73
-инвестиция портфелининг эгаси (акциядор).
Бу турдаги инвестиция фондлари Австрияда, Германияда, Швейцарияда кенг тарқалган.
Инвестиция фондлари Канада ва Буюк Британияда корпорация шаклида, Италия ва
Нидерланияда чекланган шерикчилик ёки масъулити чекланган корпорация шаклида тузилган,
АЎШда эса нақд баҳоли сертификат фондлари, бирлашган инвестиция трастлари ва
менежерлар (бошқарувчи) фондлари кўринишида тузилади.
Очиқ турдаги бошқарувчи фондларнинг акциядорлари (муассислари) уларнинг
фаолиятини чегараловчи ташкилотлардан бошқа барча, юридик ва жисмоний шахслар бўлиши
мумкин. Бундай ташкилотларга давлат, маҳаллий бошқарув ва жамоатчилик органлари,
шунингдек, инвестиция фондида 25 ва ундан ортиқ фоиз овозга эга бўлган корхоналар ёки
низом фондининг 25 ва ундан ортиқ фоизи давлатга тегишли бўлган корхоналар киради.
Инвестиция фондининг низом капитал уни давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30
кун ичида акциядорлар томонидан пул маблағлари кўринишида (75 фоиз) тўлиқ тўланган
бўлиши лозим.
Инвестиция фондининг молиявий активлари қуйидагича усуллар билан аниқланиши
мумкин:
1)
соф активлар минус номолиявий активлар (асосий воситалар, ишлаб чиқариш
захиралари ва харажатлари);
2)
узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар суммаси, шунингдек, узоқ ва
қисқа муддатли пассивларсиз пул маблағларини суммаси.
Инвестиция фондининг даромадлари қуйидагилардан ташкил топади:
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар, фоиз даромадлари ва қимматли қоғозлар билан
боғлиқ амалларни бажариш асосида олинган даромад.
Инвестиция фондининг даромади (солиқлардан ва мажбурий тўловлардан, бошқарувчи ва
депозитарийнинг хизмат ҳақидан қолган қисми) фақат унинг низом фондининг купайтириш ва
акциядорларга дивиденд тўлаш учун сарфланади.
Хусусийлаштириш инвестииця фондлари (ХИФ) бу аҳолининг жамғармасини
тўплайдиган ва бу маблағларга хусусийлаштириладиган корхоналарнинг қимматли қоғозларини
сотиб оладиган, шунингдек қимматли қоғозлардан фойда кўриб, уни акциядорлар (аҳоли)
ўртасида дивиденд шаклида тақсимлайдиган фонддир.
ХИФлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил, 16 июндаги 220-
сонли қарорига биноан республикамиздаги ўрта ва йирик корхоналарни давлат тасарруфидан
чиқаришдек ўта муҳим масалани ҳал этиш мақсадида ташкил этилган ва унинг Низоми
тасдиқланган. Мазкур давлат дастури ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш
ва назорат қилиш маркази зиммасига юкланган.
ХИФлар дастурининг биринчи босқичига мувофиқ 1997 йилнинг июн ойига қадар давлат
тасарруфидаги 300 та ўрта ва йирик корхоналарни сотиш ва ХИФ ларга кредит сифатида бериш
амалга оширилган.
ХИФнинг асосий мақсади бу аҳолининг кенг қатламини қимматли қоғозлар бозорига жалб
этиш, уларнинг омонати даромад келтиришини таъминлаш, бойлигини оширишдан иборат.
ХИФлар орқали хусусийлаштириш охир – оқибатда давлат мулкининг адолатли
тақсимланишини таъминлади. Шу билан бирга, қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишида
ҳамда мамлакатдаги мулкдорлар синфининг шаклланишида салмоқли аҳамият касб этади.
ХИФлар инвестиция фонди (ИФ)дан нима билан фарқ қилади?
Ҳар иккала фонд ҳам қимматли қоғозлар бозорида операцияларни амалга оширадиган
сармоя ташкилоти бўлсада, улар бир-биридан кескин фарқ қилишади. Бу фарқлар
қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: