119
- сармоядорлар учун муҳим бўлган ахборотни ошкор қилмаслик ёки ўз вақтида ошкор
қилмаслик;
- биржа олдидаги молиявий мажбуриятиларнинг бажарилмаслиги;
- корхонанинг узоқ муддатли активлари суммасидан ортиқ суммадаги активлари замирида
гаров ёки кафолатлар бериш;
- қилинган суд даъвогарлари бўйича хўжалик судининг қарори;
- акциялар бўйича белгиланган дивидендларни ва облигациялар бўйича фоизларни
тўламаслик, облигацияларни сўндирмаслик;
- биржа томонидан сўралган ахборотни бермаслик;
- биржага нотўғри, тўлиқ бўлмаган ахборотни бериш;
- акциялар биржа расмий рўйхатига киритилган вақтдан бошлаб уларнинг бозор нархини
50 фоиздан ортиқ миқдорда камайтириш;
- облигациялар биржа расмий рўйхатига киритилган вақтдан бошлаб уларнинг бозор
нархини 20 фоиздан ортиқ миқдорда камайтириш;
- Ушбу қимматли қоғоз биржа расмий рўйхатига киртилагндан кейин учинчи ойдан
бошлаб биржа савдоларида у билан тузилган битимлар ҳажми бир тақвим ойи мобайнида 0,5
млн. сумдан камни ташкил этса.
Листинг корхонасининг қимматли қоғозларига нисбатан мутлақ делитсинг қуйидаги
сабабаларга кўра ўтказилиши мумкин:
- қимматли қоғозлар эмиссиясини давлат рўйхатидан ўтказмасдан, ахборотни ошкор
қилмасдан амалга ошириш;
- давлат органининг қимматли қоғозлар эмиссиясини бекор қилиш тўғрисидаги қарори;
- давлат органининг мажбурий санация ва банкротлик тўғрисидаги қарори;
- устав фаолиятининг қайта ташкил этилиши ва ўзгариши ҳолларида;
- фаолиятни тўхтатганлик ёки ўз операцияларининг катта қисмини қисқартиганлик
ҳолларида;
- листинг корхоансининг листинг талабларига мос келмаслиги;
- активларни ва операциялар кўламини катта ҳажмда қисқартириш;
- биржа билан тузилган шартнома мажбуриятларининг мунтазам бузилиши;
- биржа қоидаларига ва меъёрларига риоя қилмаслик;
- корхонанинг асосий фаолияти учун берилган лицензиялардан бирортасининг бекор
қилиниши ёки ҳақиқий эмас, деб тан олиниши, асосий фаолиятини тегишли лицензиясиз амалга
ошириш;
- муҳим махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланиш ва ҳ.к.
Листинг арафасида турган корхоанлар қимматли қоғозларининг делистинги доимий ёки
мутлақ бўлиши мумкин. Доимий делистинг чоғида эмитентнинг қимматли қоғозлари
листингдан ташқари корхоналар тоифасига ўтказилади. Листинг арафасида турган корхонанинг
мутлақ делистинги ҳолатида эса, унинг қимматли қоғозлари биржа расмий рўйхатидан
ўчирилиши лозим.
Листинга киритилмаган корхона қимматли қоғозларининг делитсинги фақат мутлақ
бўлиши мумкин ва ушбу ҳолатда эмитентнинг қимматли қоғозлари биржаси расмий рўйхатидан
ўчирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: