78
Депозитарийни тугатиш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ушбу модданинг
тўққизинчи қисмида кўрсатилган тартиб-таомил якунланганлиги ҳақидаги ёзма тасдиғидан
кейин амалга оширилади.
Депозитарий икки кўринишда бўлади:
1. Оралиқ депозитарий, яъни ўз депонентларининг қимматли қоғозларини бошқа
депозитарийга шартнома асосида ишониб топширадиган депозитарий.
2. Иккиламчи депозитарий, яъни оралиқ депозитарийдан ундан сақланаётган қимматли
қоғозларни шартнома асосида сақлаш учун олинган депозитарий.
Депозитарийнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
- депонентнинг қимматли қоғозларини мажбурият билан боғланганлиги далилини қайд
қилиш;
- депонентнинг бошқалардан алоҳида бўлган депо ҳисобини олиб бориш. Бу ҳисоб бўйича
бажарилган ҳар бир амалнинг санаси ва бажарилиши асоси кўрсатилган бўлиши лозим;
- эмитентдан ёки реестрчидан қимматли қоғозлар тўғрисдаги олинган барча
маълумотларни депонентга етказиш.
Қимматли қоғозлар депозитларга «очиқ» ва «ёпиқ» усулларда сақланиши мумкин.
«Очиқ усулда сақлаш» деганда индивиудал белгиларга эга бўлмаган бир турдаги ва
маълум миқдордаги қимматли қоғозлар тўпламининг ҳисобини депонентнинг топшириғига
биноан депо ҳисобида олиб бориш усули тушунилади.
«Ёпиқ усулда сақлаш» деганда индивидуал белгиларга эга бўлган ҳар қандай қимматли
қоғознинг ҳисобини депонентнинг топшириғига биноан унинг ҳисобида алоҳида олиб бориш
усули тушунилади.
Давлат қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси фаолиятининг 2007 йил якунларига
бироз тўхталиб ўтайлик. Давлат қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси маълум
қилишича, 2008 йил 1 апрел ҳолатига республиканинг барча регионларида 39 та иккинчи
босқич депозитарийлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар 1947 акциядорлик жамиятининг
қимматли қоғозлари ҳисобга олганлар, қимматли қоғозлари нашрларининг умумий ҳажми сон
жиҳатдан 1395,6 млн. донага етди, суммаси жиҳатидан номинал баҳоси бўйича ҳисобланганда
797,2 млрд. сўмдан ошиб кетди (“Биржа” газетаси 2008 йил 22 май сони).
Акциядорлик жамиятларининг акцияларидан иборат қимматли қоғозларни ҳисобга олиш
билан бир қаторда 27 эмитент чиқарилган 24,9 млн. сўмлик 3,7 млн. донадан ортиқ облигация
ҳам ҳисобга олинди (таққослаш учун: 2006 йил кўрсаткичлари 2,6 млн. дона, 38 эмитентдан
32,2 млрд. сўм бўлган эди).
Марказий депозитарий хусусийлаштириш-инвестиция ҳамда инвестиция фондлари
томонидан чиқарилган ва уларга қарашли бўлган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш,
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш, шунингдек уларнинг пул
маблағларидан ўз ўрнида фойдаланишини назорат қилиш вазифаларини амалга ошириб келди.
2008 йил 2 январ ҳолатига Марказий депозитарий 2 ХИФ ва 3 ИФга хизмат кўрсатди.
Уларда 46798 акциядор, шу жумладан 133,5 минг акцияга эга бўлган 19 та юридик шахсда
инвестиция фондларининг 3,2 млн. дона акцияга эга бўлган 46799 нафар жисмоний шахс
мавжуд бўлган. Ушбу кўрстакичлар 2006 йил кўрсаткичларига қараганда катта ўзгаришга дуч
келмади.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш
Марказининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 2008 йил 25 июл ҳолатига 77 та
акциядорлик жамияти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг эмиссия ҳажми 8 млрд. 728 млн. 719
минг 200 сўмни ташкил қилади. Улар акцияларининг сони эса 11 млн. 976 минг 796 донадан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: