Молия бозори kitob


 ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ БИРЖА САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИГА



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

6.4. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ БИРЖА САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИГА 
РУХСАТ ЭТИШ. ЛИСТИНГ ТАДБИРИ. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР КОТИРОВКАСИ 
ТУШУНЧАСИ 
Юқорида таъкидлаганидек, фонд биржаси ҳақли равишда энг яхши қимматли 
қоғозларнинг бозори саналади. Анъанавий тарзда фонд биржасига фақат эмитентлари қатор 
йиллар мобайнида зарарсиз ишлаб келиши, барқарор молиявий аҳволи, катта айланма 
маблағлари, муомалага чиқариладиган қимматли қоғозларнинг миқдори ва ишдаги шу каби 
кўрсаткичлар билан бошқалардан фарқ қилувчи қимматли қоғозларга рухсат этилади. Албатта, 
бу барча фонд биржаларида биржа савдоларига киритиладиган қимматли қоғозлар танлаб 
олишнинг бир хил сифат ва миқдорий мезонлари мавжудлигини англатмайди. Ҳатто Америка 
Қўшма Штатларидек мамлакатда Нью-Йорк фонд биржасининг қимматли қоғозларга қўядиган 
талаблари катталиги ва аҳамияти жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган Америка фонд биржаси
талабларидан анча фарқ қилади. Иккинчи томондан, жаҳон амалиёти эмитентлар фаолиятининг 
анъанавий бўлиб қолган бир қатор кўрсаткичларини ишлаб чиқди. Бу кўрсаткичлар, одатда, 
биржа савдоларига қўйиладиган энг яхши қимматли қоғозларни танлаб олишда қўлланилмоқда. 
«Тошкент» Республика фонд биржасига амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини 
қондира оладиган ва қимматли қоғозларнинг биржа расмий рўйхатига киритилган қимматли 
қоғозларга рухсат этилади. қимматли қоғозлар биржа рўйхатида уларнинг ликвидлилик 
даражаси ва эмитентларнинг молиявий аҳволи, улар фаолиятининг муддатларига қараб ўзгариш 
чегараларига эга. қимматли қоғозлар экспертизаси ва уни ўтказиш жараёнида қўлланиладиган 
мезонлар улар эмитентларнинг ташкилий - ҳуқуқий шакли ҳамда фонд бозоридаги фукнционал 
фаолиятини инобатга олган ҳолда табақаланади. Биржа расмий рўйхатида фонд бойликлари 
олтита асосий гурурҳларга бўлинган: 
1. Экспертизадан ўтган ва эксперт – котировка комиссияси томонидан «листинг» 
тоифасига киритилган қимматли қоғозлар. 
2. Экспертизадан ўтган, лекин айрим кўрсаткичларига кўра листинг талабларини қондира 
олмайдиган ва «листинг арафасида» тоифасига киритилган қимматли қоғозлар. 
3. Экспертизадан ўтмаган ва «листингдан ташқари» тоифасига киритилган қимматли 
қоғозлар. 
4. 
Экспертиза қилинмасдан биржа савдоларига рухсат берилган Ўзбекистон 
Республикасининг давлат қимматли қоғозлари. 
5. Листингдан ташқари экспертиза қилинмасдан биржа савдоларига рухсат берилган 
хусусийлаштирлаётган корхоналарнинг акциялари. 
6. Брокерлик жойи тўғрисидаги низомда белгиланган тартиб ва шартларда сотиладиган 
брокерлик жойлари. 
Хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари ҳам биржа расмий рўйхатига киритилиши 
мумкин. қимматли қоғозларни биржа расмий рўйхатига киритиш ва ундан чиқариш 
тўғрисидаги қарор Экспорт – котировка комиссияси томонидан экспертиза ўтказиш натижалари 
асосида қабул қилинади. қимматли қоғозларни экспертизадан ўтказиш ва уларни биржа расмий 
рўйхатига киритиш учун эмитент биржага ариза ва биржа томонидан белгиланган қатор 
ҳужжатларни топширади. ҳужатлар корхона томонидан, молиявий ҳисобот кўрсаткичлари эса, 
мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланиши зарур. Эмитентлар томонидан 
тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида ҳужжатларда молиявий барқарорлик, 
ликвидлилик, бозор фаоллиги аниқланади, эмитентнинг иш юзасидан обрўси, унинг 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


116 
ишончлилиги ваш у кабилар кўриб чиқилади. Таҳлил эксперт – таҳлилилй бошқарма томонидан 
ўтакзилади, шундан кейин таҳлил натижалари қимматли қоғозларни биржа расмий рўйхатига 
тегишли тавсияномалар билан бирга Эксперт-котировка комиссиясига топширилади. Мазкур 
комиссия якуний қарорни қабул қилади. 
қимматли қоғозларни биржа расмий рўйхатига киритиш ҳақида салбий қарор қабул 
қилинган ҳолларда эмитент фақат давлат солиқ назорати идораисга кейинги ҳисобот даври 
балансини топширганидан кейин ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши 
мумкин. 
Эксперт-котировка комиссияси ижобий қарор қабул қилганда эса, эмитентнинг қимматли 
қоғозларига биржа савдоларига қўйилишига рухсат этилади. Бироқ, эмитент корхона биржага 
ҳар чораклик ҳисоботни ҳақдим этиши шарт, Ушбу ҳисобот биржа томонидан таҳлил қилинади. 
Бунда зарур ҳолларда биржа эмитентдан қўшимча ахборотни талаб қилиши мумкин. Биржага 
ахборотни тақдим этмаслик мазкур эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича савдоларнинг 
тўхтатилишига, унинг бошқа тоифага ўтказилишига ёки биржа расмий рўйхатидан бутунлай 
чиқарилишига олиб келади. Шу тариқа, сармоядолар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 
биржа томонидан эмитент молиявий молиявий аҳволининг кейинги назорати амалга 
оширилади. 
Биржа корхонанинг биржа расмий рўйхатига киритилиши учун тақдим эган ҳужжатларни 
ёпиқ равишда кўриб чиқилишини таъминлайди. Агар ҳужжатлар рўйхатга киритилса, у ҳолда 
биржа топширлган ҳужжатлардаги мавжуд ахборотни ошкор этиш ҳақидаги қонунчилик 
талабларида кўзда тутилган ҳажмда, шунингдек, эмитент билан келишилган ҳолда у 
тўғрисидаги бошқа ахборотни тарқатиш ҳуқуқига эга. Фонд бойликларининг биржа расмий 
рўйхатини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилади ва уни манфаатдор 
шахслар ўртасида тарқатади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish