139
Бошқача қилиб айтганда, қимматли қоғозлар юзасидан ўзаро мажбуриятларни белгилаш,
аниқлаш ва ҳисобга олишга доир фаолият Клиринг деб аталади.
Клиринг фаолияти:
биринчидан – битимга доир ахборотни тўплаш;
иккинчидан – тўпланган ахборотни таққослаш;
учиничдан – унга тузатиш киритиш;
тўртинчидан - қимматли қоғозларга доир фуқаровий ҳуқуқий битимларини ижро этиш
учун бухгалтерия ҳужжатларини тайёрлаш операцияларини назарда тутади. қимматли
қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китобни, яъни Клиринг операцияларини амалга
оширувчи инвестиция институтлари ҳисоб китоб клиринг палатаси деб аталади.
Олди-сотди амалга оширлгач шартнома иштирокчиларига (сотувчи ва сотиб олувчига) бу
ҳақда ахборот етказилади, сўнгра бу ахборот ўзаро таққосланади ва шу асосда харидор
сотувчига шартномада келишилган суммани ўтказади.
Ушбу жараённинг турли ва белгиланган миқдорда бажарилишини Клиринг палатаси
амалга оширади. Бу жараёнда сотувчи ва сотиб олувчи бир бирлари билан учраймайди, булар
фонд биржаси воситачилигида амалга оширилади.
Клиринг ҳисоб-китоблари, қимматбаҳо қоғозлар бозорида ва фьючерс шартномалари
бозорда амалга оширилади.
Клиринг банклараро ва халқаро валюта Клирингларига бўлинади.
Банклараро клиринг банклар ўртасида ҳисоб-китоблар ўзаро пул талабларини ҳисобга
олиш йўли билан бажарилади. Бунда ички ҳисоб-китобларда чек ва вексель Клиринглари
қўлланилади.
Халқаро валюта клиринги алмаштириладиган товарлар рўйхати, уларнинг нархи ва
етказиб бериш муддатлари белгиланган халқаро тўлов шартномалари асосида амалга
оширилади.
Савдо-сотиқ ҳақидаги шартномалар фонд биржаларида ва биржадан ташқарида кам
амалгаоширилиши мумкин.
Клиринг якунига кўра барча ҳисоб-китоб ҳужжатлари депозитарийга тушади.
Депозитарий қимматли қоғозлар билан савдо қилувчиларни барча топшириқлаини бажаргач
Клиринг палатасига депо ҳисобини топширади. Биржа ва биржадан ташқари савдода электрон
ёзувлар аралаш ҳисоб-китобни амалга оширишга ўтиш Клиринг системасини ҳам
такмиллаштиришга олиб келади ва келажакда “биржа – Клиринг маркази” системасини
шаклланишигаолиб келади.
Клиринг босқичи икки тадбирдан иборат:
1. Якуний таққослаш ҳужжатларини расмийлаштиришнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини
таҳлил қилиш тадбири. Агар таққослаш босқичи компьютер файлини шакллантирш билан
тугалланса, у ҳолда Клиринг шифрлаш калитини текшириш ва қабул қилинадиган ахборотни
ҳимоялашидан бошланади.
2. Ўтказилиши лозим бўлган пул суммаларини ва битим якунига кўра етказиб берилиши
керак бўлган қимматбаҳо қоғозлар билан операцияларга солинадиган солиқ, биржа йиғимлари,
брокерлар учун восита ҳақлари ва ҳ.к. тўланиши лозим.
Клиринг палаталари икки томонлама ўзаро ҳисобга олиш.
Кўп томонлама ўзаро ҳисобга олишни ҳам бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: