Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
 
 
7– МАВЗУ: БИРЖА САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ МЕХАНИЗМИ. 
НОБИРЖАВИЙ ОПЕРАЦИЯЛАР ВА ЭЛЕКТРОН САВДО ТИЗИМЛАРИ. 
РЕЖА: 
1. Биржа савдосини ўтказиш механизми. 
2. Биржа брокерлари ва мижозларининг ўзаро муносабатлари. Буйруқлар турлари. 
3. Фонд биржалари, уларнинг бўлимлари ва брокерлик идоралари орасида ташкил этилган 
ҳисоб-китоблар 
4. Биржанинг клиринг палаталари ва уларнинг вазифалари 
5. Биржа брокерлари ва мижозларнинг ўзаро муносабатлари. Буйруқлар турлари. 
Баҳсларни ҳал этиш тартиби. Биржа жазо чоралари. 
6. Нобиржавий операциялар. Электрон савдо тизимлари ва уларнинг фаолият механизми. 
7. Жаҳоннинг энг йирик фонд биржалари.
 
7.1. БИРЖА САВДОСИНИ ЎТКАЗИШ МЕХАНИЗМИ 
Биржа савдоларига битим тузиш ҳуқиқига эга бўлагн ва бундай ҳуқуқга эга бўлмаган 
шахсларга рухсат этилади. Биржа савдоларида битимлар тузиш ҳуқуқига фақат биржанинг 
ходимлари ёки уларнинг ишонч қоғози бўйича фаолият кўрсатувчи вакиллари эга бўлади. 
Биржа савдоларига битим тузиш ҳуқуқисиз биржа ходимларига, нозорат қилувчи органнинг 
вакилларига рухсат этилади. Буларга қуйидагилар киради: 
- биржа Бошқарувининг Раиси ва унинг ўринбосарлари; 
- биржанинг бош маклери; 
- секциялар ва биржанинг минтақавий бўлинмалари бўйича савдоларни ўтказувчи 
маклерлар; 
- брокерларнинг ёрдамчилари (ҳар бир брокерлик идорасидан кўпи билан бир киши); 
- биржа мутахассислари биржанинг Бошқаруви томонидан белгиланган миқдорда; 
- республика фонд бозорини назоарт қилувчи органнинг биржа нозири; 
Биржа Бошқарувининг Раиси, унинг ўринбосралари, шунингдек, биржа нозири 
савдоларнинг ўтказилиши жараёнига текорлик билан аралашиш, ҳатта уларни тўхтатиб туриш, 
тўлиқ тўхтатиб қўйиш ва савдо сессяисни ёпиб қўйиш ҳуқуқига эга. Бош маклер савдоларни 
исталган секциясида ва биржанинг истлаган минтақавий бўлинмаларида ўтказиши мумкин. У 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


122 
маклерлар томомнидан ўз мажбуриятларини тўғри бажарилишини назорат қилади ва бутун 
савдо куни мобайнида тузилган битимларни рўйхатга олади. Савдо зали секциясида ва 
биржанинг минтақавий бўлинмаларида савдоларни олиб борувчи маклерлар брокерлик 
идоралари томонидан амалга оширилган битимларни ҳам қайд этиш ҳуқуқига эга. 
Биржанинг маклерлар такиби қимматли қоғозлар бозорини назорат қилувчи органнинг 
қимматли 
қоғозлар 
билан 
операцияларини 
амалга 
ошириш 
ҳуқуқини 
берувчи 
шаҳодатномаларига, электрон савдо тизимидаги автоматлаштирилган иш ўрнида ишлашга 
ўқитилганлик ҳақида гувоҳномаларга, шунингдек, фонд биржаси малака комиссиясининг 
сертификатларига эга бўлиши шарт. Биржа хизматчилари қимматли қоғозлар билан биржа 
битимларида иштирок эти, ўзининг брокерлик идоралрини ташкил этиш, биржа 
операцияларини амалга ошириш учун хизмтага доир ахборотдан фойдаланиш ёки Ушбу 
ахборотни бошқаларга етказиш ҳуқуқига эга эмас. 
Савдолар вақтида савдо залида иштирок этаётганларнинг барчачи ёнларида тегишли 
ҳужжатларга эга бўлиши шарт. Меҳмонлар ва биржага келиб-кетувчилар биржа 
раҳбариятининг махсус рухсати билан кузатувчининг иштиокида кузатиш майдончаси бўлиши 
ва савдоларни кузатиши мумкин. Биржага киритилиш тартиби ҳамда савдолрага рухсат этилган 
иштирокчилар ва бошқа шахсларнинг тенглаштирилишини биржанинг тегишли бошқармаси 
амалга оширади. Савдолар бирданинг операция (савдо) залида, минтақаларда эса, биржанинг 
Бошқаруви томонидан белгиланган жойларда ўтказилади. қимматли қоғозларнинг ҳар хил 
турлари бўйича савдолар савдо залининг турли жойлари (секциялари, майдончалари)да, ёки бир 
жойда турли вақтларда ўтказилиши мумкин. Бошқарув расмий биржа вақтини ва савдолар 
жадвалини тасдиқлайди. Тасдиқланмаган жадвал бўйича савдоларнинг ўтказилишига йўл 
қўйилмайди. 
Фонд биржасида хусусийлаштирилаётган корхоанларнинг қимматли қоғозлари билан 
савдолар кимошди савдоси шаклида электрон усул билан амалга оширлади. Электрон савдо 
тизимидаги барча операциялар биржанинг савдо залида ва унинг минтақавий бўлинмаларида 
жойлашган биржа савдоси электрон тизимининг барча терминалларидан (компьютерлардан) 
фойдаланилган ҳолда аниқ вақт мобайнида амалга оширлади. Брокерлар биржанинг савдо 
тизимига киришда тенг ҳуқуқга эга. Брокерлик идорасининг ҳар бир вақилига алоҳида 
терминал белгиланган бўлиб, унинг ёрдамида қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича 
битимлар бажарилади ва тузилган шартномалар расмийлаштирилади. Уларга биржанинг 
маълумотлар базасида мавжуд бўлган эмитентлар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш 
имконияти яратилган. Агарда брокерлик идорасининг вакиллари тизимга кириш учун 
рухсатномага эга бўлмаса, брокерлик идораси бевосита савдо залида иштирок этаётган 
биржанинг мутахассиси орқали савдо қилиши мумкин. 
Савдолар бошланишидан олдин савдо тизимига рухсатсиз кириш ҳолларига йўл 
қўймаслик мақсадида, брокерлик идорасини тенглаштириш учун брокер тизимга ўзининг 
паролини киритади. Брокерлар ўз паролини ошкор қилиш, шунингдек, савдо тизимига бегона 
парол остида кириш ҳуқуқига эга эмас. Мазкур қоидани бузганлик учун брокерлик идораларига 
жазо чоралари қўлланилади. 
Брокерлик идоралари савдоларда талабномалардан фойдаланган ҳолда ва улардан 
фойдаланмасдан ҳам иштирок этиши мумкин. Сотиб олиш ёки сотиш учун талабномалар 
биржага ёзма равишда намунавий шакл бўйича берилади. Унда брокерлик идораси, қимматли 
қоғоз ва унинг эмитентининг реквизитлари, битимнинг кўзда тутилаётган шартлари 
кўрсатилади. қўшимча равишда эмитент бўйича батафсилроқ маълумотларни ва эмиссия 
проспектини ўз ичига олган талабномага илова, шунингдек, брокерлик идорасининг мазкур 
қимматли қоғозларни бошқарувчиси бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи «депо» ҳисобрақамининг 
мақомини ўзгартириш (муҳосара қилиш) учун топшириқнома тақдим этилади. 
Юқорида санааб ўтилган барча ҳужжатларнинг зарур реквизитлари биржанинг масъул 
ходими томонидан электрон савдо тизимига киритилади. Бу тизим талабномаларни ҳисобга 
олиш модулида бўлажак свадо сессиясига қўйиладиган қимматли қоғозлар бўйича 
талабномалар рўйхатини шакллантиради. Вилоятларда жойлашган брокерлик идоралари 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


123 
тегишли ҳужжатларни биржанинг шуъба хўжалик жамиятларига топширади, у ердан уларнинг 
реквизитлари факс бўйича ёки электрон почта орқали «Тошкент» РФБга жўнатилади. 
Бошқарув томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ барча талабномалар қабул 
қилинганидан сўнг бўлажак савдо сессияси учун талабномалар рўйхати шаклланади. Уни 
брокерларнинг ўзлари қоғозда босмаланган ҳолда савдолар бошланишига бир соат қолганда ёки 
электрон шаклда биржа савдо залининг терминалларидан олиши мумкин. 
Савдо сессияси бошланишига бир соат қолганда биржанинг ходимлари электрон тизимни 
тайёрлай бошлайди ва унинг ишга лаёқатлилигини текширади. Брокерларга ушбу вақтда 
операция залида бўлишга ва биржанинг маълумотлар базасида мавжуд бўлган эмитентлар 
ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилади. 
Агар брокер Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номидан иштирок 
этаётган бўлса, у бош маклерга ёзма аризани берган ҳолда (олиб ташлаш сабабини кўрсатиб) 
талабномалар рўйхатига киритилган талабномани унга ҳеч қанақа жазо чоралари қўлламасдан 
савдолар бошланишига 30 дақиқа қолгунча олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Бошқа ҳолатларда у 
маклер томонидан савдолардаги тегишли мавқе эълон қилгунга қадар талбаномани олиб 
ташлаши мумкин. Брокер томонидан олид ташланган мавқелар кейинги савдо сессиясига 
қўйилмайди. Уларни свадога такроран қўйиш учун брокер зарур ҳужжатларни қайтадан 
биржага топшириши лозим. 
Савдо сессиясига берилган талабномалр рўйхатига киритилган мавқега эга бўлган 
брокерлар сессяида маклер томонидан ушбу мавқелар эълон қилинаётган вақтда иштирок 
этиши шарт. Акс ҳолда уларга нисбатан тегишли жазолар қўлланилади. 
Савдолар бошланганлиги ҳақида эълон эшиттирилганидан кейин биржа маклери электрон 
савдо тизимини ишга туширади. Бу тизим дастурга мувофиқ мавқеларни бирин-кетин 
брокерларга кўриб чиқиш учун жўнатади. ҳар бир мавқе учун 15 сония вақт ажратилади. Бу 
вақт ичида бокер: 
- таклиф нархининг пасайтирилишини сўраши; 
- савдога қўйилган пакетнинг қисмларга ажратилишини сўраши; 
- электрон почта тизими орқали қўшимча ахборотни сўраши; 
- қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш учун талабнома жўнатиши мумкин. 
Муайян мавқе бўйича битим тузиш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолларда брокер савдо 
тизимига у бўйича қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш учун сқровнома юборади. 
Агар 20 сония давомида бирор-бир бошқа брокерлик идорасидан Янги талабнома келиб 
тушмаса, маклер битимни қайд этади. Бу ҳол савдо зали ва биржанинг минтақавий 
бўлимларидаги барча терминалларда, шунингдек, электрон биржа лавҳасида акс эттирилади. 
Агар кўриб чиқилаётган мавқега икки ёки ундан ортиқ брокерлик идорасидан талабномалр 
тушган бўлса, улар ўртасида ким ошди савдоси ўтказилади. Бу савдо барча терминаллар бўйича 
олиб кўрсатилади (трансляция қилинади). Ким ошди савдосида энг юқори нархни таклиф 
қилган брокер ғолиб бўлади. Унинг ўзи битим тарафдорига айланади. Мавқени эълон қилиш 
вақтида иштиок этмаётган мвақе бўйича сўровнома тушганда, маклер битимни берилган 
талабномага мувофиқ қайд этиши мумкин, бироқ агар талабномалар бир вақтнинг ўзида бир 
неча брокерлик идораларидан келиб тушса, Ушбу мвақе савдодан олиб ташланади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish