Молия бозори kitob


Маркает-мейкерларнинг алоҳида роли



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Маркает-мейкерларнинг алоҳида роли 
Маркет-мейкерлар, ёки расмий дилерлар биржада листинг корхоналарнинг қимматли 
қоғозлари билан операцияларни ўз маблағлари ҳисобидан ҳам, шунингдек жалб этилган (қарз) 
маблағлари ҳисобидан амалга оширади. ўз маблағлари ва жалб этилган маблағларни тасдиқлаш 
учун маркет-мейкер пул маблағларини биржага хизмат кўрсатувчи ҳисоб-китоб клиринг 
ташкилотида депонентлайди. Савдолар бошлагунга қадар маркет-мейкер қимматли қоғозларни 
ҳам депозитарийда депонентлайди. Уларнинг депонентланганлигини ва шу тариқа ишга 
тайёрлигини тасдиқлаш учун маркет-мейкер биржага қуйидагиларни тақдим этади: шахсий 
«депо» ҳисобрақамида қимматли қоғозлар мавжудлиги ҳақида, шунингдек, листинг 
корхонасининг «депо» ҳисобрақамида қимматли қоғозлар мавжудлиги ҳақида депотарийдаги 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


124 
«депо» 
ҳисобрақамидан кўчирмалар; ҳисоб-китоб клиринг ташкилотидаги ўзининг 
ҳисобрақамида ўз маблағлари ва қарз маблағларининг мавждулиги ҳақида алоҳида кўчирмалар. 
Олдиндан ёки савдолар жараёнида ҳар бир маркет-мейкер маълумотларни электрон савдо 
тизимига киритиш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш ва сотишнинг қаътий 
бошланғич нархини расман эълон қилади. Маркет-мейкерга қимматли қоғозларни харид қилиш 
ёки сотиш истагида мурожаат қилган шахслар билан битимларни тузиш олдиндан эълон 
қилинган нархлар ва миқдорга мувофиқ амалга оширлади. Маркет-мейкернинг битимларни 
тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди ва бу тартиб бузаганлик сифатида баҳоланади. Бу 
ҳол давлат нозирининг ҳисоботида қайд этилади. Нархдан ташқари маркет-мейкер харид 
қилинадиган ёки сотиладиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп миқдорини, 
шунингдек, эълон қилинган нархларнинг амал қилиш муддатини ҳам эълон қилиши мумкин. 
Агар ушбу шартлар эълонда кўрсатилмаган бўлса, қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича 
шартномалар мижоз томонидан таклиф этилган шартларда тузилади. 
Маркет-мейкер листинг майдончасида ишлаётганда у бир битимнинг ўзида ҳам брокер, 
ҳам дилер сифатида иштирок эта олмайди, яъни, қимматли қоғозларни ўз номидан харид 
қилиши ва сотиши ҳамда битимнинг бошқа иштирокчисидан тегишли воситачилик ҳақини 
олиши мумкин эмас. Листинг корхонасига хизмат кўрсатиш бўйича битимлар билан ўз 
дилерлик операцияларини уйғунлаштирган ҳолда маркет-мейкер ўзидаги ушбу нархлар бўйича 
мавжуд бўлган буйруқларни бажармасдан туриб, ўз номидан қимматли қоғозларни эълон 
қилинган нархдан паст ёки унга тенг нархда сотиб олиш (мос равишда юқори ёки тенг нархда 
сотиш) ҳуқуқига эга эмас. Бундан ташқари, маркет-мейкер буйруқларни туташтиририш, яъни 
бир хил туркумдаги қимматли қоғозларни бир хил нархда харид қилиш ва сотиш учун берилган 
топширқномани бирлаштириш ҳуқуқига эга эмас. 
Маркет-мейкерларнинг «Тошкент» РФБдаги фаолияти 1998 йил 8 мартда тасдиқланган 
Расмий дилер (маркет-мейкер)нинг мақоми тўғрисидаги махсус низом билан тартибга 
солинади. 
Минтақавий бўлинмалардаги савдоларда иштирок этиш 
Биржанинг минтақавий бўлимида фаолият кўрсатаётган брокерлар масъул мутахассисга 
улар қайси мавқе бўйича битимни амалга оширишни исташаётганлигини билдиради. Масъул 
мутахассис бундай талабномани олгандан кейин савдолар вақтида бош маклерга савдо залига 
тегишли мавқеларни кўрсатган ҳолда сўровнома юборади. Сўровномани олган бош маклер 
савдо залидаги ва биржанинг минтақавий бўлинмалари барча брокерлик идораларига 
кўрсатилган мавқелар бўйича таклифлар тўғрисида сўровнома юборади. Ижобий жавоб 
олинганидан сўнг у сўралган мавқеларга ўтади. Минтақавий бўлинмаларда иштирок этаётган 
брокерлик идоралари ўртасида ким ошди савдоси юзага келган ҳолларда брокерлик 
идоралардан тушган талбаномаларни савдо тизимига киритиш масъул мутахассис томонидан 
уларни келиб тушиш кетма-кетлигида амалга оширилади. Ким ошди савдосининг тадбири эса, 
савдо залида иштирок этаётган бош маклер томнидан тайинланади. 
Савдо сессияси вақтида баённома юритилади. У савдолар тугаганидан кейин биржанинг 
бош маклери ва биржа нозири томонидан имзоланади. Савдолар тугаганидан кейин бир соат 
ичида минтақавий бўлинмалар масъул мутахассис ва ушбу бўлимда итирок этган биржа 
нозирининг ёрдамчиси томонидан имзоланган ўзларининг баённомаси нусхасини биржага 
жўнатади. Савдо сессияси тугаганидан кейин савдо залида битим тузган брокерлар битимни 
рўйхатга олиш варақасини ва олди-сотди шартномасини тўлдиришади. 
Савдо тизимида техник бузилишлар содир бўлганда, бош маклер савдоларни тўхтатиб 
туриши ва зарур ҳолларда уларни кейинги кунга кўчириши мумкин. Биржанинг минтақавий 
бўлими биржа Бошқарувига содир бўлган техник бузилиш ҳақида расмий баён қилиши мумкин. 
Бундай вазиятда хизмат текшируви тайинланади. Текширув натижаларига кўра айбдор 
шахсларга нисбатан жарима солиниши мумкин. 
Битимларни рўйхатга олиш ва расмийлаштириш 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


125 
Фонд биржасидаги битим савдо сессияси жараёнида томонларнинг оғзаки розилиги 
асосида рўйхатга олинган ва бош маклер томонидан қайд этилган вақтдан бошлаб у тузилган 
ҳисобланади. «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш 
қоидалрида савдолар иштирокчилари ҳаракатларининг алгоритми тасдиқланган. Улар бунга 
қатъий риоя этишлари лозим. 
Брокер томонидан (мижознинг топшириги кўра) битимниниг амалга оширилишида 
сотувчи брокер бирнчи бўлиб контрагентга тузилагн битим қуйидаги-ларни тақдим этади:
- қимматли қоғозларнинг мавжудлиги ҳақидаги кафолатномани; 
- битимни тузган брокер томонидан имзоланган битимни рўйхатга олиш варақасини, бир 
нусхада; 
- битимни тузган брокер томонидан имзоланган олди-сотди шартномасини, уч нусхада 
(агар бў ҳол Ушбу секциясияда савдоларни ўтказиш қоидаларида кўзда тутилган бўлса).
Харидор брокер тузилган битим бўйича контрагентга қуйидагиларни тақдим этади: 
- тузилган битим нархини тўлаш ҳақида кафолатномани; 
- сотувчи брокер томонидан имзоланган олди-сотди шартномасига имзо чекади, уч 
нусхада. 
Агарда томонлардан бирортаси битимни расмийлаштиришдан бош тортса, унинг ҳаракати 
биржа савдолари қоидаларини бузганлик сифатида баҳоланади. Биржа битими тузилганидан ва 
олди-сотди шартномаси имзоланганидан кейин брокер мижозга белгиланган шаклдаги 
ҳисоботни тақдим этади. Савдо сессияси якунланганидан сўнг рўйхатга олиш ва битимларни 
расмийлаштириш хизмати (минтақавий бўлинмаларда масъул мутахассис) томонидан икки соат 
ичида савдо сессияси асосида савдолар якунлари тўғрисида тезкор маълумотлар тайёрланади ва 
булар биржа Бошқарувининг Раиси ҳамда бош маклер томонидан имзоланади. Бундан ташқари, 
бир соат мобайнида битимларни тузган брокерлар имзоси ва биржанинг масъул 
мутахассисларнинг визалари қўйилган битимларни рўйхатга олиш варақалари ҳамда олди-
сотди шартномалари расмийлаштирилади. Шартномага тўртбурчакли муҳр (штамп) ва рақам, 
бош маклернинг имзоси қўйилади. шундан сўнг шартнома рўйхатга олинган ҳисобланади. 
Бунда биржанинг ҳисобга олиш рўйхатига тегишли ёзувлар киритилади. Шартнома уч нусхада 
расмийлаштирилади: брокер-контрагентларга биттадан берилади, бир нусхаси эса, биржада 
қолади. 
Биржада битим тузган томонлар унга воситачилик йиғимини тўлайди. Йиғим брокерлик 
идораси ва мижоз ўртасидаги келишувларга кўра улардан бири томонидан 5 кун ичида 
тўланади. Бироқ тўлов муддати бузилган ҳолларда барча эътирозлар биржа томонидан 
брокерлик идорасига билдиради. Брокерлик идораси «Тошкент» РФБнинг қимматли қоғозлари 
билан битимларни амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ 
тўловнинг таъминланишига жавобгар ҳисобланади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish