85
Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори махсус инфраструктурасини
шакллантиришда банклар муҳим рол ўйнайди.
Улар хилма-хил, турлича операцияларни амалга оширувчи ихтисослашган ўнлаб
инвестиция муассасаларини яратмоқдалар.
Масалан, 1996 йили энг йирик инвестиция компанияларидан бири «Инвест-транс»
тузилган бўлиб, у банкларнинг маблағларидан қимматли қоғозлар бозорида кенг миқиёсидаги
операцияларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Уларнинг таркибига бугунги кунда асосан банк шуъбасига хизмат кўрсатишга
ихтисослашган брокер-дилер ташкилотлари, депозиторийлар, реестр сақловчилар, аудитор
фирмалари ва бошқа инвестиция муассасаларига киради.
Ҳозирги кунда улар ёрдамида 2450 та Республикамиздаги акциядорлик жамиятлари
ҳақида маълумотлар базаси яратилган.
«Эмитентлар инвестицион рейтинги» автоматлаштирилган ҳисоб-китоб маълумотлари
тизими услубиёти асосида 2500 корхона таҳлил этилиб, инвестиция жиҳатидан диққатни жалб
этувчи нисбатан барқарор бўлган 500 та акциядорлик жамияти танлаб олинган ва улар ҳақидаги
маълумотлар тижорат банкларига тарқатилган. Шу туфайли банклар акциядорлик
жамиятларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари динамикаси тўғрсида ахборотлар
оладилар.
Ҳозирги кунда республикамизда 28 та тижорат банки, шу жумладан 3 та чет эл ва 2 та
қўшма банк фаолият кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 4 таси СНГ мамлакатлари ичидаги энг
йирик банклар қаторидан ўрин олган. Тижорат банклари 200 га яқин мамлакатларда ўзларининг
корреспондент (вакиллик) рақамига эгалар. Аҳолига 70 дан ортиқ хизмат турларини кўрсатиб
келмоқдалар.
28 тижорат банкларининг 10 таси фонд биржаси савдоларида фаол иштирок этиб
келмоқда. Республикамиз Президентининг 2007 йил 12 июлда қабул қилинган “Банкларнинг
капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция
жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг
4 бандига асосан тижорат банклари бирламчи қимматли қоғозларни чиқарганда шундан энг
ками 25 % акцияларни фонд биржаси орқали жойлаштириши керак. Соф фойдани эса 30 %ини
ўзининг акционер капиталини кўпайтиришга сарф қилиши мумкин.
Тижорат банклари фаолиятидаги яна бир янгилик шундан иборатки, биринчи бор тижорат
банклари орасида “Капиталбанк” қоплаш муддати 10 йилга мўлжалланган облигациялар
чиқаришни бошлади.
Фонд бозорида ҳозирги кунда инвестиция воситачи сифатида операцияларни амалга
ошириб келаётган Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Пахтабанк ва бошқа тижорат
банкларининг шуъба брокерлик фирмалари кенг тарқалган.
Катта пул ресурсларига эга бўлиб, ўз муассасалари орқали саноат компанияларига кириб
бориб, банклар ўз капиталини саноат капитали билан қўшиб молиявий капитални яратишда
катта хизмат кўрсатадилар.
Ушбу шарт-шароитлар ва қулай омилларнинг мавжудлиги банклар олдида қимматли
қоғозлар бозоридаги иш фаолияти кўламини кенгайтириш ва яқин келажакда иқтисодиётнинг
ушбу устувор соҳасидаги фаолиятини янада фаоллаштириш учун катта имкониятлар очиб
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: