Молия бозори kitob


Корпоратив қимматли қоғозлар бозори секциясидаги савдолар



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Корпоратив қимматли қоғозлар бозори секциясидаги савдолар 
2000 йилнинг II-чорагидан бошлаб «Тошкент» РФБда биржа томонидан махсус 
тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи орган билан 
келишилган ҳолда қимматли қоғозлар билан фақат иккиламчи бозорда савдо-сотиқ қилиш учун 
мўлжалланган корпоратив қимматли қоғозлар секцияси фаолият кўрсатмоқда. Мазкур секцияда 
листинга киритилган, листинга киритилиши арафасида турган ва листингга киритилмаган 
корхоналарнинг акциялари билан савдо қилинади. Бу секцияда савдолар автоматик тарзда 
котировкалаш билан узулуксиз қўшалоқ кимошди савдоси технологияси бўйича (бунда 
таққослаш ва контрагентларни танлашнинг автоматик тизими амалга оширилади) ҳамда 
акцептли битимлар технологияси бўйича ўтказилиши мумкин (битимни автоматик тарзда 
тузилиши тизимига қўшимча бўлиб, у контрагентларни танлаш ва таққослашни қўл билан 
амалга ошириш тизимини назарда тутади). 
Битимни тузиш технологиясини танлаш брокерлар томонидан талабномаларнинг 
берилиши усулига боғлиқ ва уларнинг хоҳишларига кўра амалга оширилади. Талабномалар 
брокерлар томонидан савдолар тизимига савдо сессияси бошланган вақтдан бошлаб киритилади 
ва савдолар жараёнида то уларнинг якунланишига қадар давом этади. Тизимга 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


126 
талабномаларнинг киритилиши шундан далолат берадики, уни берган савдолар иштирокчиси 
талабномада кўрсатилган нарх ва ундан юқори нарх бўйича битим тузишга рози. Худи шундай 
харид қилиш учун талабномаларнинг тизимга киритилиши уни берган савдолар иштирокчиси 
талабномада кўрсатилган нарх ва ундан юқори нарх бўйича харид қилиш учун битимларни 
тузишга розилигидан далолат беради. Барча киритилган талабномалар «Талабномалар 
китоби»га келиб тушади, бунда ижро этилмаган талабномалар брокерларнинг терминалларида 
акс эттирилади. 
Талабномаларни «Талабномалар китоби»га киритиш учун уларнинг брокерлар томонидан 
расмийлаштирилиши «қаътий котировкалар» кўринишида амалга ошади. Улар бир томонлама 
ва икки томонлама бўлиши мумкин. Уларнинг ҳар қайсиси савдолар тизими иштирокчисиснинг 
номидан эълон қилинади, бунда брокер худи брокерлик идорасининг ўзи каби 
котировкаларнинг савдолар тизимида белгиланган қоидаларга мос келиши учун жавобгардир. 
Бир томонлама «қаътий котировкалар» кўринишидаги талабномалар савдо сессияси давомида 
савдоларда бевосита иштирок этувчи барча брокерлар томонидан ўз номидан ва ўз ҳисобидан, 
шунингдек, мижознинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан берилиши мумкин. Икки 
томонлама «қаътий котировкалар» кўринишидаги талабномалар турли мижозлардан бир 
эмитентнинг муайян қимматли қоғозларини харид қилиш ва сотиш учун талабномага эга бўлган 
брокерлар томонидан берилиши мумкин. 
Брокерлардан келиб тушган барча талабномалар «талабномларни узлуксиз таққослаш» 
усули билан қайта ишланади ва кетма-кет автоматик тарзда қарши талабномалрнинг бор-
йўқлиги текширилади. Борди-ю қарши талабномалар мавжуд бўлса, кўрсатилган 
талабномаларни берган брокерларнинг қўшимча розилиги талаб этилмаган ҳолда битим 
тузилади. Битим берилган қарши талабнома ва ижроси қаноатлантирилмаган талабномлар 
навбатида биринчи ўринда турганлар ўртасида тузилади. Навбат талабноманинг рахи ва у 
берилган вақтга қараб белгиланади. Биитмни тузишда берилган талабномада кўрсатилган 
қимматли қоғозларнинг сони унинг ҳажмига камаяди ва бу то битим ижро этилгунга қадар ёки 
бирорта ҳам қарши талабнома қолмагунча такрорланаверади. 
Савдолар тизимида «акцептли битимлар»ни ўтказиш мумкин. Унда, масалан, харидор 
брокер айнан бир хил кўрсаткичли қарши талабномани бериш йўли билан талабномаларни 
сотувга қўйган исталган сотувчи брокер билан битим тузиши мумкин. 
ҳар бир талабномани қабул қилишда савдолар тизими унинг киритилиши вақтини 
автоматик тарзда қайд этади ва унга идентификация рақамини беради. Савдолар тизимига 
талабномларни бериш брокернинг битимни талабномада кўрсатилган шартларда бажаришга 
сўзсиз розилигини (оферт) англатади. Савдолар тизимига талабномалрни узлуксиз таққослаш 
(«автоматик котировка») усули бўйича битимларни автоматик тарзда тузиш билан киритилган 
сотиш (харид қилиш) учун талбнома ҳам барча брокерларга юборилган оферт ҳисобланади. 
Савдолар тизимига харидор брокер томонидан биитмларнинг акцептли тузилиши («акцептли 
битимлар») билан киритилган харид қилиш учун талабнома харидор брокерни намоён қилувчи 
танлаб олинган контрагент учун оферт ҳисобланади. Барча талабномалр уларга савдолар 
тизимида идентификация рақами берилган вақтдан бошлаб брокерларни савдоларнинг бошқа 
иштирокчилари олдидаги мажбуриятлари билан боғлаб туради. 
Битимни тузиш учун талабномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 
- битимнинг йўналиши (харид қилиш учун ёки сотиш учун); 
- қимматли қоғознинг коди; 
- лотларда ифодаланган қимматли қоғозлар миқдори; 
- бир қимматли қоғознинг нархи (сумда). 
Бундан ташқари, брокерлик идорасининг коди ҳам кўрсатилиши мумкин. 
Талабномалар брокерлар томонидан савдо залидаги иш жойларидан ёки узоқда 
жойлашган иш жойларидан берилади. Савдолар тизимида навбатда турган талабномалар брокер 
томонидан савдолар тизимига тегишли фармойишни киритиш йўли билан олиб ташланиши ёки 
ўзгартирилиши мумкин. Брокер томонидан талабнома кўрсаткичларининг ўзгартирилиши 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


127 
дастлабки талабномани олиб ташлаш ва янгисини бериш сифатида кўриб чиқилади ҳамда унинг 
берилиш вақти бўйича навбатнинг охирига сурилишига олиб келади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish