг бир бутун йиғиндисига
тушунилади. Кимматли когозлар портфелини шакллантириш бу кўпроқ фойда олиш ниятида
турли хил кимматли когозларни сотиб олиш, инвестиция самарадорлигини ошириш ва
рискларни камайтириш борасидаги жисмоний ёки юридик шахсларнинг фаолиятидир.
Назарий жиҳатдан кимматли когозлар портфелини бир хил кимматли когозлар билан ҳам
шакллантириш мумкин ёки бир кимматли когозни бошка бири билан ҳам алмаштириш мумкин.
Лекин бу ҳолда инвестор томонидан юқори даромад олиш имконияти камаяди. Риск хавфи эса
кучайиши мумкин. Шунинг учун ҳам кимматли когозлар портфели турли хил кимматли
когозлар билан шаклланиши мақсадга мувофиқдир. Кимматли
когозлар портфелини
шакллантиришда курс қиймати ошиб бораётган компаниялар акциялари ҳисобига
шакллантиришга ҳаракат қилиш керак. Бунинг учун кимматли когозлар портфелини
шакллантиршининг турли йўллари мавжуд:
Биринчидан, ўсиш портфели – бу йўлда акция курслари ошиб бораётган компаниялар
акцияларидан кимматли когозлар портфелини ташкил топтириш керак. Бу айниқса янги пайдо
бўлаётган, келажаги порлоқ булган компаниялари акцияларидан, бир неча йилдан бери ўсиш
суръатлари стабил булган номи донгдор компаниялари акцияларидан портфелни
шакллантириш керак.
Иккинчидан, даромад портфели – бу ҳолда кимматли когозлар портфели юқори даромад
келтирувчи, процент ва дивидендлари юқори таъминловчи кимматли когозларга қаратилиши
керак. Бу ўринда нафақат курси ошиб бораётган акциялар балки юқори даромад келтирадиган
облигация ва бошка кимматли когозлардан портфелни шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Бу
ҳол кимматли когозлар бозоридаги рискларни минимал даражага олиб келиши мумкин.
Учинчидан, пул бозори портфели – бу капитални тўлиқ сақланишига қаратилган булиб,
кимматли когозлар портфели тез ўсиб бораётган активлар ҳисобига шакллантирилади.
Кимматли когозлар билан ишлашнинг «олтин қоидалари»дан бири «ҳеч вақтда барча
пулингизни кимматли когозлар сотиб олишга сарфламанг, бир қисмини фақат бўш пул
сифатида сақланг, уни ноҳосдан вужудга келган қулай инвестицион лойиҳаларни ҳал
этишга
ишлатиш учун».
Тўртинчидан, соликдан озод қилнган кимматли когозлар ҳисобига кимматли когозлар
портфелини шакллантириш. Бунинг учун юқори ликвидли давлат қарз мажбуриятларини сотиб
олиш керак. Бу қиғозлар юқори даромадли булиб, соликдан озод қилинган. Масалан: давлат
қисқа муддатли облигациялар ҳисобига портфелни шакллантириш.
Бешинчидан, давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан чиқарилган кимматли когоз
ҳисобига портфелни шакллантириш. Бу кимматли когозлар дисконт билан сотиб олинади ва
солик имтиёзларига эга. Худди шундай чет эл эмитентлари томонидан чиқарилган кимматли
когозларни сотиб олиш ҳам ўз эгасига юқори даромадлар келтиради.
Олтинчидан, турли тармоқлардаги корхоналар томонидан чиқарилган кимматли когозлар
ҳисобига портфелларни шакллантириш. Айниқса конвертлаштирилган имтиёзли акция ва
облигацияларни сотиб олиб, вақтадбиркор пойлаб уларни оддий акция ва облигацияларга
алмаштирса, юқори фойда олиши мумкин.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
159
Хўш, савол туғилиши мумкин. Портфелда қанча кимматли когозлар бўлиши юқори
даромад келтиради. Рискларнинг энг кам даражаси бу портфел 40дан 70гача турли хил
кимматли когозлар билан шакллантирилса. Агар кимматли когозлар портфели бундан ортиқ
турлар билан шакллантирилса, диверсификация самараси нисбатини
алтернатив асосида
ўрганиш ва шу йўл билан қайси вариант кўпроқ даромад келтиришини аниқлашдир.
Г. Марковитц портфел рискини икки бўлимга ажратади:
Биринчи бўлимда ҳар қандай шароитда вужудга келадиган доимий риск. Бунинг олдини
олиш мумкин эмас.
Иккинчи бўлимда ўзига хос (рисклар) хатарлар булиб, кимматли когозлар бозорида турли
маневрлар ўтказиб уларни олдини олиш мумкин хисобланади ва риск даражасини нольга
келтириш мумкин. Шу йўл билан келажакда кам фойда келтирадиган кимматли когозлар
портфелидан кутилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: