Талабномани ижро учун қабул қилиш шартлари Талабномалар икки хил вариант бўйича қабул қилинади.
1 –вариант қимматли қоғозлар ва пул маблағларини депонентламасдан. Ушбу вариантда
қимматли қоғозларни сотиш учун талабнома савдолар тизими томонидан ижро учун брокер
талабномани
сотувга
қўйишида
депонентланган
қимматли
қоғозлар
мавжудлиги
текширилмасдан қабул қилинади. Биржа аъзоси қўйиладиган акцияларнинг миқдори учун
жавобгарликка эга. Савдога қўйиладиган акцияларни у савдолар учун биржага хизмат
кўрсатувчи депозитарийда муҳосара қилиши шарт. Брокердан қимматли қоғозларни харид
қиучун талабнома савдолар тизими томонидан ижро учун брокернинг пул маблағларини
депонентлаш талаб этилмаган ҳолларда қабул қилинади ва биржа аъзоси амалдаги
қонунчиликка мувофиқ сотиб олинадиган акциялар нархини тўлаш учун тўлиқ жавогарликка
эга.
Брокердан қимматли қоғозларни сотиш учун талабнома тушганда савдоларга қўйиладиган
акциялар депозитарийда депонентланган қимматли қоғозлар билан таққосланмайди ва
талабнома савдо тизими томонидан қабул қилинади. Брокердан қимматли қоғозларни харид
қилиш учун талабнома тушганда пул мавқеининг аҳамияти текширилмайди ва талабнома савдо
тизими томонидан қабул қилинади.
2 -варинат - қимматли қоғозлар ва пул маблағларини депонентлаш орқали.
Мазкур вариантда қимматли қоғозларни сотиш учун талабнома савдо тизими томонидан,
агар унинг кўлами брокернинг қимматли қоғозлар бўйича мавқеидан катта бўлмаган ҳолларда
ижро учун қабул қилинади. қимматли қоғозларни харид қилиш учун талабнома савдо тизими
томонидан, агар у бўйича олдиндан тўланадиган маблағларнинг миқдори харидор брокернинг
пул мавқеидан катта бўлмаган ҳолларда ижро учун қабул қилинади.
Олдиндан тўланадиган маблағларнинг миқдори амалга ошрилган олдиндан тўлашнинг
белгиланган фоизи ва савдоларга қўйиладиган талабноманинг суммасидан келиб чиққан ҳолда
белгиланади. Олдиндан тўлаш фоизи биржанинг Бошқаруви томонидан белгиланади ва
брокерлик идораларига меъёрнинг амалга киритилишига 5 кун қолганда етказилади. Бунда
савдога қўйиладиган талабноманинг суммаси бир қимматли қоғозларнинг харид нархи ва ушбу
мавқе бўйича харидор брокер томонидан таклиф этилган қимматли қоғозлар миқдоридан келиб
чиққан ҳолда белгиланади. Брокердан қимматли қоғозларни сотиш учун талабнома келиб
тушганда, савдолар тизимида ушбу талабнома кўрсатилган қимматли қоғозлар бўйича
мавқенинг аҳамияти берилган талабномани тўлиқ қондириш учун зарур бўлган қимматли
қоғозлар миқдорига автоматик тарзда камаяди. Агар олинган натижа салбий бўлса, у ҳолда
мазкур талабнома савдолар тизимида ижро учун қабул қилинмайди. Брокердан қимматли
қоғозларни харид қилиш учун талабнома келиб тушганда, савдолар тизимидамавқеининг пул
қиймати берилган талабномани қондириш учун зарур бўлган битимни қоплашнинг белгиланган
фоизи ҳисоб-китоби бўйича пул маблағлари суммасига автоматик тарзда камаяди. Агар олинган
натижа салбий бўлса, у ҳолда мазкур талабнома ижро учун қабул қилинмади. Берилган
талабномани қондириш учун зарур бўлган пул маблағлари суммасини аниқалш учун
талабномада кўрсатилган қимматли қоғозларнинг нархи ва миқдори, шунингдек, ушбу
қимматли қоғоз бўйича олдиндан тўлаш миқдоридан фойдаланилади.